Get Mystery Box with random crypto!

Human.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal H
Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @humanuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.07K
Kanalning ta’rifi

Сайт: https://human.uz/
Facebook👉 https://www.facebook.com/human
Instagram👉https://www.instagram.com/human.uz/
Youtube👉https://www.youtube.com/c/HUMANUZ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-12 13:56:28
Измирда отишмада беш киши ҳалок бўлди

Туркия ғарбидаги Измир шаҳридаги қаҳвахонада юз берган отишмада камида беш киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, дея хабар бермоқда UniIndia.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, икки гуруҳ эркаклар Мендерес ҳудудидаги қаҳвахонада учрашиб, қарз масаласини муҳокама қилган. Бироқ йиғилиш беш киши ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган отишма билан якунланган.

Воқеа жойига бир неча полиция машинаси, шунингдек, бир нечта тез ёрдам машиналари етиб келган. Полиция эса тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.4K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:32:07
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриб, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда таълим ва касбга ўқитиш соҳасидаги янги объектлар билан танишади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.6K views10:32
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:22:43
Қурбон Ҳайитининг эҳтимолий санаси 28 июнь бўлиши мумкин

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Sputnik мухбирига маълум қилди.

Хабарга кўра, Қурбон Ҳайити байрамининг аниқ санаси янги ой чиқишига кўра, байрамдан 10 кун олдин расман эълон қилинади.

Ўтган йили Қурбон Ҳайити 9 июлга тўғри келганди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views10:22
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:06:18
Сурхондарёда фуқарони лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "танка" ушланди

Академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
 
Хабарда айтилишича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ч. фуқаролар С.Х. ва С.Т.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига Ички ишлар вазирлиги қошидаги Академик лицейга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", — дейилади хабарда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.5K views10:06
Ochish/sharhlash
2023-05-12 11:45:15
Микроблар паст ҳароратларда пластмассани парчалаши аниқланди

Альп тоғлари ва Арктикада паст ҳароратларда пластикни парчалашга қодир микроблар топилди. Бу полигонларда тўпланиб, жаҳон океанларини тўсиб қўядиган пластик чиқиндиларни утилизация қилиш билан боғлиқ катта муаммога ечим бўлиши мумкин, деб хабар беради BBC.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/10/57/12658

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views08:45
Ochish/sharhlash
2023-05-12 11:16:28
“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 1 980 нафар хотин-қизларга 2,0 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Бўка туманида давом эттирди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/8/48/12657

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views08:16
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:29:59
ЖССТ: Пандемия тугади, коронавирусга қарши кураш эса давом этмоқда

Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси тугатилгани эълон қилинди. Аммо бу хавф тўлиқ чекинганини англатмайди. 

Сўнгги тадқиқотлардан бирида ЖССТ экспертлари 139 та мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилди. Мутахассислар хулосасига кўра, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятидаги узилишлар пандемия бошланганидан уч йил ўтиб, аста-секин тикланмоқда.

Бу борада муаммоларга дуч келаётган давлатлар сони 25 фоиздан ҳам камроқ. Ваҳоланки, 2020 йил июль-сентябрь ойларида мазкур кўрсаткич 59 фоизга тенг эди. 

Ҳисоботда қайд этилишича, вирус бундан кейин ҳам сақланиб қолади. Давлатлар худди бошқа юқумли касалликлар сингари у билан мунтазам ва тизимли курашишга мослашиши керак.

Ўз навбатида, дунё олимлари инфекция ва унинг янги мутацияларига қарши самарали дори воситаларини яратиш устида изланишларни тўхтатгани йўқ. 

Жумладан, ЖССТ ва унинг ҳамкорлари томонидан ўтказилаётган “Solidarity” халқаро клиник синовига 52 мамлакатдан икки минг нафар олим жалб этилган. Тадқиқотда 14 мингдан зиёд бемор иштирок этяпти.

Олимлар гуруҳи яқин истиқболда СOVID-19'га қарши самарадорлиги юқори бўлган янги дорилар яратилишини ишонч билан таъкидламоқда.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.7K views07:29
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:08:26
Энди грант квоталари президент томонидан тасдиқланади

Президентнинг 279-сонли қарорига кўра, грант квоталарини президент, тўлов контракти асосида қабул қилинадиган талабалар учун квотани эса ОТМ тасдиқлайди.

Қарорда 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб:

давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари (квота) фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;

тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари эса, молиявий мустақиллик берилган ОТМларда Кузатув кенгашлари қарори билан, қолганлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20-июнга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Мазкур қарорга кўра, ҳар йили 1 майга қадар Давлат комиссияси давлат ОТМларининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш бўйича давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун президентга киритади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:33:04
Халқ демократик партиясидан президентликка номзод маъқулланди

Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович номзоди президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда 2023 йил 9 июль куни ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки тўғрисида масала муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган Иноятов Улуғбек Илясович номзоди партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.9K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:19:25
Финляндияда кўприк қулаши оқибатида 24 киши жабрланди, уларнинг аксарияти болалар

Финляндия пойтахти Хельсинки яқинидаги Эспоо шаҳрида пиёдалар кўпригининг қулаши натижасида камида 24 киши жабрланди, уларнинг аксарияти болалар, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Хельсинки университети касалхонаси маълумотларига кўра, ярадорларнинг кўпчилиги экскурсиядан қайтган мактаб ўқувчиларидир.

Касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти баландликдан қулаши натижасида оёқ-қўллари синган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Breaking News хабарига кўра, полиция воқеа тафсилотларини маълум қилмаган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
2.8K views06:19
Ochish/sharhlash