2022-09-05 18:44:38
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
Қамал бошланганига анча кун бўлган, қўлдаги озиқ-овқат тугаб бормоқда. Абдуллоҳ ибн Муғоффал қалъадан бир тугун учиб тушганини кўриб қолди. Югуриб бориб, энди қўлига олган эди, устига ўлжаларга масъул шахс етиб келди.
— Жойига қўй, биродар, у ўлжа ҳисобига киради, деди.
Абдуллоҳнинг эса бергиси йўқ эди.
— Валлоҳи, мен буни ҳеч кимга бермайман!..
Иккиси шу тариқа тортишиб туришганида Жаноби Расулуллоҳнинг нигоҳларини ҳис этишди. Тўхташди. Пайғамбаримиз кулимсираб, ўлжа йиғувчига боқдилар.
— Майли, бер унга, — дедилар.
Абдуллоҳ тугунни кўтарганича, нигоҳлари ер чизиб, биродарларининг ёнига келди. Бирга ўтириб, тугун ичидаги ёғ ва гўштни биргалашиб ейишди.
Бу орада очликни кетказиш учун бир таом ҳозирланаётган, хонаки эшаклар сўйилиб, қозонларга солинган эди. Атрофни пишаётган гўшт иси тутиб кетди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Нима бу? — деб сўрадилар.
— Гўшт пишириляпти, ё Набийаллоҳ.
— Ниманинг гўшти?
— Хонаки эшаклар сўйилди.
Сал ўтиб қўшин узра бир нидо янгради:
— Билиб қўйингларки, Оллоҳ таоло ва пайғамбарисизларга хонаки эшакларнинг гўштини ман қилади, тўкиб ташланглар!..
Пишиб турган гўштдан бир луқма ҳам емай, тўкиб ташлашди. Очлик давом этса этсин. Оллоҳнинг ва пайғамбарининг амри оёқости бўлмасин. Қўшиндан баъзилари кўпчиликнинг дардини арз этишди:
— Эй Оллоҳнинг расули, очликдан тоқатимиз кесилди. Егани бир нарсамиз қолмади, — дейишди.
Лекин Расули акрамда (с.а.в.) ҳам уларга бергани бир нарса йўқ эди. Қўлларини очдилар:
— Эй Оллоҳим, буларнинг ҳолларини билиб турибсан. Кучлари тугади, қувватлари қолмади. Менинг ҳам уларга берадиган ҳеч нарсам йўқ. Буларга Ҳайбарнинг энг бой, озиқ-овқати энг мўл бўлган қалъасининг фатҳини насиб эт, — дея Юcниёз қилдилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.3K views15:44