Get Mystery Box with random crypto!

«ОТА-ОНА ОРТИДАН НИМА ҚИЛИНАДИ?» #Ривоят Бани Саламад | Ибрат Бекати

«ОТА-ОНА ОРТИДАН НИМА ҚИЛИНАДИ?»

#Ривоят
Бани Саламадан бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди.
«Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.)

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баён қилинмоқда .

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!