Get Mystery Box with random crypto!

БАХТ ХАҚИДАГИ АФСОНА Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Ш | ИБРАТЛИ ДУНЁ

БАХТ ХАҚИДАГИ АФСОНА

Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири:
- Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин?
Бир фаришта таклиф киритибди:
- Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси:
- Унда денгизнинг тубига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради.
- Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин.
Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди:
- Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш...

Агар бахт топишни истасангиз, уни қалбингиздан қидиринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA