Get Mystery Box with random crypto!

Telegram мессенжерининг норасмий версиялари (клонлари) Канали | GSM GURUS F.A.Q

Telegram мессенжерининг норасмий версиялари (клонлари)

Каналимизда Telegram мессенжери расмий ва норасмий версияларининг афзаллик ва камчиликлари ҳақида умумий маълумот бериб ўтганмиз. Қисқа қилиб айтганда, илова хавфсизлиги, барқарор ишлаши ва платформадаги янги имкониятларни биринчилардан қўллаб-қувватлаши борасида расмий версияга етадигани бўлмаса-да, баъзилар норасмий версиялардан фойдаланишни маъқул кўришади.
Хўш, Telegram мессенжерининг қандай норасмий версиялари мавжуд ва қайси имкониятлари билан фойдаланувчиларни ўзига жалб қилади.

• Plus Messenger — асосий афзаллиги мессенжер ташқи кўриниши максимал даражада созланиши. Фойдаланувчи шрифтни ўзгартириши, чатдаги "пуфакчалар" нинг ўнлаб услубларидан бирини танлаши, рангни, градиентни ва бошқаларни ўзгартириши мумкин. Шунингдек юзтагача чатларни қадаш, маълум бир контакт тармоқда пайдо бўлганда билдиришнома кўрсатилишини ёқиш, чатда хорижий тиллардан хабарларни таржима қилиш ва бошқа имкониятлари мавжуд. Балким, рақобатчилари каби кўплаб функцияларга эга бўлмаслиги мумкин, лекин ортиқча нарса ҳам йўқ.

• iMe Messenger — энг кўп имкониятларга эга Telegram клони. Иловада крипто-ҳамён мавжуд (чатда тўғридан-тўғри криптовалюта алмашиш мумкин), чатларни мавзулар бўйича саралаш функцияси (папкаларга ўхшаш), барча чат ва каналларингиздаги мусиқалар жамланган алоҳида ёрлиқ, шунингдек, кўплаб қўшимча созлама ва функцияларга эга. Масалан, овозли хабарларни матнга айлантириш, автоматик жавобларни яратиш учун нейроботдан фойдаланиш, расмлардан матнни ажратиб олиш кабилар.

• Vidogram — барчаси биттада мессенжерни хоҳлаганлар учун. Илова фойдаланувчи обуна бўлган каналлардаги таркиб асосида битта янгиликлар лентасини яратишга имкон беради. Шунингдек, илованинг ўзида IPTV мавжуд бўлиб, у орқали кўнгилочар каналларни, спорт дастурларини ва бошқаларни томоша қилиш мумкин. Vidogram бошқа мессенжерларда учрамайдиган ноёб функциялар тўпламига эга, масалан, яширин чатлар бўлими, овоз ўзгартиргич, хабар юборишдан олдин тасдиқлаш, веб-ўйинлар ўйнаш кабилар.

• Graph Messenger (Telegraph) — Агар сизга шунчаки мессенжер эмас, балки унданда кўпроғи керак бўлса, унда ушбу Telegram клонига эътибор қаратишингиз лозим. Илова алоҳида кенгайтирилган юклаб олиш менежери ва барча каналлардаги файллар бўлган ёрлиққа эга, шунингдек, алоҳида ягона янгиликлар лентаси, овозли хабарларни юборишда овозни ўзгартириш, чатларни парол ёки бармоқ изи билан ҳимоя қилиш, яширин бўлим, автоматик жавоб бериш ва бошқалар мавжуд . Ҳатто контактни кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд — илова фойдаланувчи онлайн бўлганида хабар беради, шунингдек профилдаги ўзгаришларни (расми, телефон рақами ёки исми) сақлайди.

• aka Messenger — ушбу Telegram клонининг кўпчилик фойдаланадиган асосий имконияти чатлардаги ўчирилган хабарларни кўрсатиши. Лекин иловадаги рекламалар сони ва бошқа муаммолари кўплиги (канал ва гуруҳларга автоматик обуна ёки ўзингизга кераклисига обуна бўлолмаслик) сабаб, фойдаланувчилари асосан салбий фикрлар билдиришган.

Савол: Telegram мессенжерининг қандай норасмий версияларидан фойдаланиб кўргансиз ва қайси имкониятлари учун танлагансиз?

#маълумот #APK #Telegram #Телеграм

—————
Мактаб ёшидаги болалар учун ўзбек тилида Figma, Photoshop, Java ва Python видео дарслари: https://www.youtube.com/channel/UCtcfcXb1ixeFDTn46BO1PBw