Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН МАМЛАКАТИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА: Қорақалпоғистон Республикаси | Hudud Inform

БУГУН МАМЛАКАТИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА:

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов Туркиянинг «Kentsev» фонди вакиллари билан учрашди. Учрашувда йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқариш, туризм, темир йўл тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш борасида фикр алмашилди.

Андижон вилояти ҳокими ҳудудда қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бухоро шаҳридаги энг намунали мактабни аниқлаш бўйича вилоят аҳли ўртасида сўровнома ўтказилмоқда.

Жиззах вилоятида ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада яхшилаш мақсадида Жиззах шаҳридаги Самбҳрам университетида инкубация ва акселерация маркази ташкил этилди.

Қашқадарё вилоятида ҳоким соврини учун ўтказилган мусобақада Қозоғистон ва Тожикистонлик ёшлар ҳам иштирок этди.

Халқаро кузатувчилар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Навоий вилоятида бўлдилар.

Наманган шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган 62-Халқаро гуллар фестивалига ҳозирлик авж паллага кирди.

Самарқандда III республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.

Сирдарё вилоятида маҳаллаларни обод гўшага айлантириш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Сурхондарё вилояти Боботоғ қишлоғида 10 минг гектарда писта плантацияси ташкил этилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Ш. Умурзоқов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

Фарғоналик Аброр Атабоев – юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони!

Мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган шу каби муҳим янгиликлар билан https://t.me/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.me/hudud_inform