Get Mystery Box with random crypto!

Бугун — 1 февралдан нималар ўзгаради? Бюджет муассасалари в | Fikrat

Бугун1 февралдан нималар ўзгаради?

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва жарима миқдорлари 10 фоизга оширилади. Базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўмга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўмга кўтарилади.

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари ўртача 15-20 фоизга оширилади.

Тошкентда қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади. Уларнинг ўрнига электрон ойлик йўл чипталари фаоллаштирилади.

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилиши мониторинг қилинади.

Судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat