Get Mystery Box with random crypto!

Human.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal H
Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @humanuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.07K
Kanalning ta’rifi

Сайт: https://human.uz/
Facebook👉 https://www.facebook.com/human
Instagram👉https://www.instagram.com/human.uz/
Youtube👉https://www.youtube.com/c/HUMANUZ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-23 08:00:39
Нигерияда "Lassa" иситмаси туфайли ҳалок бўлганлар сони ортди

Нигерияда ҳайвондан инсонга юқадиган ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган "Lassa" иситмаси пандемиясида бу йил ҳаётдан кўз юмганлар сони 151 нафарга етди.

Касалликларни назорат қилиш маркази (NCDC) томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотга кўра, "Lassa" пандемияси пойтахт Абужадан ташқари 26 штатда кузатилмоқда.

Баёнотда, январ ойидан буён мамлакатда "Lassa" иситмаси шубҳаси билан 4555 ҳолат қайд этилгани ва уларнинг 869 тасида тестлар ижобий чиққани ифода этилди.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг кўпини болалар ташкил этади.

Нигерия ҳукумати феврал ойи бошида "Lassa" иситмаси пандемияси туфайли, “фавқулодда ҳолат” эълон қилганди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-23 06:02:07
Бугун мамлакатимиз жанубида 30-35 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 апрель куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12588

Каналга уланинг: @humanuzofficial
788 views03:02
Ochish/sharhlash
2023-04-22 21:01:37
Германияда иш ташлаш туфайли поездлар ҳаракати тўхтади

Германия темир йўллари ва аэропортлари хавфсизлик хизмати ходимлари иш ташлаш эълон қилди. Касаба уюшмалари иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Еuronews хабар берди.

Жума куни эрталабки соатларда бутун мамлакат бўйлаб поездлар ҳаракати тўхтатилди.

EVG темир йўл касаба уюшмаси 50 та компания ишчиларининг манфаатларини ҳимоя қилади, шу жумладан Германия давлат темир йўл оператори Deutsche Bahn.

Кун давомида саёҳатчилар поездларнинг кечикиши билан дуч келишига мажбур бўлдилар.

Иш ташлаш бешта аэропортга ҳам таъсир кўрсатди ва юзлаб рейслар бекор қилинди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views18:01
Ochish/sharhlash
2023-04-22 19:30:00
Зеленский Россия ва СССР билан боғлиқ жуғрофий номларни қўллашни тақиқлади

Украина Президенти Владимир Зеленский жуғрофий объектларга Россия ва СССР билан боғлиқ ном беришни тақиқлаш тўғрисидаги “деколонизация қонуни” ни имзолади.

Аввалроқ Украина Олий радаси ушбу қонунни қўллаб-қувватлаган.

Украинада совет тарихи билан боғлиқ ёдгорликларни демонтаж қилиш ҳамда кўча ва шаҳарларни қайта номлаш 2015 йилда бошланган эди. Ўшанда “декоммунизация” тўғрисида қонун қабул қилинган эди. Сўнгги пайтларда Украинада нафақат совет тарихи, балки Россия билан боғлиқ барча жой номлари ўзгартирилмоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.3K views16:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 17:02:47
“Омикрон”нинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди

Аввал Ҳиндистонда аниқланиб, сўнг АҚШ, Австралия, Сингапур, Германия каби бир қатор мамлакатларга кириб келган “омикрон” штаммининг янги XBB.1.16 — “Арктур” субварианти Россияда ҳам рўйхатга олинди.

Мутахассислар ҳозир бу мутацияга хос аломатларни чуқур ўрганмоқда. Хусусан, ҳинд шифокорлари фикрига кўра, вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.

Россиялик педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеуснинг таъкидлашича, ўта юқумли деб баҳоланаётган XBB.1.16 версияси “кракен”нинг яқин қариндоши.

Хасталик асосан поллиноз (мавсумий аллергик касаллик) симптомлари билан жуда ўхшаш. Шу билан бирга, юқори иситма ва йўтал ҳам “Арктур”га хос аломат.

Шифокорлар хулосасига кўра, эндиликда коронавируснинг янги вариантлари пневмонияни деярли келтириб чиқараётгани йўқ.

Шунга қарамай, экспертлар аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда. Чунки яқин келажакда “омикрон”нинг ХBB.1.16 ва ХBB.1.9 турлари катта эҳтимол билан Ер юзида доминант версияга айланиши мумкин.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.7K views14:02
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:00:00
Хитой жаҳон тараққиёти йўлида янги имкониятлар яратиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр – Си Цзиньпин

Хитой модернизациянинг Хитой моделидаги ютуқлар асосида дунёга янги имкониятлар тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Шанхайда бўлиб ўтаётган «Хитой модернизацияси ва дунё» мавзусидаги «Ланьтин» форуми иштирокчиларига ёзма мурожаатида маълум қилинди.

«Хитой хитойча модернизациянинг янги ютуқлари орқали жаҳон тараққиёти йўлида янги имкониятлар яратиш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр», — деди Хитой раҳбари.

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ганг форумни очар экан, аҳоли сони кўп бўлган мамлакатни модернизатция қилиш, албатта, жаҳон иқтисодиётининг тикланишига туртки беришини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Хитой 140 дан ортиқ мамлакат ва минтақанинг асосий савдо шериги бўлиб, ҳар куни дунёга 320 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри Хитой сармояси кириб келмоқда, ҳар ой Хитойда 3000 дан ортиқ хориждан молиялаштирилган корхоналар очилмоқда.

«Хитойнинг 1,4 миллиарддан ортиқ аҳолиси модернизацияга киришар экан, Хитой, албатта, глобал иқтисодиётга янада кучли туртки беради», - деди у.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.6K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:30:00
ШҲТга аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича идоралари раҳбарларининг XI йиғилиши бўлиб ўтди

20 апрель куни Деҳли шаҳрида Ҳиндистон томони раислигида ШҲТга аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш билан шуғулланувчи идоралари раҳбарларининг XI йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур Йиғилиш ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий механизмларидан бири ҳисобланади.

Тадбирда Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар департаментлари раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, ШҲТ Котибияти вакиллари иштирок этди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/53/12586

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:02:43
Қотилликда айбланган актёр Алек Болдуин оқланди

Қотилликда айбланган актёр Алек Болдуин оқланди. Бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилди, дея хабар беради Washingtonpost.

«Биз Алек Болдуинга қарши ишни ёпиш қароридан мамнунмиз ва ушбу фожиали воқеа фактлари асосида тегишли тергов олиб боришга чақирамиз», – деди актёрнинг адвокатлари Люк Никас ва Алекс Спиро ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, оператор Галина Хатчинс Санта-Фе (Ню-Мексико) яқинида «Тот» филмини суратга олиш вақтида вафот этган эди. Филмда бош рольни ижро этган машҳур Голливуд актёри ва продюсер Алек Болдуин уни тасодифан отиб қўйган. Воқеа бўйича Алек Болдуин айбланган. Суратга олиш майдончасидаги қуроллар учун масъул бўлган Ханна Гутьеррес-Рид ҳам худди шундай айбловларга дучор бўлганлиги хабар қилинган.

Филмни суратга олиш ишлари шу ҳафта Монтана штатида давом эттирилади ва Болдуин актёр ва продюсер сифатида майдонга қайтиши мумкин.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.7K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-22 10:30:00
Қўл остидагиларни таъқиб қилишда айбланган Буюк Британия бош вазири ўринбосари истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири ўринбосари – адлия вазири Доминик Рааб ўз қўл остидаги ходимларининг таъқиб қилгани ҳақидаги шикоятлар бўйича текширувдан сўнг истеъфога чиқди.

«Мен қироллик адвокати Адам Толлей суриштируви асосида тайёрланган ҳисоботни олганимдан сўнг ҳукуматингиздан истеъфога чиқаётганимни эълон қиламан», - дейилади Доминик Раабнинг Британия бош вазири Риши Сунакга юборган мактуби матнида.

«Мен тергов ўтказишга чақирдим ва агар безорилик далиллари аниқланса, истеъфога чиқишга ваъда бердим. Мен ўз сўзимни бажаришни муҳим деб биламан«, - дея таъкидлайди у.

Шу билан бирга, Доминик Рааб терговнинг ўзи учун ноқулай бўлган хулосаларига тўлиқ қўшилмади ва уларни нотўғри деб атади.

«Агрессия учун шундай паст чегара қўйиш орқали бу тергов хавфли прецедент ўрнатди. Бу вазирларга нисбатан номақбул шикоятларни рағбатлантиради ва сизнинг ҳукуматингиз ва охир-оқибат Британия халқи номидан ўзгаришлар киритаётганларга ёмон таъсир кўрсатади», - деди у.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.8K views07:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:02:26
Япониялик мутахассислар COVID-19 эпидемиясининг тўққизинчи тўлқинини башорат қилишди

Япониялик экспертларнинг фикрича, мамлакатда коронавируснинг тўққизинчи тўлқини даврида ўлим ҳолатлари кўп бўлиши мумкин. Айниқса, қариялар хавф остида бўлади, деб хабар беради NHK.

Мутахассислар Японияда коронавируснинг мумкин бўлган тўққизинчи тўлқини бўйича ҳужжат тайёрлади. Улар орасида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлар кенгашига раҳбарлик қилувчи Вакита Такадзи ва Тохоку университети профессори Оситани Хитоси ҳам бор.

Ҳужжат шуни кўрсатадики, чекловлар юмшатилгандан кейин Япониянинг аксарият қисмларида коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Мутахассислар февраль ва март ойларида олиб борилган тадқиқот натижаларини тақдим этди. Бу аҳолининг атиги 32,1 фоизида коронавирус билан касаллангани ва антаначаларнинг борлигини кўрсатди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, антаначалар бўлган одамлар сонининг камлиги кейинги тўққизинчи тўлқин бу қишдаги саккизинчи тўлқиндан кучлироқ бўлишини кўрсатади.

Шунингдек, экспертларнинг таъкидлашича, агар эпидемия вақтида эмланганлар фоизи паст бўлса, ўлим даражаси бошқа мамлакатлардагидан юқори бўлади. Бу, айниқса, кексалар учун хавфлидир.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.8K views06:02
Ochish/sharhlash