Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ИДИШ  ИСТИҒФОР  АЙТАДИ Раҳматли бобом ва бувим бизникига | ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​​​ИДИШ  ИСТИҒФОР  АЙТАДИ

Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти);
2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").

Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.

Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан.
Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган.

Зайнаб НОСИРОВА.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA