Get Mystery Box with random crypto!

'Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қ | Huquqshunos yordami

"Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди

Ҳужжатга кўра, 1 мартдан бошлаб:

компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида) тўлови жорий этилади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii