Get Mystery Box with random crypto!

Hikoyalar (G&M)

Telegram kanalining logotibi hikoyalar — Hikoyalar (G&M) H
Telegram kanalining logotibi hikoyalar — Hikoyalar (G&M)
Kanal manzili: @hikoyalar
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.45K
Kanalning ta’rifi

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-13 12:25:57 СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!

Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:

Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.

Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
8.1K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-09-13 09:04:06 Дераза ортидан лип этиб шарпа ўтди.
- Ашраф ота, - деди Ойжамол. – Нима қилдик?
Эр-хотин жигар қовуриб, энди емоқчи бўлиб туришган эди. Эгамқул афтини кескин буриштириб:
- Ошга пашша тушди. Яшир, - деди.
- Кўзимиз учиб турувди-я! Қоронғудаям тинмайди бу чол. Ойжамол қовурдоқни яширди. Эшик очилди, рўмолга товоқ тугиб олган чол кўринди.
- Кампир ош қилувди, - деди чол. – Сизларгаям илиндик...
6.7K views06:04
Ochish/sharhlash
2022-09-13 05:36:40 Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
- Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
- Бўлди, кетдим.
- Шошма, болам. - Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. - Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: хали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
- Нима эди?
Онам кўзимга хамон маъюс термилиб ўтирарди.
- Суратга тушайлик, - деди тўсатдан. Ажабландим.
- Нега?
- Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек охангда айтди. Кулиб юбордим.
- Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки хафта ўтди-ю... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жахоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Хар хил. Хар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ . . . ! ! !

Ўткир Хошимов
6.8K views02:36
Ochish/sharhlash
2022-09-12 06:33:16Хуфтондаги жаноза

Қозиработ мачитига хуфтон ўқишга кирдим. Бесабрроқман, кўпинча намоз тугаши билан туриб кетаман. Бугун негадир ўтириб қолдим. Тиловатдан кейин имом “Сафга туринглар, жаноза бор” деб эълон қилди. Ҳали бирор марта хуфтондан кейин жаноза ўқилганини кўрмагандим...

Азалий одат бор. Кун ботгандан кейин узилганлар кейинги куни жаноза ўқилиб дафн этилади. Тўғри, машъалалар билан қабристонга борилган ҳолатларни ҳам эшитганмиз. Лекин кўз кўриб ўрганган манзаралар бошқача.

Хуллас Қозиработдаги сафга турдим. Домла таомилга кўра майит эгасини чақирди. Ёшгина йигит олд қаторга ўтди. Биз эшитмаган қисқа суҳбатдан кейин имом жамоатга юзланди:

– Олдимизда 4 ойлик, ҳаёт бўлганида ота-онасини роса қувонтирадиган пайти келган қизалоқ ётибди... Гўдаклар фаришта мисол бўладилар, бу ерда савол-жавобга ўрин йўқ. Наинки бу ерда, у дунёда ҳам Аллоҳ гўдакларга жаннат эшикларини очиб қўяди. Жанозадан кейин қизимизнинг жони жаннатга дохил бўлади иншооллоҳ. Биз фақат сўраганимиз ота-онасига чиройли сабр берсин. Мана шу қизалоқ уларни жаннатларда кутиб олсин...

Жаноза ўқилди. Ота оппоқ қилиб ўраб қўйилган чақалоқни кўтариб, мачитдан чиқиб кетди.

У ердаги кўзёшларни таърифлаш қийин.

Муаммоларимиз шу қадар майдаки...

Аброр Зоҳидов

@az_sss
5.9K views03:33
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:55:23
#Latoif

    Madrasada bolalarga Alloh odamni qanday yaratganligi to'g'risida aqida darsi bo'layotgan edi.
Odam alayhissalomning ayoli - Havvo uning qovurg'asidan yaralgani haqida gapirilayotgandek bo'ldi. Haftaning so'nggida Abdullohning oyisi o'g'ilchasining go'yo mazasi yo'qdek cho'zilib yotganini ko'rib:
-Abdulloh, nima bo'ldi bolam? - deb so'radi.
Kichik Abdulloh:
-Qovurg'amda bir og'riq sezyabman. Menimcha yaqinda xotinlik bo'lsam kerak - deb javob berdi! ))
273 views16:55
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:01:07
Куз

Мана ёз ҳам тарк этди бизни
Маҳзун ҳислар қолдириб дилда
Кутиб олинг тиллоранг кузни
Боғ оралаб келмоқда йўлда

Куз ўхшайди гўзал хонимга
Билолмам мен тушми бу рўё
Одимлайди ноз ла ёнимга
Кўз-кўз қилиб либосин гуё

Турфа барглар ёрқин жилоси
Акс этади шахло кўзида
Далаларнинг майин садоси
Сезилади ҳар бир сўзида

Обдон пишган мевалар бўйи
Таралади гул баданидан
Рақсга тушиб айланган куйи
Хазон тўзғир ҳар қадамидан

Ўта инжиқ бу гўзал хоним
Баъзан кулар қуёшда куйиб
Баъзан эса яралаб жоним
Ёмғир бўлиб йиғлайди тўйиб

Куз нозига бўлмайман ҳайрон
У вафодан анча йироқда
Олислардан қиш кўринган он
Ташлаб кетар мени фироқда…

Ғайрат.3.09.2022й

@Hikoyalar
2.0K viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:29:31 ​Анчадан буён кўришмаган дугонам қўнғироқ қилиб қолди бугун. Кўришдик.

Яқинда дадаси оламдан ўтипти.

Биз учун кутилмаган ҳол бўлди бу — дейди дугонам — икки-уч йилдан буён даволанаётган бўлсалар ҳам, ҳарҳолда, аҳволлари яхши эди, ўзлари бозорларга бориб келардилар. Кутилмаганда вафот қилганлари учун ҳам қабул қилишимиз, ўзимизга келишимиз анча қийин бўлди. Йиғлайверсак, аям койидилар. "Ҳадеб бунақа йиғлайверманглар энди, яхшиси икки калима Қуръон ўқиб, савобини отангга бағишланглар, уларга шундан фойда", — дедилар, дейди.

Шу пайтгача бирор марта намоз ўқимаганман, энди-энди чала-чулпа қилиб, адашиб-адашиб ўқишни ўрганяпман, ҳар намоз ўқиганимда, таталаб-тимдалаб билганимча оз-моз Қуръон тиловат қилганимда анча енгил тортаман.

Бир пайтлар сиз билан ҳар куни бирга эдик, ўша пайтлар манга бироз бўлса-да шунақа нарсаларни ўргатмаган экансиз-да, лоақал қизиқтирмагансиз ҳам, деб қолди гап ораси.

Бу гаплардан ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Ўзи билганим ҳаминқадар бўлса, шуни ҳам ундан қизғангандек бўлибман-да, деб ўйлаб қолдим.

Биров бу дунёда шундоқ таъна қилса, шунчалик ўзингни қўярга жой тополмай қолсанг, охиратда кимнингдир шу каби таънасига қандай дош берасан, эй инсон?

Gavhar Nasrulloh
2.4K views04:29
Ochish/sharhlash
2022-09-05 12:03:15
Дўстлар, ҳамма олий ўқув юртлари ёнида вилоятлардан юклари билан келиб, қаёққа боришни билмай турган ота-оналар ва талабалар бор. 1-2 нафардан бўлса ҳам уйимизга олиб кетайлик. Бир кун минг кун эмас, жой топиб олгунларича қўллаб турайлик. Катта шаҳарнинг ҳайбати уларнинг руҳиятига шафқатсиз таъсир қилмасин!
1.4K views09:03
Ochish/sharhlash
2022-09-04 09:46:37 Ошинларимдан иккитасининг фарзанди ўқишга ўтибди.

Зулҳуморнинг қизи Қизлархон Қўқон Давлат пеп. институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факултети талабаси бўлди. Контракт.

Зулхуморнинг турмуш ўртоғи бундан етти-саккиз йил илгари маст ҳолатда бетон ариққа боши билан йиқилиб ўлган. Аввалроқ юқори синфда ўқийган ўғли дадасидан қаттиқ калтак еганидан сўнг алам билан молхона тўсинига ўзини осиб ўлдирганди.

Дадаси нега урганди?

Мактабга цирк келганида циркни кўраман деб уйдан (ота-онаси уйида бўлмаган) бесўроқ икки минг сўм олган. Сен недирки бесўроқ пул олдинг деб дадаси ўласи қилиб калтаклаган.

Шундай қилиб, ошиним аввал эридан, сўнг тўнғич фарзандидан айрилиб учта ёш боласи билан ёлғиз қолган.

Зулҳумор болаларини боқман деб Тошконда, Қозоқда мардикор ишлаган. Менинг боғимда ҳам тўрт йилга яқин ишлади. Уч йилча бурун шаҳардаги тўқувчилик ишида ишлади.

Дарвоқе, Зулҳуморнинг иккита акаси Россияга ишга бориб ўша ёқларда бадар кетган.

Инсулт бўлиб бир жойда ётиб қолган дадасига ҳам Зулҳумор қаради, ўлгач, кўмди.Лекин унга дадасидан мерос қолмаган.

Зулҳумор жисмонан кучли аёл эди, бир қоп етмиш килоли ловияни индамай елкасида кўтариб кетаверарди.

Ҳалол ишларди.
Дангасаликни билмасди.
Ёнимдаги деҳқон шерикларим: " Сиззи ошиниз зўр", дерди.

Ростдан зўр эди ошиним.

У кун бўйи меҳнат қилиб уйга борганида болаларига овқат тайёрлаб бўлгач, ярим кечаси далага молини боққанни олиб чиқарди.

Кечю кундуз меҳнатдан тинмасди.
Худо унга жисмоний қувват бериб, эри ва тўнғич ўғлини қайтариб олганди.

Айрим пайт ундан: " Маҳалладан ёрдам сўраб турасизми?" - десам: " Йўқ!"- дерди.

Зулҳумор катта қизини Тиббиёт коллежида контрактга ўқитиб турмушга узатди, энди эса иккинчи қизи талаба бўлди.Контракт.

Ўтган куни Зулҳуморга тилпон қилдим: " Қизиз ўқишга киргани билан табриклайман.Контракт экан. Пулдни қайтдан топасиз? Ё бирор жойдан ёрдам сўраймизми?"- дедим.

" Топарман", - деди.

Ҳозирча бошқа тилпон қилмадим.

Зулҳуморлай сарсон бўлган, қийналган, меҳнаткаш ва орияти кучли аёлни бошқа кўрмаганман.

Раҳимжон Раҳмат

@Hikoyalar
1.3K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-09-03 06:28:41 Дунё яхшилар борлиги учун ободдир!

Аёл эри туҳмат билан қамалган кунининг эртасига бозорга борди. Мақсад: тишининг кавагида турган юз долларни майдалаш ва рўзғорнинг камини шу пулга тўлдириш эди.

Яна эрига ҳам одамини топиб, ичкарига жунпайпоқ киргазмоқчи!

Чунки билади, фарзандларининг отасида бод касали бор...

Уч тўрт сарроф (долларпуруш) ни оралаб эрининг дўсти бўлган бир одамнинг олдига борди:

-Фалончи ака, яхшимисиз? Эрим сизга учрашимни айтгандилар. Шу юз долларни майдалаб беринг...

Сарроф дарров эшитган хабарини айтди. "Ёмон гап тез тарқалади!" деганлари балки шудир...

-Ўртоғим яхши бола эди, нима бўлди, ўзи? Эшитиб хайрон қолдик. Сиқилманг, тез орада чиқиб кетади, у унақа бола эмас...

Аёл ажабланганидан савол берди:
-Сиз қачон эшитдингиз?
-Кеча...

Сарроф пул берди, аёл унга ишонгани учун пулни олди. Сал юриб, пана жойга ўтиб, санаб кўрди. Кейин эрига атаб жунпайпоғу иссиқ кийим-кечак қилди.

Қаёғданам рўпарасидан "доллар, российский оламиз!" деган биттаси чиқа қолди...

Бири айтган пулнинг қиёсини эшитиб, ишонмади! Яна бошқасидан сўради...

Бояги ҳолатини билиб, таскин берган сарроф уни нақ ўттиз минг сўмга алдаганди...

Ўттиз минг...

У ҳеч нарса эмас аслида, аммо...

Билиб туриб кўз ўйиш-деб аталарди бу воқеа!

Уйга келгунча таёқдек қотиб келди. Қўлидаги жунпайпоққа кўз ёши томиб-томиб йиғлади!

Ўттиз минг учун эмас...
Йиқилганнинг устига чиқиб, бўйини баланд кўрсатадиган ана шунақа одамлар борлиги учун!

Уйининг ёнида бир магазин бор.
Сотувчиси илмли йигит!

Оҳирги пайтлар сезиб қолди: ўша йигит нуқул ҳаражатларни нотўғри ҳисоблаяпти...

-Шакар неча пул?
-Беш минг келинойи!
-Икки кило беринг!
-Хўп, яна нима?
-Бодринг икки кило
-Минг сўмдан.
-Нега сизларда арзон?
-Сўлиб қоляпти-да иссиқда...
-Қатиқ?
-Бир литрлиги беш минг.
-Жами?
-Ўн олти минг...
-Акамга салом айтиб қўйинг.

Йўлда келгунча ўйланиб келди. Йўлнинг у ёғида бошқа магазин бор. Эринмасдан кирди. Шакар у ерда тўққиз минг экан...

Аёл бу сафар ҳам йиғлади.
Кўча қоронғу, йиғлаганини биров билмайди, кўрмайди...

Эртаси куни кеча ўн олти минг савдо қилган дўконига борди.

-Кеча адашиб кам ҳисоблабсизлар. Мен уйда ўтириб ҳисобладим, тўлашга пулим етарли. Илтимос кечаги нарсаларни бошқатдан ҳисоблаб беринг!

-Келинойи, ҳаммаси яхши. Акамни сўраб қўйинг! Нима керак бўлса, чиқаверинг.

Аёл тушунди. Дардини айтмаса ҳам биладиган одамлар бор экан. Таскин бермаса ҳам қўллайдиганлар...

Мана нима учун дунёни яхшилар обод қилади деймиз!

2021йил.

@Hikoyalar
2.0K views03:28
Ochish/sharhlash