Get Mystery Box with random crypto!

Hurfikr.uz

Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz H
Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz
Kanal manzili: @hurfikruznews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.66K
Kanalning ta’rifi

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 202

2022-12-27 11:34:56
https://t.me/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат

Фиджи                                                               
Фиджи — Океаниядаги туризм жиҳатидан энг ривожланган орол давлатидир. У туристларни 300 дан ортиқ ороллари кўм-кўк кўрфазлари ва доим яшил ўрмонлар билан қопланган тепаликлар билан ҳайратда қолдиради. Тахминан 100 га яқин оролларда одамлар яшайди, қолганлари эса кимсасиздир...

https://t.me/Hurfikruznews
142 views08:34
Ochish/sharhlash
2022-12-27 11:14:54
Украина Разведка бошқармаси бошлиғи Буданов: Қримни музокара билан қайтариб бўлмайди

"Биз Қримни ҳам дипломатия ҳам куч билан қайтариб оламиз. Куч ишлатмасдан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, бизнинг қўшинларимиз у ерга қўлларида қурол билан кириб боради. Украина 1991 йилдаги чегараларини яъни руслар босиб олган барча ҳудудларни қайтариб олади", — деган амалдор.

https://t.me/Hurfikruznews
126 views08:14
Ochish/sharhlash
2022-12-27 08:00:16
https://t.me/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат

Туркия Фетҳие.                                                  
Худди шу ном остидаги денгиз кўрфазига яқин жойда, Ўрта ер денгизидаги ғайриоддий географик жойлашувга эга, гўзал Фетҳие осмони узра, Торос тоғ ёнбағирлари оралаб парашютда сайр қилишга нима дейсиз..?

https://t.me/Hurfikruznews
31 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-12-27 07:30:34
Японияда кучли қор ёғиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 110 киши жароҳатланди.

Мамлакатнинг шимолида ва Япония денгизи қирғоқлари бўйлаб ғарбда 17-декабрдан бери қор ёғмоқда. 26-декабрга келиб, Ямагата префектурасида қор қалинлиги 169 сантиметрни ташкил қилган.

Одамларнинг ўлими ва жароҳатланишининг аксарияти уй томларидаги қорни тозалаш пайтида юз берган. Қор ёғиши электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган. Ҳозиргача Ниигата префектурасида 1000 га яқин уй кетма-кет тўққизинчи кун электр таъминотисиз қолмоқда.

https://t.me/Hurfikruznews
45 views04:30
Ochish/sharhlash
2022-12-27 07:03:20
Андижон шаҳринг собиқ ҳокими Бахром Хайдаров 10 йилга қамалди.

Андижон шаҳринининг собиқ прокурори Қурбонали Асқаров эса 10 йил, 6 ойга қамалди.

Андижон вилоятининг собиқ Халқ таълим бошқармаси раҳбари А. Миркомилов 5 йилга қамалди..

Жазо манзил колонияларда ўталиши белгиланган

https://t.me/Hurfikruznews
59 views04:03
Ochish/sharhlash
2022-12-27 06:38:48
МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви учун 9 та махсус узук тайёрланган

Уларда "Янги йил билан табриклаймиз" деб ёзилган. Александр Лукашенко саммитда айнан шундай узук тақиб нутқ сўзлади.

https://t.me/Hurfikruznews
70 views03:38
Ochish/sharhlash
2022-12-27 06:00:39
Холестеринни дориларсиз камайтирамиз                                                                             

Мафтуна Тиляпова, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Овқатланиш - таркибида ҳайвон ёғлари (қаймоқ, сариёғ, ёғли гўшт, туз, оқ нон, қайта ишланган маҳсулотлар, алкоголь) бўлган овқатларни чекланг!

Жисмоний фаоллик- холестеринни камайтириш учун жисмоний машқларни бажариш;

Уйқу - кунига камида 6-8 соат ухлаш;

Тушкунлик ва ваҳимани даволаш. Агар сизни уйқу камлиги, дангасалик, хавотир ва ваҳима безовта қилса, ётоғингиздан туриш қийин бўлса, буни “гормонлар етишмовчилиги” га йўйманг, психолог/психотерапевтга кўрининг;

Чекишни ташланг;

Қон босими, қондаги глюкоза ва вазнингизни назорат қилинг
.

Холестерин қон томирлар деворида йиғилади, буни унутманг. Омега-3, фосфолипидлар, фитостерол, токотриенол ва антиоксидантлар қабул қилинг.

https://t.me/Hurfikruznews
62 views03:00
Ochish/sharhlash
2022-12-27 04:59:28
Ойда еган тўқ экан,
Кунда еган оч экан.

Ўзбек халқ мақолларидан

https://t.me/Hurfikruznews
63 views01:59
Ochish/sharhlash
2022-12-27 04:00:57
КУН  ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй  одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди»


https://t.me/Hurfikruznews
69 views01:00
Ochish/sharhlash
2022-12-27 02:43:16 Ҳикоя қилинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор бўлди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига қиз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аëли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта қилди. Отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Қиз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: "Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман", дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат қилиб:" Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда", деди.

Аллоҳ таоло қиз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан кутулиб колиш неъматини ато этсин!


https://t.me/Hurfikruznews
190 views23:43
Ochish/sharhlash