Get Mystery Box with random crypto!

Human.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal H
Telegram kanalining logotibi humanuzofficial — Human.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @humanuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.07K
Kanalning ta’rifi

Сайт: https://human.uz/
Facebook👉 https://www.facebook.com/human
Instagram👉https://www.instagram.com/human.uz/
Youtube👉https://www.youtube.com/c/HUMANUZ

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-06 21:11:54
Хитой ўзининг «тўқ сариқ» иссиқлик огоҳлантириш даражасини узайтирди

Хитой Миллий метеорология хизмати пайшанба куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида иссиқдан огоҳлантиришнинг «тўқ сариқ» даражасини узайтирди, дея хабар беради Xinhua агентлиги.

Пайшанба куни Хитой шимолидаги баъзи ҳудудларда, Хуанхэ ва Хуайхэ дарёлари оралиғидаги ҳудудларда, Янцзи дарёсидан жанубдаги ҳудудларда, Пекин-Уйғур ва Нинся-Хуэйск автоном раёнларида, Ички Мўғулистон АР ва Шэньси провинциясида ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошди.

Прогнозларга кўра, Пекин, Хэбэй ва Хэнань провинцияларининг айрим ҳудудларида термометр кўрсаткичлари Целсий бўйича 40 даражадан юқори бўлган.

Марказ хабарига кўра, 6 июлдан 10 июлгача Хэбэй, Пекин, Тяньцзинь, Шаньдунь ва Хэнаньнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тўлқини қайд этилади.

Хитойда юқори ҳарорат ҳақида огоҳлантириш учун уч даражали огоҳлантириш тизими қабул қилинган. Хавфнинг энг юқори даражаси қизил рангда, кейин тўқ сариқ ва сариқ рангда кўрсатилган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.1K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-07-06 20:03:10
Лукашенко Украина бўйича тинчлик музокаралари бошланиши мумкин бўлган саналарни айтди

Украина бўйича тинчлик музокаралари кузда бошланиши мумкин, лекин сентябрда эмас, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко, деб хабар беради БелТА. Унинг таъкидлашича, Россия мулоқотга тайёр.

"Кузга келиб, вазият ўзгариши керак ва биз музокаралар столида гаплаша бошлаймиз. Лекин сентябрда эмас, бироз кейинроқ. Мен ҳеч қандай маълумот бермоқчи эмасман, лекин европаликлар бу ҳақда гапиришмоқда. Асосийси, бу можаро тугаши керак”, — деди Беларусь президенти.

Унинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлардан энг кўп моддий жиҳатдан европаликлар зарар қилади ва “деярли битта давлат” фойда кўради.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.2K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:32:08
Ёз мавсумида аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилади

“Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.2K views15:32
Ochish/sharhlash
2023-07-06 17:07:18
Тошкентда «қуёшли» автобус бекати қурилди

Бу Миробод туманидаги биринчи шундай бекат бўлиб, унга тез орада зарядлаш қурилмаси ва Wi-Fi ўрнатилади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.3K views14:07
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:38:16
Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 3 июлдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II чоракдан бошлаб 116 180 сўмни ташкил қилади (55 фоизга ошди).

Шу пайтга қадар мазкур тўлов миқдори 75 000 сўмни ташкил этар эди.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.4K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:05:35
"Президент қарорини ўқишга "успеть" қилмадик, очиғи" — ҚарДУ проректори

Қарши давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори матбуот анжуманида журналист саволига жавобан президент қарорини ўқишга улгурмаганини айтди.

Батафсил: https://human.uz/2/11/12893

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.2K views13:05
Ochish/sharhlash
2023-07-06 15:13:15
Нидерландияда ноқулай об-ҳаво туфайли 400 дан ортиқ рейс бекор қилинди

Схипхол (Амстердам) халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли 400 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Автомобиль, автобус ва темир йўл қатнови ҳам тўхтатилди, деб хабар бермоқда Еuronews агентлиги.

Нидерландияда «Поли» тўфони кучаймоқда. Харлеме шаҳрида бир киши ҳалок бўлди: кучли шамол туфайли дарахт аёлнинг машинаси устига қулаб тушди. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Қиролликнинг бир қатор провинциялари об-ҳаво хавфининг энг юқори «қизил» даражаси эълон қилинди. Чоршанба куни ёмғир билан аралашган шамолнинг кучи соатига 130 километрга етди. Аҳолига ўта зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмаслик ва сафарларини кечиктириш тавсия этилди.

Батафсил: https://human.uz/10/57/12892

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.3K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-07-06 14:16:42
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди.

— 1 АҚШ доллари — 11 553.06 (+22.59) сўм;
— 1 евро — 12 548.93 (-12.36) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.76 (-2.45) сўм.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
3.3K views11:16
Ochish/sharhlash
2023-06-07 10:32:09
Туркияда 28 миллион йил аввал яшаган каркидоннинг суяклари топилди

Туркиялик палеонтологлар мамлакатнинг Чанкири провинциясида йирик каркидоннинг суякларини топди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.

Тошга айланган ҳайвоннинг ёши 28 миллион йил деб ҳисобланди.

Туркиянинг Минерал тадқиқотлар ва қидирув институти қошидаги шаҳид Джума Даг номидаги тарих музейи 2015 йилдан бери Қизилирмак туманидаги Кемалли қишлоғи яқинида қазиш ишларини олиб боряпти.

Палеонтологлар ушбу ҳудудни 2014 йилда ўрганишни бошлаган. Худди шу йили маҳаллий аҳоли Чорум провинциясининг Сунгурлу туманида суяк парчаларини топди.

Ҳозирда Кемалли қишлоғи яқинида қазиш ишлари олиб бориляпти.

Шаҳид Джума Даг номидаги тарих музейи умуртқали ҳайвонлар палеонтологияси гуруҳи раҳбари, муҳандис-геолог Неше Оялнинг айтишича, бу йилги қазишмалар давомида суяк парчалари кўринишидаги янги топилмалар топилган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳудуддан қарийб 28 миллион йил аввал яшаган улкан каркидоннинг суякларидир.

«Ер юзидаги энг йирик сутэмизувчи ҳайвон сифатида танилган, мамлакатимиз ҳудудидан топилган улкан каркидоннинг суяклари бу жониворнинг кўчиш йўллари ва тарқалиш ҳудудларини аниқлашда жуда муҳим», – дейди геолог.

Оялнинг таъкидлашича, йирик каркидон суяклари авваллари асосан Мўғулистон, Хитой, Ҳиндистон яримороли ва Марказий Осиёда топилган.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
1.3K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-06-07 10:15:11
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 28 июндан 2 июлгача бўлган барча авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.

Ҳозирча Қурбон ҳайитини нишонлашнинг эҳтимолий санаси 28 июнь экани тахмин қилинмоқда.

Унинг аниқ санаси Мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
1.6K views07:15
Ochish/sharhlash