Get Mystery Box with random crypto!

Мобил операторлар тарифларидаги ижтимоий тармоқ, мессенжер ва | GSM GURUS F.A.Q

Мобил операторлар тарифларидаги ижтимоий тармоқ, мессенжер ва YouTube иловалари учун трафик лимитлари ҳақида

Бугунги кунда Beeline, Humans, Ucell каби мобил операторлар баъзи тариф режаларида ижтимоий тармоқ, мессенжер (Telegram, Whatsapp) ва YouTube иловалари учун махсус трафикни тақдим этишган.
Яъни юқорида кўрсатилган тармоқларнинг иловаларидан ёки веб-версияларидан* фойдаланиш, умумий трафикингизга таъсир қилмаслиги ва ҳисобингиздан маблағ ечмаслиги керак.

* кўплаб интернет хизматларнинг иловасини ўрнатмасдан, веб-версиясидан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан www.instagram.com, www.web.telegram.org, www.web.whatsapp.com.

Лекин баъзи ҳолларда интернет трафик тармоқларга ажратилганидан эмас, умумий трафикдан ёки ҳисобингиздаги маблағдан ечиб олинади.

Бунинг сабаблари эса қуйидагича:
• VPN, прокси ва бошқа трафикни шифрлаш хизматларидан фойдаланиш (Прокси ва VPN бу нима?)
• Махсус трафик тақдим этилган иловаларнинг норасмий версияларидан (масалан Telegram иловаси ўрнига Telegraph) фойдаланиш
• Интернетни тезлаштириб ёки трафикни камайтириб (сиқиб) берадиган махсус илова (Samsung Max) ва браузерлардан (UC Browser, Opera Mini) фойдаланиш
• Аксарият хизматлар ва иловаларнинг нафақат ўзларининг, балки умумий трафикни оз бўлсада сарф қилиши мумкин бўлган бошқа ресурсларидан ҳам фойдаланади. Масалан баннер рекламалари, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган бошқа сайтларнинг видеолари ва ҳ.к.з. лар.

Махсус трафик тақдим этилган тариф ёки хизматларнинг тавсифи билан мобил операторлар сайтида тўлиқ танишиб чиқинг.
Масалан Ucell операторининг "Uchar internet" тариф режасида Telegram учун ажратилган трафик мавжуд. Лекин хизматнинг тавсифида қуйидагича ёзилган: "27. Telegram иловаси орқали видеоқўнғироқ қилганда ижтимоий тармоқлар йўналишига ажратилган интернет-трафик эмас, балки тариф режасида берилган умумий лимит доирасидаги интернет-трафик сарфланади."

Махсус трафик тўғри сарфланаётганини билиш учун, ҳисобингиздаги маблағни ёки умумий интернет трафик қолдиғини кузатиб боринг.

Савол: Юқорида кўрсатилган трафик лимитларидан фойдаланишда қандай тушунмовчилик ва муаммоларга дуч келгансиз?

#маълумот #оператор