Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЙНОНА…(Жаҳон адабиёти) Аҳмад Лутфий Қозончи Ўзбек ўқувчила | Ибрат Бекати

ҚАЙНОНА…(Жаҳон адабиёти)
Аҳмад Лутфий Қозончи

Ўзбек ўқувчиларига «Саодат асри қиссалари», «Ўгай она» романлари орқали яхши таниш бўлган Аҳмад Лутфи Қозончининг мазкур асари чин гўзаллик, юксак ахлоқ, қайнона-ўғил- келин ўртасидаги муаммолар ва уларнинг гўзал ечими ҳақида.
Бу китоб муҳтарама қайноналар, суюкли келинлар, бўлажак куёвларимиз учун содиқ хамроҳ бўлишига аминмиз.



1-ҚИСМ


Мунаввархоним аср намозини ўқиб бўлди. Шу пайт ўғлининг: «Яхши қолинг, онажон. Аллоҳ ёр бўлсин», деган гапидан одати бўйича бозорга кетаётганини англади. Она бошини қимирлатиб: «Оқ йўл ўғлим, « дея жавоб берди ва тасбеҳ ўгиришда давом этди.

Қайси бири олдин ўлса, тирик қолгани ўлгунича унга бағишлаб Қуръон ўқишни, унутмасдан дуолар қилишни эри билан аҳдлашишган эди. Бу ўша ваъдага вафо эди. Ўқиди. Қуръони каримни ёпди. Ўпиб кўзларига сурди. Келин бўлиб тушганида тиккан жилднинг ичига солди ва жойига илди...(асардан парча…)

# batafsil
https://telegra.ph/%D2%9AAJNONA-12-13