Get Mystery Box with random crypto!

Human.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal H
Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @humanuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.07K
Kanalning ta’rifi

Сайт: https://human.uz/
Facebook👉 https://www.facebook.com/human
Instagram👉https://www.instagram.com/human.uz/
Youtube👉https://www.youtube.com/c/HUMANUZ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-12 08:58:03
Айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди

Жорий йил 11 майда “Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.

Батафсил: https://human.uz/2/19/12656

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.9K views05:58
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:21:18
ИИБ ходимининг беморга куч ишлатгани тўғрисидаги видеолавҳа юзасидан баёнот берилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган ИИБ ходимининг тиббий даволаш муассасасидаги беморга жисмоний куч ишлатгани тўғрисидаги видеолавҳа юзасидан расмий баёнот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти, Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи С. Ж. туман ИИБга мурожаат қилиб, шу куни туманнинг “Янги хаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро  У. П. маст ҳолда яшаш уйига келиб унинг тинчлигини бузаётганлиги ҳақида берган хабарига асосан профилактика инспектори борган вақтда У.П. воқеа жойидан қочиб кетган.

Сўнгра, профилактика инспектори уни топиб, туман Тиббиёт бирлашмасидаги вақтинчалик мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориб жойлаштирган.

Прокуратуранинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.1K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:10:06
Қашқадарёда "Ethno and modern fashion week" халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда

Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан жорий йилнинг 11-13 май кунлари Қашқадарё вилояти бўйлаб "Ethno and modern fashion week" халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестивал, миллий ҳунармандлик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилади.

Айни дамда Шаҳрисабз шаҳрида ташкилотчилар, хорижлик ва маҳаллий дизайнерлар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.0K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-05-10 20:32:02
Олимлар Ойнинг ядроси нимадан иборатлигини аниқлашди

Янги тадқиқот француз олимларига Ойнинг темирдан иборат мустаҳкам ядроси борлигини аниқлаш имконини берди.

Бир нечта космик миссиялар маълумотларига асосланиб ҳамда ​​Ер юзаси ва Ой ўртасидаги масофани аниқ ўлчайдиган лазер диапазони деб аталадиган жараёндан фойдаланилди.

Бу ички ядро бўлиб, зичлиги темирникига ўхшаш металлдан ташкил топган ва кенглиги тахминан 500 километр, Ой ўлчамининг тахминан 15 фоизини ташкил қилади.

Ушбу кашфиётдан ташқари, тадқиқотчилар ядро ва қобиқ ўртасидаги мантия деб аталадиган қатламдаги материал Ой пайдо бўлганидан бери мавжуд бўлган деган фикрни тасдиқловчи далилларни ҳам топишди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
1 view17:32
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:23:20
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш юзасидан қабул маросими ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/8/48/12649

Каналга уланинг: @humanuzofficial
1.5K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:02:44
Польша шаҳарларидан бирининг мэри Сардиниядаги меҳмонхона деразасидан йиқилиб вафот этди

Польша шаҳрининг 44 ёшли мэри Сардиния маъмурий маркази Кальяри шаҳридаги меҳмонхонада 4 -қаватдаги деразадан қулаши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар беради Италиянинг АNSА ахборот агентлиги.

Хабар эълон қилинган пайтда жабрланувчи ҳақида маълумот берилмаган. Малумки, у Италияга бир неча учрашувлар учун келган.

Фожиа шаҳар марказидаги Due Colonne меҳмонхонасида тунги соат иккиларда содир бўлган.

Полиция тергов бошлади, бироқ зўравонлик бўйича ўлим версиясини аллақачон инкор этган.

Тахминларга кўра, эркак очиқ дераза ёнидаги токчада ўтирган ва мувозанатни йўқотган.

Кейинроқ unionesarda.it ахборот портали бу одамнинг исми Радослав Гжегож эканлигини маълум қилди. У Польшанинг Явоже шаҳри мэри бўлган. У Сардинияга Польша мэрлари делегацияси таркибида келган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
1.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:32:25
Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ҳибсга олинганидан кейин халқ норозилик намойишига чиқди

Покистонда хавфсизлик кучлари ва ҳибсга олинган собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди, Балужистон провинциясида камида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради BBC.

Жума куни Ички ишлар вазирлиги кўрсатмасига кўра, мамлакатда мобил алоқа ўчирилди. Хон Исломобод Олий судига коррупция айбловларига жавоб бериш учун келганида ҳибсга олинган.

Хон ўзига қўйилган айбловларни рад этди. У «Адолат учун ҳаракат» партияси томонидан эълон қилинган видеомурожаатида ҳамма нарсага тайёр эканлигини маълум қилди.

Хон ўтган йилнинг апрель ойида ҳокимиятдан четлатилганидан кейин унга қарши юзлаб иш қўзғатилган. Унга қўйилган айблар орасида коррупция, терроризм мавжуд.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.5K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-05-10 16:02:35
Трамп журналист Керроллни зўрлашга уринишда айбдор деб топилди

Нью-Йорк ҳакамлар ҳайъати АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни ёзувчи ва журналист Жан Керроллни зўрлашга уринишда айбдор деб топди, деб хабар бермоқда СNN. Суд қарорига кўра, Трамп 1996 йилнинг баҳорида Керроллни ҳақорат қилган, бироқ у дастлаб айбланган зўрлашни амалга оширмаган.

Трамп маънавий зарар учун 2 миллион доллар товон тўлаши керак эди. Бундан ташқари, у туҳмат ва Керролл обрўсига путур етказгани учун яна 3 миллион доллар тўлаши керак.

Бу иш бўйича суд мажлислари шу йилнинг апрель ойи охирида, 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш ниятини эълон қилган Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида бошланган. Трамп бир неча бор ўзига қарши барча даъволар сиёсий манипуляция эканлигини таъкидлаган.

Керролл биринчи марта 2019 йилда Трампни зўрлашга уринишда айблаган. Унинг сўзларига кўра, бу 1990 йилларда содир бўлган. Трамп бу айбловларни қатъиян рад этиб, улар ёлғон эканини айтди ва у Керролл билан ҳеч қачон учрашмаганини даъво қилди. У Керролл унга қарши айбловларни янги китобини тарғиб қилиш учун ишлатишни таклиф қилди. Бунга жавобан Керролл Трампга қарши унинг обрўсига путур етказганлиги учун судга мурожаат қилди. Трамп ишни 2020 йил декабрида қолдиришга уринди, бироқ Нью-Йорк судяси 2021 йил сентябрида буни рад этди. Сентябрь ойи охирида Керроллнинг адвокатлари Трампга янги айбловлар тайёрланаётганини эълон қилишди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-05-10 15:14:35
Суд бошқарувчилари ассоциацияси аъзоси 12 млн пора билан қўлга тушди

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди.

Қайд этилишича, у Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 млн 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 млн сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2023-05-10 14:16:23
Косон туманида содир бўлган ёнғинда бир нафар фуқаро вафот этди

Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар беришича, 10 май куни соат тахминан 03:59 ларда қутқарув хизматига Косон тумани Юқори Арабхона маҳалласи Шуҳрат кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум қилишларича, туман ФВБ дан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига зудликда етиб келган ва ёнғинни соат тахминан 04:30 ларда тўлиқ бартараф этган. Ёнғин оқибатида фуқаро Б.Л.га тегишли хонадоннинг 28 метр квадрат ички ва том қисми зарарланган. Ёнғиндан хонадоннинг тахминан 150 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Содир бўлган ёнғиндан 1 нафар фуқаро (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи) куйиш тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.1K views11:16
Ochish/sharhlash