Get Mystery Box with random crypto!

НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!! (Бўри ва эшак ҳақида масал) Бир | Fitrat.uz

НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!!
(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.

Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят), деб марҳамат қилган.

Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.

* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:

Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим: ёмонликнинг калити жавоб.
Нодону - аҳмоққа сукут шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим турган шерларга бир қара,
Туришар виқор-ла, уларда ҳайбат.
Энди вовуллаган итларга қара,
Вовиллай-вовиллай, қувилар албат.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA