Get Mystery Box with random crypto!

Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар аккаунтини фаоллаштириш к | GSM GURUS F.A.Q

Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар аккаунтини фаоллаштириш коди маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби

Бундан олдинги хабаримизда, турли хил аккаунтларни фаоллаштириш кодлари маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби, республикамизда, шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилгани бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик.
Афсуски, бундай бўлиб чиқмади ва сабаби ўқувчиларимиз ёрдамида аниқланди. Лекин, топилган жавоб янада кўпроқ саволларни келтириб чиқарди.

Гап шундаки, хоҳлаган фойдаланувчи махсус иловани ўрнатиб, ўз тариф режасида мавжуд бўлган бепул SMS-хабарлар орқали "пул ишлаши" мумкин экан.
Иловага шундай тавсиф берилган: Биз сизнинг SIM-картангиздан OTP SMS -хабарларини (OneTimePassword ёки Google, Telegram, Facebook каби йирик компанияларнинг тасдиқлаш кодлари) мамлакатингиздаги бошқа SIM-карталарга юбориш учун ишлатамиз.

Яъни Google Play Маркетда мавжуд бўлмаган ва ноъмалум манбалардан кўчириб ўрнатилган иловага, телефонингиздан бошқаларга SMS жўнатишга рухсат берсангиз, бир ойда 5-10$ виртуал пул ишласа бўлармиш.
Ушбу иловадан фойдаланиб пул ишлаётганлар ҳам асосан ўзимизнинг "қора кўзлар" экан.

Эътибор беринг!
- Илова расмий иловалар дўкони Google Play Маркетда мавжуд эмас
- Мобил операторлар ушбу илова сабабли SIM-картангизни блоклаб қўйиши мумкин
- Илова SMS орқали бошқаларга фақат тасдиқлаш кодларини жўнатишига кафолат йўқ. Лекин телефондан жўнатилган ҳар бир хабарга унинг эгаси жавобгар
- Илованинг расмий веб сайти блокланган

Илова ҳақида маълумотларни излаш жараёнида, ўзимни қизиқтирган асосий саволларга жавоб топа олмадим:
1. Ушбу илова Google, Telegram, Facebook каби йирик компанияларнинг тасдиқлаш кодларини қандай қўлга киритади?
2. Ҳеч қандай ҳимояланмаган бошқа қурилмадан жўнатилган код, аккаунтлар хавфсизлиги учун таҳдид эмасми?

Юқоридаги саволларнинг жавобларни билганлар, фикрларини шу хабар остида ёзиб қолдиришлари мумкин.

#маълумот