Get Mystery Box with random crypto!

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушт | Hikoyalar (G&M)

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
- Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
- Бўлди, кетдим.
- Шошма, болам. - Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. - Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: хали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
- Нима эди?
Онам кўзимга хамон маъюс термилиб ўтирарди.
- Суратга тушайлик, - деди тўсатдан. Ажабландим.
- Нега?
- Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек охангда айтди. Кулиб юбордим.
- Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки хафта ўтди-ю... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жахоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Хар хил. Хар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ . . . ! ! !

Ўткир Хошимов