Get Mystery Box with random crypto!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар: Н | Hurfikr.uz

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди.

*
Хулқлар ичида ёлғончиликни жуда ёмон кўрардилар.

*
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг суюмли амал оз бўлса ҳам давомли бўлгани эди.

*
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши, энг сахий ва энг шижоатли инсон эдилар.

*
Агар одамларга имомлик қилсалар намозни енгилроқ, ўзлари ёлғиз ўқисалар узунроқ ўқирдилар.

*
Агар ёнбошласалар ўнг қўлларини ўнг ёноқлари остига қўярдилар.

*
Агар қазои-ҳожат қилмоқчи бўлсалар, ерга пасламагунларича кийимларини кўтармасдилар.

*
Агар бирор бир хурсандчилик хабари етса, Аллоҳга шукр қилган ҳолда саждага йиқилардилар.

*
Агар бирон қавмдан хавф қилсалар: "Аллоҳим, уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз", дердилар.

*
Агар уйларига кирсалар, тишларини мисвоклардилар.

*
Агар бирон бир касални кўргани бориб ҳузурига кирсалар: "Ҳеч қиси йўқ, Аллоҳ хоҳласа гуноҳлардан покланасан", дердилар.

*
Агар бирор бир ёқтирган нарсаларини кўрсалар: "Аллоҳга ҳамду сано бўлсинким, Унинг неъмат-(тавфиқи) ила солиҳ амаллар баркамол бўлур", дердилар.

*
Агар маййитни дафн қилишдан фориғ бўлсалар, қабр олдида туриб: "Биродарингиз учун истиғфор айтингиз ва унга собитқадамликни сўрангиз, чунки у хозир сўралмоқда", дердилар.

*
Агар аҳли оилаларидан бирон киши бетоб бўлиб қолса, унга муаввизот ("Ихлос", "Фалақ", "Нос" суралари)ни ўқиб дам солардилар.

*
Агар оғриб қолсалар, муаввизотни ўқиб, ўзларига дам солар ва баданларини масҳ қилардилар.

*
Болалар ва аёлларга ўта меҳрибон эдилар.

*
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.

*
Энг кўп қиладиган дуолари: "Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик ва охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин!", деган дуо эди.

*
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукути узоқ, кулгиси оз бўлган зот эдилар.

*
Соқоллари мўл, ҳайбатлари улкан эди.

*
Таҳажжуд намозини ҳеч қолдирмасдилар. Агар бетоб бўлсалар, намозни ўтириб ўқирдилар.

*
Сафарда ҳам, ҳазарда ҳам тўлин ой кунларининг рўзасини қолдирмасдилар.

*
Ухлаганларида мисвок бошларининг олдида турарди, агар уйғонсалар тишларини масвоклардилар.

*
Таҳоратларида, оёқ кийим кийишларида, соч тарашларида ва барча ишларида имкон қадар ўнгдан бошлашни яхши кўрардилар.

*
Аллоҳни ҳар доим зикр қилардилар.

*
Зуҳо намозини тўрт ракаат ўқир ва уни Аллоҳ хоҳлаганича зиёда қилардилар.

*
Ҳадяни қабул қилар ва уни муносиб тақдирлардилар.

*
Агар ёш болаларнинг олдидан ўтсалар, уларга салом берардилар.

*
Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутардилар.

Барчага улашинг зеро сиз сабаб инсонлар ўз хулқ атворларини ўнглаб олсинлар.


https://t.me/Hurfikruznews