Get Mystery Box with random crypto!

Human.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal H
Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @humanuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.07K
Kanalning ta’rifi

Сайт: https://human.uz/
Facebook👉 https://www.facebook.com/human
Instagram👉https://www.instagram.com/human.uz/
Youtube👉https://www.youtube.com/c/HUMANUZ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-05-10 07:30:00
Марказий Осиёда Туркий давлатлар географик кенгаши тузилди

Тошкентда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон ва Қирғизистон географик жамиятлари вакиллари иштирокида Туркий давлатлар географик кенгаши (ТДГК) таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12646

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.4K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-05-10 06:35:27
Янгиҳаёт туманида ҳам ёнғин содир бўлди

Кеча, 9 май куни соат 22:04 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Спутник-7 ҳудудида жойлашган хозирги кунда иш фаолиятида бўлмаган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 22:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:23 қуршаб олинган ва соат 22:33 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида рестораннинг 100 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Пахтачи туманида газ қуйиш шохобчаси портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.5K views03:35
Ochish/sharhlash
2023-05-10 06:00:00
Бугун мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 33-38 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12645

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.4K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-05-09 21:58:09 Пахтачи туманида газ қуйиш шахобчаси портлади. Бир фуқаро жароҳатланди

ФВВ хабарига кўра, бугун, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида ёнғин портлаш содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВ бўлимига хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:30 қуршаб олган ва соат 23:00 да бартараф этган.

Ёнғин натижада газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса шахобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.9K views18:58
Ochish/sharhlash
2023-04-23 20:00:00
Истанбулда Эрдоғаннинг партия идораси ўққа тутилди

Истанбулда икки киши Туркиянинг ҳукмрон партияси – Адолат ва тараққиёт партияси идораларига қарата ўқ узди, деб хабар бермоқда Daily Sabah. Нашр маълумотларига кўра, қуролланган одамлар қочишга муваффақ бўлган, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Партия спикери Омер Челикнинг айтишича, ҳужумчилар машиналари билан Бахчелиевлер туманидаги партия биноси ёнидан ўтиб, ҳавога беш марта ўқ узган. Офиснинг юқори қаватида тўртта ўқ тешиги топилган.

Ҳозирда воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.

Эслатиб ўтамизм Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.6K views17:00
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:00:00
G7 мамлакатлари ғалла битими тўғрисида қарор қабул қилди

“Катта еттилик” (G7) давлатлари ғалла бўйича келишувни тўлиқ амалга ошириш, узайтириш ва кенгайтиришни қўллаб-қувватлади, деб ёзади “ТАСС” қишлоқ хўжалиги вазирларининг музокаралари якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотга таяниб. Бундан ташқари, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини тиклашда Киевни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилган.

Бундан ташқари, ҳужжатга ирригация иншоотлари, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва омборхоналар киради. Шунингдек, Катта еттилик Украинани фермерларга молиявий ёрдам кўрсатишда қўллаб-қувватлашга тайёр. G7 давлатлари Киев ҳукуматига қишлоқ хўжалиги ерларини миналардан тозалашда ёрдам бермоқчи.

G7 вазирлари, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатининг барқарорлигини оширишда ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар. Уюшма қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида барқарорликни таъминлаш учун инновациялардан фойдаланиш зарур, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Катта еттилик мамлакатлари вазирлари қишлоқ хўжалигининг “кўпроқ ҳаётий тизимини” яратиш режаларини маълум қилди. Бу ифлосланиш ва озиқ-овқат йўқотишларини камайтириш имкониятини бериши кутилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:00:00
Ллойд Остин: "Туркия НАТОнинг муҳим иттифоқчиси"

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Туркиянинг “F-16” қирувчи самолётлари флотини модернизация қилиш чоралари доирасида фикр билдирди.

Бу ҳақда у Швеция Мудофаа вазири Пал Жонсон билан Стокголмда ўтказилган матубот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Анадолу” агентлиги.

"Вашингтон Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг “F-16”ни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича қарорини қачон беради, бу Анқаранинг Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашга ундайдими?", деган саволга жавоб берар экан, Остин Вашингтон “ҳеч кимни ҳеч қачон қандайдир қарор қабул қилишга шошилтирмайди”, деб баёнот берди.

“Туркия НАТОнинг муҳим иттифоқчиси, замонавий имконияларга эга давлат. Унинг Швеция масаласини қачон кўриб чиқиши тўғрисида аниқ гап айта олмайман. Бу йил ёзда Вилнюсда НАТО саммитига қадар мазкур масала ҳал бўлишини интиқлик билан кутиб қоламиз”, деб қўшимча қилди вазир.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.3K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-23 14:00:00
Судан армияси қўзғолон нуқталарини босқичма-босқич тозалашни бошлаганларини эълон қилди

Судан армияси ўзи билан жанг қилаётган ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (HDK) пойтахт Хартумдаги “қўзғолон нуқталарини” босқичма-босқич тозалаш босқичини бошлаганини эълон қилди.

Суданда армия ва HDK ўртасидаги тўқнашувлар бир ҳафтани ортда қолдирди. Тўқнашувлар туфайли баъзи масжидлар очилмаган, баъзиларида ҳайит ва жума намозларида қаторлар бўш қолган. Айрим вилоятларда масжидлар ҳовлисида намоз ўқилган.

HDK байрамнинг биринчи кунидан бошлаб 72 соатлик "инсонпарварлик" сулҳини татбиқ этишларини маълум қилди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.4K viewsedited  11:00
Ochish/sharhlash
2023-04-23 12:03:01
Марокашда Рамазон ҳайити муносабати билан қамоқдаги 1518 киши афв этилди

Марокаш Адлия вазирлиги томонидан қилинган ёзма баёнотда Рамазон ҳайити муносабати билан турли жиноятлар туфайли ҳукм қилинган ёки ҳибсга олинган 1518 кишининг Марокаш Қироли Муҳаммад VI томонидан озод қилди қилингани билдирилди.

Маълумот ўрнида, Марокаш қироли ўтган йилнинг июл ойида амалга оширилган Қурбон ҳайити муносабати билан 979 маҳбусга амнистия эълон қилган эди.

Марокаш конституциясининг 58-моддасига кўра, қирол маҳбуслар учун амнистия эълон қилиши мумкин.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.7K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-04-23 10:01:04
81 йил олдин чўктирилган кема топилди

Жанубий Хитой денгизи тубидан Японияга қарашли “Montevideo Maru” судноси тортиб олинди. Мазкур кема Иккинчи жаҳон уруши даврида Американинг “USS Sturgeon” (SS-187) сув ости кемаси томонидан одамлари билан бирга чўктириб юборилган. Бу ҳақда Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе ижтимоий тармоқда ёзган.

— Ниҳоят “Montevideo Maru” ҳалок қилинган, мингдан зиёд инсоннинг жонсиз танаси кўп йиллар макон тутган жой аниқланди, — дейди мулозим. Судно саҳнида бўлган 1060 марҳум асирнинг 850 нафар австралиялик ҳарбий хизматчилар эди. Умид қиламизки, ҳамюртларимизнинг қолдиқлари топилгани уларнинг яқинларига муайян таскин беради.

Маълумотга қараганда, австралиялик асирларни Папуа-Янги Гвинеядан Хитойнинг Хайнань оролига олиб кетаётган “Montevideo Maru” АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан 1942 йил 1 июлда чўктириб юборилган. Ушбу воқеа қитъа-давлат тарихига энг улкан фожиа сифатида кирган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.8K views07:01
Ochish/sharhlash