2022-12-29 14:38:23
Ўқитувчилар ҳақида:
“Яхши ўқитувчи билан буюк ўқитувчининг фарқи нимада? Яхши ўқитувчи ўқувчисининг қобилиятларини сўнгги чегарасигача ривожлантиради. Буюк ўқитувчи эса бу чегарани бир қарашдаёқ кўра олади”.
Иоганн Гёте
немис ёзувчиси.
* * *
“Ўқитувчи оғир ишларни енгил бажара оладиган кишидир”.
Ральф Эмерсон
америкалик ёзувчи.
* * *
“Ўқитиш икки карра ўрганиш демакдир”.
Жозеф Жубер
француз ёзувчиси.
* * *
“Болаларни ўқитиш – зарурий юмуш. Бироқ ўзимиз ҳам улардан ўрганишимиз ғоят фойдали эканини англашимиз керак”.
Максим Горький
* * *
“Муаллимлик санъати ўқувчилар қалбида қизиқиш уйғотиш, сўнг бу талабни қондиришдир”
Анатоль Франс
француз ёзувчиси.
* * *
“Мен қилган нарсани қайтар”, деган одамдан ҳеч нарса ўргана олмаймиз. Бизнинг ягона чинакам ўқитувчиларимиз “Мен билан бирга бажар”, дейдиган кишилардир”.
Жиль Делез
француз файласуфи.
* * *
“Ўқитувчи учун энг катта шодлик – шогирдини мақташгани”.
Шарлотта Бронте.
* * *
"Мактабларга пул ишлатмаган давлат, пулини қамоқхоналарга сарфлайди."
Отто фон Бисмарк
https://t.me/Hurfikruznews
102 views11:38