Get Mystery Box with random crypto!

​Анчадан буён кўришмаган дугонам қўнғироқ қилиб қолди бугун. К | Hikoyalar (G&M)

​Анчадан буён кўришмаган дугонам қўнғироқ қилиб қолди бугун. Кўришдик.

Яқинда дадаси оламдан ўтипти.

Биз учун кутилмаган ҳол бўлди бу — дейди дугонам — икки-уч йилдан буён даволанаётган бўлсалар ҳам, ҳарҳолда, аҳволлари яхши эди, ўзлари бозорларга бориб келардилар. Кутилмаганда вафот қилганлари учун ҳам қабул қилишимиз, ўзимизга келишимиз анча қийин бўлди. Йиғлайверсак, аям койидилар. "Ҳадеб бунақа йиғлайверманглар энди, яхшиси икки калима Қуръон ўқиб, савобини отангга бағишланглар, уларга шундан фойда", — дедилар, дейди.

Шу пайтгача бирор марта намоз ўқимаганман, энди-энди чала-чулпа қилиб, адашиб-адашиб ўқишни ўрганяпман, ҳар намоз ўқиганимда, таталаб-тимдалаб билганимча оз-моз Қуръон тиловат қилганимда анча енгил тортаман.

Бир пайтлар сиз билан ҳар куни бирга эдик, ўша пайтлар манга бироз бўлса-да шунақа нарсаларни ўргатмаган экансиз-да, лоақал қизиқтирмагансиз ҳам, деб қолди гап ораси.

Бу гаплардан ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Ўзи билганим ҳаминқадар бўлса, шуни ҳам ундан қизғангандек бўлибман-да, деб ўйлаб қолдим.

Биров бу дунёда шундоқ таъна қилса, шунчалик ўзингни қўярга жой тополмай қолсанг, охиратда кимнингдир шу каби таънасига қандай дош берасан, эй инсон?

Gavhar Nasrulloh