Get Mystery Box with random crypto!

Hikoyalar (G&M)

Telegram kanalining logotibi hikoyalar — Hikoyalar (G&M) H
Telegram kanalining logotibi hikoyalar — Hikoyalar (G&M)
Kanal manzili: @hikoyalar
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.45K
Kanalning ta’rifi

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 09:05:35 Hikoyalar (G&M) pinned «Hikoyalar kanalida doim Turli Hikoya va voqealar joylab boriladi. Lekin men har doim qisqa manoli postlar musiqa va rasmlar joylab borishni xam istardim. Ammo bunga vaqt va boshqa narsalar doim halal beradi. Bir singlimiz shunday faoliyat yuritadigan kanal…»
06:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 04:50:33 Дунё яхшилар борлиги учун ободдир!

Аёл эри туҳмат билан қамалган кунининг эртасига бозорга борди. Мақсад: тишининг кавагида турган юз долларни майдалаш ва рўзғорнинг камини шу пулга тўлдириш эди.

Яна эрига ҳам одамини топиб, ичкарига жунпайпоқ киргазмоқчи!

Чунки билади, фарзандларининг отасида бод касали бор...

Уч тўрт сарроф (долларпуруш) ни оралаб эрининг дўсти бўлган бир одамнинг олдига борди:

-Фалончи ака, яхшимисиз? Эрим сизга учрашимни айтгандилар. Шу юз долларни майдалаб беринг...

Сарроф дарров эшитган хабарини айтди. "Ёмон гап тез тарқалади!" деганлари балки шудир...

-Ўртоғим яхши бола эди, нима бўлди, ўзи? Эшитиб хайрон қолдик. Сиқилманг, тез орада чиқиб кетади, у унақа бола эмас...

Аёл ажабланганидан савол берди:
-Сиз қачон эшитдингиз?
-Кеча...

Сарроф пул берди, аёл унга ишонгани учун пулни олди. Сал юриб, пана жойга ўтиб, санаб кўрди. Кейин эрига атаб жунпайпоғу иссиқ кийим-кечак қилди.

Қаёғданам рўпарасидан "доллар, российский оламиз!" деган биттаси чиқа қолди...

Бири айтган пулнинг қиёсини эшитиб, ишонмади! Яна бошқасидан сўради...

Бояги ҳолатини билиб, таскин берган сарроф уни нақ ўттиз минг сўмга алдаганди...

Ўттиз минг...

У ҳеч нарса эмас аслида, аммо...

Билиб туриб кўз ўйиш-деб аталарди бу воқеа!

Уйга келгунча таёқдек қотиб келди. Қўлидаги жунпайпоққа кўз ёши томиб-томиб йиғлади!

Ўттиз минг учун эмас...
Йиқилганнинг устига чиқиб, бўйини баланд кўрсатадиган ана шунақа одамлар борлиги учун!

Уйининг ёнида бир магазин бор.
Сотувчиси илмли йигит!

Оҳирги пайтлар сезиб қолди: ўша йигит нуқул ҳаражатларни нотўғри ҳисоблаяпти...

-Шакар неча пул?
-Беш минг келинойи!
-Икки кило беринг!
-Хўп, яна нима?
-Бодринг икки кило
-Минг сўмдан.
-Нега сизларда арзон?
-Сўлиб қоляпти-да иссиқда...
-Қатиқ?
-Бир литрлиги беш минг.
-Жами?
-Ўн олти минг...
-Акамга салом айтиб қўйинг.

Йўлда келгунча ўйланиб келди. Йўлнинг у ёғида бошқа магазин бор. Эринмасдан кирди. Шакар у ерда тўққиз минг экан...

Аёл бу сафар ҳам йиғлади.
Кўча қоронғу, йиғлаганини биров билмайди, кўрмайди...

Эртаси куни кеча ўн олти минг савдо қилган дўконига борди.

-Кеча адашиб кам ҳисоблабсизлар. Мен уйда ўтириб ҳисобладим, тўлашга пулим етарли. Илтимос кечаги нарсаларни бошқатдан ҳисоблаб беринг!

-Келинойи, ҳаммаси яхши. Акамни сўраб қўйинг! Нима керак бўлса, чиқаверинг.

Аёл тушунди. Дардини айтмаса ҳам биладиган одамлар бор экан. Таскин бермаса ҳам қўллайдиганлар...

Мана нима учун дунёни яхшилар обод қилади деймиз!

2021йил.

Ummu Zaynab Ummu
3.0K views01:50
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:23:04 Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл: «Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади. Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди. Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди. Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: «Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.

Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз. Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!» деди-да, рўмолининг попугига ишора қилиб, «Дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.

Сайёр айтади: «Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».

Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин.

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
3.4K views03:23
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:00:26 “Менга устоз Баҳжат Байтор айтиб берган эди. У Америка Қўшма Штатларида қилган лекцияларидан бирида аёллар ҳақида гапириб, бизда уларнинг ўз молларини ўзлари мустақил бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини айтган экан. Унинг молини отаси ҳам, эри ҳам тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини, агар аёл фақир бўлса унинг нафақасини отаси ёки эри бериши лозим эканлигини, агар унинг отаси ёки эри бўлмаса, гарчи амакисининг амакиваччаси бўлсада, меросдан ҳақдор бўлган ҳар қандай қариндоши унинг нафақасинин бериши лозимлигини айтибди.
Бу нафақа у аёл эрга теккунича ёки ўзининг шахсий молига эга бўлгунича давом этади. У турмушга чиққач унинг нафақаси эрининг зиммасида бўлади. Бунда аёл киши ҳатто миллионер бўлса-ю, унинг эри оддий ишчи бўлсада фарқсиздир ва ҳоказо...
Байторнинг бу гапларини эшитган Америкалик бир адиба шундай дебди:
“Агар аёллар сизда сиз айтгандек қадрга эга бўлса, мени ўзингиз билан диёрингизга олиб кетинг. У ерда олти ой яшай. Сўнгра ўлдирсангиз ҳам майли!”.
Байтор унинг гапларидан ажабланиб, унинг аҳволини сўрабди. У ўзи ва қизларининг аҳволи ҳақида гапириб берибди. У ҳур кўринсада аслида чўри экан. Азиз кўринсада, хор экан. Америкаликлар аёлларни арзимаган нарсаларда улуғлаб, катта ишларда таҳқирлашар экан. Машинадан тушишда уларнинг қўлларидан тутишар экан. Бирор жойга боришса уларни ўзларидан олдин киритишар экан. Баъзан трамвайда уларга жой беришар экан. Ёки йўлдан ўтиши учун уларга йўл беришар экан. Аммо буларнинг бадалига уларга қарши чидаб бўлмас ёмонликлар қилишар экан.
Америкада қиз бола ақлини таниса бўлди, отаси унга ҳеч нарса бермас экан. Эшиги қиз учун ёпиқ экан. Ота унга: “ Бор, ишла. Тирикчилигингни кўр. Бугундан бошлаб менда сен учун ҳеч нарса йўқ!”, дер экан. Шу билан бечора қиз ҳаёт ташвишларига ёлғиз ўзи шўнғиб кетар экан. Бундан буёғидаги унинг ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмас экан. Бу фақатгина Америкада эмас, у каби барча давлатларда ҳам шундай экан.
У ерда аёл киши бизнинг наздимизда арзимас ҳисобланмиш бир бурда нон учун ўзининг энг қадрли нарсаси бўлмиш обрўсини, шаънини, ҳаёсини тикиб юбораверар экан.
Биздаги фосиқ кимса ҳам хотинига эргашади. Унга энг қадрли нарсаларни сарф қилади. Уни қизғанади, ҳимоя қилади. Чунки у хотинига машаққат билан эришади, қийинчилик билан етишади.
Шарқ аёли ҳижобга кириб азиз бўлди. Енгиллик билан эришиб бўлмайдиган қилинди ва қадрга эга бўлди. Ғарбда эса аёл кўргазма бўлди ва хор бўлди. чунки кўргазма қилинган барча нарса хор бўлади”.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3.3K views01:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:43:00 Муҳим тавсиялар:
Аёл учун:
1. Эрнинг эҳтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

Эркак учун:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!

#ҳазил

Mubashshir Ahmad
4.1K views16:43
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:21:51 Бир муҳаббат тарихи...

Аямнинг оналари(энам) Тожикистондан бўлганлар. Қулоқ қилиш даврларида юртимизга келиб, шу ерда қолиб кетганлар.

Энамнинг иккита укалари бўлган: катталари Абдуллахон, кичиклари Муҳаммаджон.

Ўша Абдуллоҳ тоғамиз ўн йил бурун саксонга яқинлашиб қолганларида вафот этдилар. Лекин то вафотларигача қариндошларимиз ичра энг кўп Ўзбекистонга меҳмон бўлиб, хабардор бўлиб тургувчимиз ўша тоғам эдилар. Чегаралар бекилиб, ўтиш учун рухсатга кўп ҳужжатлар керак чоғдаям минг машаққат билан келиб кетишларининг сабабини ҳеч англамас эдим... Бир куни сўнгги бора келдилар, ҳар доимгидан кўра бошқача маҳзун эдилар, ўткир нигоҳлари ўйчан, ҳаёллари фаромуш эди, андак хўрсиниб қўяр, қаттиқ хаяжон ичра турганларини сезиш қийин эмас эди. Ўша куни тоғамиз билан сўнгги суҳбат бўлган эди. Ўша куни бутун ҳаёти ибодат ичра кечган инсоннинг кўнгил кечинмалари билан илк дафъа танишган эдим. Ўша куни оддий инсоннинг чексиз муҳаббат тарихини тинглаган эдим. Ўша куни олтмиш йиллик ҳотиралар китобини қайта очиб кўрган эдик...

Хотирамда қолган сўзларини имкон қадар келтираман...

"Ёш йигит эдим, опамнинг сабаблари билан Ўзбекистонга келиб юрар эдим. Мени шу ердан уйлантириб қўйишди. Келин бениҳоятда чиройли эди (тоғамиз ҳам жуда нурли инсон эдилар) Кўнглимга шуқадар ёқар эдики, андаккаям айрилолмас эдим. Фақат бир муоммомиз бор эди, у Тожикистонга боргиси келмас, мен бу ерда қололмас эдим. Умрим йўлларда ўта бошлади.

Имкон қадар ёнида бўлишга ҳаракат қилардим. Юртимга борсамам жуда тез қайтардим. У ёқда аямиз "Ўзбакинг келмаса уйлантираман", дейишдан чарчамас, бу ёқда буни боришга кўндиролмас эдим. Азбаройи муҳаббат сабаб ҳеч машаққат сезилмас эди.

Бир сафар Тожикистонга борсам аямиз хасталаниб қолибдилар, одатдан кўра узоқроқ қолиб кетдим. Оёққа туриб кетар дегандим бўлмади, омонатларини топширдилар. У вақтларда телефон йўқ, уловлар кам, хабар бериш машаққат кўрмадим. Маъракаларини ўтказгач йўлга отландим, мисли қушдай учиб Ўзбекистонга келдим. Аёлим мендан ҳафа эди, менинг эса тушинтиришгаям мажолим йўқ, жуда толиққан эдим, жойимга чўзилдим. У эса аёллигига борди. У ёқдан уйлангансиз, мени яхши кўрмайсиз, эсламайсиз деб мендан гиналаниб бошлади мен эса ҳар гапига йўқ, йўқ деб бош чайқардим.

Бунақа қилиб сарсон қилиб юрадиган бўлсангиз қўйсангиз қўйиб қўяқолинг деганда, хўп ҚЎЙСАМ ҚЎЙИБ ҚЎЯҚОЛАМАН деган сўз оғзимдан чиқиб кетди-ю, ўрнимдан бирдан сапчиб туриб кетдим. Нима деб қўйганимни ўзим тушинмай қолдим. Шу билан шу уйдан чиқиб кетдим, аёлим қолди, бахтим қолди, ҳаёлим, ҳаётим ҳам ўша ерда қолди, ўзим эса қайтолмадим.

Бутун умрим илм билан ўтди, ҳаммага ҳар масалада ечим топиб бердиму, ўзимнинг ҳолимга чора тополмадим. Талоқ сўз оғзимдан чиққанида эди, бунинг ҳукми нима бўлишини аниқ билардим. Бу ишимда эса аниқ тўхтамга келолмадим...

Олтмиш йил ўша аёлнинг муҳаббати билан яшадим, олтмиш йил ўша аёлни бир кўриш илинжида Ўзбекистонга қатнадим... Олтмиш йил йўлларда изладим, тўйу- маъракада изладим, чўлларда изладим, мободо у эмасмикин деб ҳар ўхшаш чеҳрага бир назар ташладим... Мумкин эмаслиги учун у яшаган қишлоққа бир қадам босиб ҳеч қачон кирмадим, бироқ ҳар сафар кўриниб қолармикин деб узоқдан соатлаб тикилиб ўтирардим... Бирор марта кўрмадим...

Бугун Ховоснинг йўлида мошинга минсам, ёнимга ўтириб қолибди. Танидим, ҳудди олдингидай. Олтмиш йил олдин билмай хато қилган эдим, бу сафар билиб қилдим, мен унга гапириб қўйдим. Ҳол-аҳвол сўрадим, турмушини сўрадим, кейин ризолик сўрадим...

Ўтган ишдан менгина эмас, у ҳам қаттиқ пушаймон экан. Энди бу ерда тутгувчи иш қолмади, сизларам рози бўлинглар"...

Тоғам кейин қайтиб келмадилар, ўз юртларида бироз ўтгач вафот этдилар.

Мен саксондаям китобни кўзойнаксиз ўқийдиган, тунлар таҳажжудга турсалар, атрофида нур айланиб турадиган, нафси тўйиб овқатланмайдиган, косаларини таомдан сўнг доим чайқаб ичадиган, келсалар бошимизни бир силаб меҳрларини ифодалаб қўядиган ўша парҳезкор тоғамизнинг кўнгилларида сўнгги нафасгача яшаган аёлнинг қандай бўлганликларини ҳанузгача негадур кўргим келаверади...

Нодира муаллим
4.3K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:14:07
Тартиб

Германия Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган даврлар эди. Немислар поездга миниш учун саф тортиб, навбатни кутишар эди. Шу пайт бир киши келиб, сафда турмасдан поезд эшигига яқин турганлар орасига суқулиб кирмоқчи бўлди. Шунда сафда турган бир аёл унга деди: “Тўғри, биз урушда мағлуб бўлдик, аммо ахлоқимизни бой берганимиз йўқ!”

Исроилнинг собиқ бош вазирларидан бири Моши Даян шундай деган эди: “Араблар қурол-аслаҳа томонидан қанчалик тараққий этишмасин бу мени қўрқитмайди. Аммо уларнинг тартиб билан саф тортиб автобусга минаётганларини кўрсам, дағ-дағ титрайман”.

Доимо ўзимиздаги навбатдаги тартибсизликлар, бақир-чақирлар, одобсизликларни кўрсам юқоридаги каби воқеалар ёдимга тушаверади. Ҳамма нарсада тартиб ва масъулият ҳисси юқори бўлган халқларгина катта натижаларга эришади. Аслида, муваффақият калити жуда оддий нарсаларда.

@Hikoyalar
5.1K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:03:49 1951 йилда 25 ёшли Абдус физикадан бир қанча қийин масалаларни ечиш орқали Кембрижда юлдузга айланади ва унда карьерасини  хорижда давом эттириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Аммо Абдус Салам бунинг ўрнига, ватани - Покистонга қайтиб, маҳаллий Панжоб университетида жаҳон даражаси хос, етук физика факультетини яратишга қарор қилади.

Кейин буёғига қизиқ воқеалар бошланади. Университет ректори (ё ҳасад қилибми ёки аҳмоқлигиданми) Абдус Саламни физика факультетида декан қилиш ўрнига университет футбол жамоасига мураббий қилиб тайинлайди. "Яратиб берилаётган бундай истиқбол"дан тушкунликка тушган ва ҳафсаласи пир бўлган Абдус Салам Буюк Британияга қайтади ва у ерда физик олимга дарҳол факультет деканлигини таклиф қилишади.

Натижада, у соҳага доир бир қатор ажойиб илмий кашфиётлар қилади, физика бўйича Нобел мукофотини олади ва йилига минглаб инглиз олимларини етиштирадиган дунёдаги энг йирик илмий марказга асос солади. Аслида Абдус Салам бундай марказни Покистонда қурмоқчи эди. Лекин у она юртида шунчаки футбол мураббийи этиб тайинланганди.

Хулоса қиладиган бўлсак: Сингапур собиқ бош вазири Ли Куан Ю айтганидек - Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир. Биз билим олишимиз ва билимга асосланган дунёнинг бир қисмига айланишимиз керак.

@Hikoyalar
5.1K views18:03
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:03:44
Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдус Саламнинг қизиқарли ҳикояси

Покистондаги олис бир қишлоқда туғилиб ўсган Абдус ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, нуфузли стипендия ютиб олади. Кейин эса Англиянинг Кембриж университетининг физика ва математика йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.
4.8K views18:03
Ochish/sharhlash
2022-08-23 15:31:54 ​​Safvon ibn Sulaym hajga borganida Ibn Uyayna Minoga kelib odamlardan uni soʻrab-surishtirdi.
Shunda unga:
— Xayf masjidiga borib, minoraning biroz oldirogʻiga oʻtib qarasang, Allohdan qoʻrqishi siymosidan koʻrinib turadigan bir moʻysafidni koʻrasan, oʻsha odam Safvon ibn Sulaym boʻladi, — deyishdi.
Aytilgan joyga bordim, — deydilar ibn Uyayna — va aytganlaridek kishini koʻrib, undan soʻradim:
— Siz Safvon ibn Sulaymmisiz?
— Ha, — dedi u.

Nima deb oʻylaysiz, sizni qaysi sifatingiz bilan tanishadi yoki eslashadi?

Telegram | Instagram | TikTok | YouTube
6.5K views12:31
Ochish/sharhlash