Get Mystery Box with random crypto!

Hurfikr.uz

Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz H
Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz
Kanal manzili: @hurfikruznews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.66K
Kanalning ta’rifi

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 197

2022-12-30 13:19:51
Ўзбекистон ахолисини сув танқислиги ва қурғоқчилик кутмоқда, глобал исиш оқибатида Қирғизистон тоғларидаги музликлар эриб битяпти, Ўрта осиёда яқин йилларда 5 миллион иқлим қочоғи юртларини ташлаб чиқиб кетиши прогноз қилинмоқда...

Сирдарё ҳавзасида сув оқими 2-5, Амударё ҳавзасида эса 10-15 фоизга камайиши ва оқибатида Ўзбекистонда сув танқислиги кучайиши прогноз қилинди.

https://t.me/Hurfikruznews
89 views10:19
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:58:30 Эркак киши учун энг уятли, шармандали иш, муллакалар, аёлларнинг авратини муҳокама қилиш.

Нега, муллакалар, халқнинг қонини сулукдек сўраётган монопол-олигарҳларни танқид қилмайсизлар?!

Нима учун, муллакалар, миршабларнинг зўравонлиги, хусусан куч ишлатар тизимлардаги қийноқларга диққат қаратмайсизлар.
Хабарларинг бор-ку, тез-тез ҳибсхонадан маҳкумлар ва гумондорларнинг ўлиги чиқади.

Яна. Эй, сиз, муллакалар, коррупцияни, ҳокимлар ва вазирларнинг мамлакат мулкини талон-тарож қилаётганини кўрмасликка оласизлар.

Билганларинг аёлларнинг аврати.
Билганларинг шукр қил дейиш.

Сизлар одамларга тақдим қилаётган дин ҳаммани диндан бездиради.

Раҳимжон Раҳмат

https://t.me/Hurfikruznews
95 views09:58
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:32:11
Ўз нурига ишонган кишини бошқаларнинг порлаши безовта қилмайди.

Виктор Гюго

https://t.me/Hurfikruznews
88 views09:32
Ochish/sharhlash
2022-12-29 20:09:31
Онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқин қиладиган амални билмайман.

Абдуллоҳ ибн Аббос

https://t.me/Hurfikruznews
53 views17:09
Ochish/sharhlash
2022-12-29 19:22:11 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди.

*
Хулқлар ичида ёлғончиликни жуда ёмон кўрардилар.

*
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг суюмли амал оз бўлса ҳам давомли бўлгани эди.

*
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши, энг сахий ва энг шижоатли инсон эдилар.

*
Агар одамларга имомлик қилсалар намозни енгилроқ, ўзлари ёлғиз ўқисалар узунроқ ўқирдилар.

*
Агар ёнбошласалар ўнг қўлларини ўнг ёноқлари остига қўярдилар.

*
Агар қазои-ҳожат қилмоқчи бўлсалар, ерга пасламагунларича кийимларини кўтармасдилар.

*
Агар бирор бир хурсандчилик хабари етса, Аллоҳга шукр қилган ҳолда саждага йиқилардилар.

*
Агар бирон қавмдан хавф қилсалар: "Аллоҳим, уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз", дердилар.

*
Агар уйларига кирсалар, тишларини мисвоклардилар.

*
Агар бирон бир касални кўргани бориб ҳузурига кирсалар: "Ҳеч қиси йўқ, Аллоҳ хоҳласа гуноҳлардан покланасан", дердилар.

*
Агар бирор бир ёқтирган нарсаларини кўрсалар: "Аллоҳга ҳамду сано бўлсинким, Унинг неъмат-(тавфиқи) ила солиҳ амаллар баркамол бўлур", дердилар.

*
Агар маййитни дафн қилишдан фориғ бўлсалар, қабр олдида туриб: "Биродарингиз учун истиғфор айтингиз ва унга собитқадамликни сўрангиз, чунки у хозир сўралмоқда", дердилар.

*
Агар аҳли оилаларидан бирон киши бетоб бўлиб қолса, унга муаввизот ("Ихлос", "Фалақ", "Нос" суралари)ни ўқиб дам солардилар.

*
Агар оғриб қолсалар, муаввизотни ўқиб, ўзларига дам солар ва баданларини масҳ қилардилар.

*
Болалар ва аёлларга ўта меҳрибон эдилар.

*
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.

*
Энг кўп қиладиган дуолари: "Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик ва охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин!", деган дуо эди.

*
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукути узоқ, кулгиси оз бўлган зот эдилар.

*
Соқоллари мўл, ҳайбатлари улкан эди.

*
Таҳажжуд намозини ҳеч қолдирмасдилар. Агар бетоб бўлсалар, намозни ўтириб ўқирдилар.

*
Сафарда ҳам, ҳазарда ҳам тўлин ой кунларининг рўзасини қолдирмасдилар.

*
Ухлаганларида мисвок бошларининг олдида турарди, агар уйғонсалар тишларини масвоклардилар.

*
Таҳоратларида, оёқ кийим кийишларида, соч тарашларида ва барча ишларида имкон қадар ўнгдан бошлашни яхши кўрардилар.

*
Аллоҳни ҳар доим зикр қилардилар.

*
Зуҳо намозини тўрт ракаат ўқир ва уни Аллоҳ хоҳлаганича зиёда қилардилар.

*
Ҳадяни қабул қилар ва уни муносиб тақдирлардилар.

*
Агар ёш болаларнинг олдидан ўтсалар, уларга салом берардилар.

*
Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутардилар.

Барчага улашинг зеро сиз сабаб инсонлар ўз хулқ атворларини ўнглаб олсинлар.


https://t.me/Hurfikruznews
176 views16:22
Ochish/sharhlash
2022-12-29 18:54:08
https://t.me/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат

Финляндия Лапландия.                         

Финляндиянинг энг шимолий қисми ҳайратланарли қарама қарши рангларга бой арктик минтақадир.
Айнан мана шу сўз Лапландиянинг жозибасини энг яхши ифодалайди. Лапландия қуёши тунда ўз ўрнини Шимолий нурларнинг сеҳрли чақнашлари билан ёритилган қутб кечасига бўшатиб беради.

https://t.me/Hurfikruznews
62 views15:54
Ochish/sharhlash
2022-12-29 18:31:51
Байденнинг савдо сиёсати АҚШ стратегиясида «катта туйнук» яратди

АҚШнинг узоқ муддатли стратегиясида «катта туйнук» бор, чунки президент Жо Байденнинг иқтисодий ва савдо сиёсати стратегияси ўз жозибасини йўқотди, деб ёзади Тhe Economist

Вашингтон нуқтаи назаридан, Россия «тезкор» муаммодир, аммо АҚШ ҳукмронлигига «каттароқ таҳдид» АҚШни «дунёдаги нуфузли ҳокимият тахтидан» туширишга қодир ягона давлат бўлган Хитой бор.

Нашр, шунингдек, АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидаги нисбий салмоғининг қисқарганига, Хитой ялпи ички маҳсулоти эса харид қобилияти паритети бўйича америкаликларникидан аллақачон ошиб кетганига эътибор қаратди.

АҚШ стратегиясидаги «катта туйнук» «иттифоқчилар ва дўстларни янада яқинроқ боғлаши мумкин бўлган жозибадор иқтисодий ва савдо сиёсатининг йўқлиги»дир.

https://t.me/Hurfikruznews
64 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-12-29 18:12:13 ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА САДОҚАТ ТУШУНЧАСИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир масалада жудаям катта хатоликка йўл қўймоқдалар. Юзларини ерга қаратаётган ҳам олиб бораётган сиёсатларига соя солаётган ҳам шу хатоликдир!

Президент садоқатни талаб қилмоқдалар. Афсуски, Ватанга ёки халққа эмас балки ўзларига садоқат қилишни амалдорлар тушунмоқда. Шу билан бирга Президент ишонч билдирган раҳбарлар аксарият ҳолатда омон қолмоқда.

Собиқ администрациянинг раҳбари Қорақалпоғистон воқеалари ортида ишдан кетди. Жамоатчилик бу қарорни ижобий қабул қилди. Нима бўлганда ҳам жазо муқаррар эканлигини одамлар кўрди.

Аммо Сардоба воқеалари, куз қиш мавсумига оид хатоликлар ва бошқа баъзи ишлар ортида турган Раматов жанобларини ҳар доим жазодан омон қолиши айнан "садоқат"нинг белгисими?

Ёки Президент ишонган айрим ҳоким ва амалдорлар қанчалик бедодлик қилмасин доимо ҳимояда бўлиши ҳам "садоқат"дан даракми?

Аслини олганда Қозоғистоннинг Ақтўбў вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетганида Бош вазир ўз истефосини бериши керак эди... Афсуски ушбу ҳодисадан хулоса чиқарилмади. Яна ўша четга иш қидириб кетиш авжида.

Энди мана бу дори масаласидаги ёш болалар ўлими ҳақида гапирсам. Кимлардир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишдан кетишини сўрамоқда. Битта вазир кетди нима кетмади нима?

Аслида Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳамма вазирларни ҳамда Танзила Норбоева билан бирга Олий мажлис депутатлари, сенатор ва фаррошигача ҳаммаси ишдан бўшатиш керак!

Шуларни хатоси туфайли ҳозирги кунда ҳалок бўлган болалар оиласида фарёд ва кўз ёшлар тўкилмоқда. Ушаларни ўрнига ўзини қўйиб кўрган одам вазият қанчалик оғир эканлигини англаб етади.

Президентга садоқатдамиз деб қоган томонларни расвосини чиқариб ташлашди. Халқимиз бундай қотилликларга муносиб жазо берилишини кутмоқда!

Мардон Аслонов

https://t.me/Hurfikruznews
64 views15:12
Ochish/sharhlash
2022-12-29 17:52:58
НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ ОБУНА БЎЛИШИ ШАРТМИ? 

Айрим Ногиронлар жамиятлари раислари меҳнат қилиб ҳам маошини ололмаётган бир пайтда Тошкент шаҳар Ногиронлар жамияти раиси Ф. Васиқова "Қадрият" газетасининг Шартномасини телеграм гуруҳидан юбориб "Хурматли хамкасблар мажбурий хамма тумандан обуна бўлишингиз керак. 1йилликга. Марказий раёсатдан хар бир штатдаги ходимларга обуна бўлиш шарт дейилган. Сиздан илтмос,  обунани тезлатиб беришизни сўрайман, "  дея ёзворибди. Обуна 390 минг сўм. Маошини ололмасдан, даволанишга пул тополмай қийналаётган айрим Ногиронлар жамиятлари раислари қандай қилиб 390 минг сўмга "Қадрият"га мажбурий обуна бўлиши мумкин?
Кимдир буни назорат қиладими? 
Мутасаддилардан жавоб кутамиз!

https://t.me/Hurfikruznews
91 views14:52
Ochish/sharhlash
2022-12-29 17:30:51 ФАРМАЦЕВТИКА МАФИЯСИ КУЧ-ҚУДРАТИ ВА ТАЪСИРИНИ НАМОЙИШ ЭТМОҚДАМИ?

Ҳурматли журналистлар, ҳақиқий блогерлар!
Жамиятимизнинг фаол аъзолари, уйғоқ депутатлар!

Агар жим турсак, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўли билан дунёда энг кучлилардан бири ҳисобланмиш фармацевтика мафияси вижонли шифокорлар бошини ейди ва назоратсиз олиб кирилаётган “дори” кўп кишининг умрига зомин бўлишининг сабабчисига айланамиз.

Док-1 Макс сиропидан болалар ўлаётганлиги ҳақидаги маълумот Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида аниқланиб, оммалаштирилганлигини эшитганлар “бундай жиноятнинг очилганлиги яхши бўлди, аммо ушбу фактни аниқлаганларни нима кутмоқда? Фармацевтика мафияси ўта кучли дейишади, шифокорларга бир кор-ҳол бўлмасайди-да” деган хавотирли фикрларни эшитган эдим.

Самарқанднинг дадил журналистларидан бири Гулрух Мўминова Док-1 Макс сиропи билан боғлиқ ҳодисадан хабар топгач, “Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари – Сизлар қаҳрамонсизлар!” сарлавҳаси остида ўз фикрларини баён этган эди.

Журналист айнан ушбу марказнинг фидойи шифокорлари томонидан Док-1 Макс дори воситасидан болалар ўлим топгани ҳақдаги факт ошкор этилиб, жамоатчиликка маълум этилганлигини таъкидлаб, бу марказ мутасаддиларининг фидойиликлари, жонкуярликларидан дарак беради деб ёзган эди.

Шу билан бирга, Г.Мўминова ўз хавотирини яширолмасдан шундай деган эди: “Аммо… юқорида таъкидлаганимдай, пул айланмаси бор жойда баъзи фидойиликлар унутилиши турган гап. Марказ шифокорларига қайсидир бир маънода катта эҳтимол билан босимлар ҳам бўлиши мумкин. Айтмоқчиманки, жамиятда эркин фикр билдириш орқали тазйиққа учраш фақатгина журналист ё блогерларга тегишли эмас, аҳолининг манфаатини ўйлаган ҳолда инсонларни огоҳликка чақираётган турли соҳа вакиллари, жонкуярлар ҳам кези келганда босимга учраши мумкин. Шу маънода улар ҳам ҳимояга муҳтож”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) мавжуд ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузган эди. ССВ матбуот хизмати маълумотига қараганда, ўрганиш натижасида 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилди. Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг икки нафар мутасаддиси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ва гемодиализ бўйича мутахассиси ҳамда Тойлоқ туманидаги оилавий шифохонанинг тўрт нафар мутахассиси лавозимидан озод этилган.

Бундай қарорнинг қабул қилининиши жамоатчилик хавотири тўғри бўлиб чиққанлигини кўрсамоқда. Ушбу қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўли билан жиноятни ошкор этганлар жазоланганлигига далил эмасми?! Ахир, ССВ хулосасида ҳақиқат қуйидагича тан олинган-ку: “болаларга препарат шифокорлар рецептисиз берилган. Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун Док-1 Макс сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. Бу эса беморларнинг аҳволи ёмонлашишига сабаб бўлган”.

Шундай экан, бу ҳолатда дорини олиб кирган, уни қўллашга рухсат берганлар айбдор эмасми? Вазирликдаги жаноблар, бир ижтимоий тармоқда жамоатчилик вакиллари билдираётган фикрлар билан танишинглар. Улардан айримларини келтириш билан чекланаман.

Саодат НАРЗИҚУЛОВА:
Муаммони аниқлаб олиб чиққан айбдор бўлади, шу хабарни ўқиган заҳотим шундай бўлишини кутгандим, аниқ тассавур қилгандим… Бўлди, бечора оилавий шифокор, оилавий ҳамшира, дориларни ножўя таъсирини аниқланган врачлар хат билан чиққанлар “виноват” бўлади ...

Рустамжон САТТОРОВ:
Етти киши ҳаммаси нотўғри интизомий жазо олган. Системада шунақа камчилик бор деб, жаноб Вазир истефо берсин. Бу духтурлар масаласи эмас, бу сертификация масаласи.

Ушбу ҳолат қайта кўриб чиқилиши, ҳақиқий айбдорлар жазоланиши, болалар ўлими янада кўпайиши мумкин бўлган вазиятни олдини олганларнинг хизмати тақдирланиши шарт. Шундай бўлганда, бу Янги Ўзбекистонда ҳақиқий янгиланиш амалга ошаётганлиги, ҳар қандай ҳолатда адолат тантана қилиши сифатида жамоатчилик томонидан қабул қилинади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,
журналист

https://t.me/Hurfikruznews
258 views14:30
Ochish/sharhlash