Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбу | Fikrat

2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди:

"2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар 200 млрд сўмдан ошди.

2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради".

P.S. Савол туғилади: ХТВ тизимида ҳар йили давлат органлари орасида энг кўп молиявий қонунбузарликлар аниқланади, бироқ бунга барҳам берилмайди?

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat