Get Mystery Box with random crypto!

Fitrat.uz

Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz F
Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz
Kanal manzili: @fitratuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.56K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 186

2022-09-04 11:09:01
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖАРОҲАТЛАРНИ СПИРТ БИЛАН МУОЛАЖА ҚИЛИШ

CАВОЛ: Укол қилишдан олдин спирт билан артиш, ҳар хил жароҳатларни спирт билан муолажа қилиш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу иш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@fitratuz
1.8K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-09-04 09:15:39
#Видео #Маъруза

ОТА-ОНА УЧУН САДАҚА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Ҳусниддинхон домла Шарофхўжаев
Ангрен шаҳар "Облиқ" жоме масжиди имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.6K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:07:29 ҲАДЯ ВА ИФФАТ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга атони берар эдилар, мен:
«Мендан кўра фақирроқ кишига беринг», десам,
«Ол буни. Қачон сенга шу молдан бир нарса келса, сен тама қилмаган ва сўровчи бўлмаган ҳолингда бўлсанг олавер. Агар ундоқ бўлса, нафсингни унга эргаштирма», дер эдилар».
Икки шайх ва Насаий ривоят қилишган.
Икки шайхнинг ривоятларида:
«Албатта, бу мол яхшидир, шириндир. У (мол) ундан мискинга, етимга, ибн сабийлга берган мусулмонга қандоқ ҳам яхши дўст. Албатта, ким уни ноҳақдан олса, худди еб тўймайдиганга ўхшайди ва қиёмат куни унинг зиддига гувоҳ бўлади», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:

1. Бошлиқ ўз фикрига биноан баъзи кишиларга ўта муҳтож бўлмасалар ҳам совға бериши мумкин экани.

2. Умар розияллоҳу анҳунинг иффатлари.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мендан кўра фақирроқ кишига берсангиз» дейишлари шуни кўрсатади.

3. Тама қилмаган, сўрамаган одамга бирор нарса берилса, унинг олиши жоиз бўлса, олиши кераклиги.

4. Тама қилган ёки сўраган бўлса, олмагани яхши экани.

5. Молнинг жозибадор ва ширин нарса экани.

6. Мусулмон киши мискинга, етимга ва «ибн сабийл»га берса, бу моли унинг ўзига яхши дўст бўлиши.

7. Молни ноҳақдан олган одам қиёмат куни масъулиятга қолишлиги. Унинг қиёмат куни қандоқ ҳолга тушиши эса, қуйидаги ривоятда васф қилинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.2K views05:07
Ochish/sharhlash
2022-09-04 06:31:01
Агар хоҳласанг Ҳаққа боришни,
Маслак қилгин кўнгил олишни!
Тарк эт саройларда мармар бўлишни,
Тупроқ бўлки, бағрингда гуллар етишсин
!

Мавлоно Румий қ.с.

@fitratuz
17 views03:31
Ochish/sharhlash
2022-09-04 02:56:02
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@fitratuz
2.6K views23:56
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:03:02
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 4 СЕНТЯБРЬ , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:30
ҚУЁШ - 05:52
ПЕШИН - 12:27
АСР - 16:58
ШОМ - 18:53
ХУФТОН -20:13

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
955 views17:03
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:43:38 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

Хўп, мен бу динни қабул этсам, эвазига менга нима бор? — деб сўради чўпон.
— Имонда ўлсанг, мукофотинг жаннат бўлажакдир.
— У холда мен сенинг динингга кираман, сенинг пайғамбар эканингга ишонаман. Энди мен нима қилишим лозимлигини тушунтир.

Жаноби Пайғамбаримиз шаҳодат калимасини айтиб турдилар, у такрорлади. Сўнгра деди:
— Лекин, эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу қўйлар менга омонатдир. Уларни эгаэгаларига топширишни истайман.

Унга: «Йўўқ, энди қўйлар бу ерда қолади!» дейилмади. Чунки бу дин омонатга риоят этишни буюрадиган дин эди. Жаноби Расулуллоҳ унга йўл кўрсатдилар:
— Қўйларни бу ердан нарироқ олиб бор, бир-икки майда тошлардан от. Оллоҳ уларни сенинг ўрнингга эгаларига етказади.

Чўпон тавсия этилгандек қилди. Сурув худди бир чўпон каровида кетаётгандай, ёйилмасдан, тарқалмасдан, тўғри қалъага қараб кета бошлади. Ҳаммаси бориб, эгаэгаларининг эшиги олдида тўхтади.

Ўша кунги жангда, илк тўқнашувларда чўпон шахидлик шарбатини ичди. Ҳеч намоз ўқимади, намоз қандай ўқилишини ўрганишга фурсати ҳам бўлмади.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.4K views15:43
Ochish/sharhlash
2022-09-03 16:24:32 #Солиҳлар_гулшани

Аллоҳ сўраганимизни беради

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрийдан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ ансорийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (улуш) сўрашди. У зот уларга ато бердилар. Кейин яна сўрашди, яна бердилар. Ниҳоят, ҳузурларидаги нарса тугаб қолди.

Қўлларидаги бор нарсани бериб бўлгач, «Бирорта яхшиликни сизларга бермай, олиб қолмайман. Аммо ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Ким беҳожатлик сўраса, Аллоҳ уни беҳожат қилади. Ким сабр изласа, Аллоҳ уни сабрли қилади. Зеро, ҳеч кимга сабрдан кенгроқ ва яхшироқ ато берилмаган», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Ҳақиқий сабр дастлабки пайтдагисидир
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтиб қолиб, «Аллоҳга тақво қил, сабр қил», дедилар. Ҳалиги аёл у зотни танимай, «Тинч қўй мени! Менинг мусибатим сенинг бошингга тушмаган-да, билмайсан», деди.

Аёлга у зотнинг кимлигини айтишган эди, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларига келди, сўнг: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизни танимабман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқий сабр – (мусибатнинг) дастлабки пайтдагисидир», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Имом Муслимнинг ривоятида: «Ўша аёл ўлган боласи учун йиғлаётган эди», дейилган.

Бир таҳорат билан хуфтон ва бомдод
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий айтади: «Таймий ўз замонининг оддий одами эди. У хуфтон билан бомдод намозини битта таҳорат билан ўқир, қачон вақти бўлса, намоз ўқийверарди. Аср намозидан кейин шом намозигача тасбеҳ айтар, доим рўза тутиб юрар эди.

Бир ҳайит куни намоздан кейин ҳамма уй-уйига тарқалди. Кеч киргач, яна масжидга келишса, бир киши юзига ниқоб тўсиб олиб, намозда турган экан. Қарашса, Сулаймон Таймий экан».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.9K views13:24
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:15:51
#Видео #Маъруза

Мўмин мўминнинг кўзгусидир

Эргашбой домла Ҳамидов
Бекобод шаҳар бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.1K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-09-03 12:33:08 31 МИНГДАН 31 ТА ФАКТ ЁХУД ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ИШЛАРНИНГ ДЕНГИЗДАН ТОМЧИСИ

“Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган Ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.”
       Ш.М. МИРЗИЁЕВ
 
Бугун шу азиз Ватаннинг ҳар бир фарзандининг юраги ҳапқириб турибди. Негаки, биз энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини, Ўзбекистон Республикаси истиқлолини қўлга киритганининг 31 йиллик шодиёналарини катта тантана қилаяпмиз. 

Ана шу қутлуғ айём арафасида дориломон кунларга етказгани учун яна ва яна шукр қилиш мақсадида диний-маърифий соҳадаги олдинги ҳолат ва бугунги ўзгаришларни таққослашга ҳаракат қилдик. Зеро, ҳақиқат қиёсда билиниши кундайин равшан. 

Бугунги кунга келиб бундай яхши ишлар, катта ўзгаришлар, янгиликлар, хайрли тадбирлар, фазилатли амаллар сони диний соҳанинг ўзида 31 мингдан ошиқ. Лекин бу йил Мустақиллигимизни 31 йиллигини нишонлаётганимиз учун диний соҳадаги мазкур 31 мингдан ортиқ ишлардан фақат 31 тасинигина зикр қилмоқчимиз. 

Зеро, Жаноб Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қила олмаган одам, Худога ҳам шукр қилмайди», деб марҳамат қилганлар...

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @f | @diniysavollar
2.9K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash