Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.64K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 186

2022-01-07 07:53:55
Наманган вилоятида банк ходими мижознинг картасидан 45 миллион сўмни ўмарди

Наманган вилояти ИИБга Чуст туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро мурожаат қилди. Унга кўра, номаълум шахс унинг банк картасидан 45,6 миллион сўмни олиб қўйган. Маълум қилинишича, карта «Агробанк» АТБ томонидан очилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланувчининг банк картасидаги пул маблағларини Янгиқўрғон туманида яшовчи 31 ёшли банк ходими ечиб, ўғирлаганини аниқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.‌‌

@fayzboguz
18.0K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2022-01-07 05:54:20 Сўнгги пайтларда юртимизда хушхабарлар оқими тўхтамаяпти.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида табиий газ экспортини тўхтатди. Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон томони Россияга табиий газ экспортини режалаштирмаган.

Бундан ташқари, биржада пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толаси нархи пасайди. Долларнинг расмий курси ҳам пастлашда давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда одамлар свет ва метан газ борасидаги муаммо ҳам ижобий ечилганини ёзишмоқда.

Чёта тушунмадим, бирор нарсани ўтказвордимми, дейманда

@fayzboguz
19.4K views02:54
Ochish/sharhlash
2022-01-06 20:27:10 Дўконда касса олдида турибман. Тўловни пластикда амалга оширмоқчи бўлиб, картани кассирга узатдим. У картани терминалга қўйди-да, мендан: "Коди неччи?" деб сўради. Мен тушунмагандай атрофга алангладим, у эса мендан кўзини узолмай ўтирарди. "Коди неччи?" —…
13.8K viewsedited  17:27
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:03:46
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров талаба-ёшлар ўртасида онлайн олимпиадалар ҳафталигини эълон қилди

Маълум қилинишича, мазкур олимпиада 7 кун давом этади ва ҳар бир кун ғолиблари iPhone 13 Pro телефони билан мукофотланадилар. Бунинг учун @jonlitestbot'дан рўйхатдан ўтиб, қуйидаги мавзуларда тест ечиш кифоя. Иштирок этиш эса мутлақо бепул!

7 январь
– аниқ фанлар (математика, физика)
8 январь – ўзбек тили ва адабиёти
9 январь – Ўзбекистон ва жаҳон тарихи
10 январь – инглиз тили
11 январь – мантиқий саволлар ва психология
12 январь – IT билимдони
13 январь – дунё харитаси

Шунингдек, олимпиадада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ОТМлар талабалари ғолиб деб топилади. Яъни тестларни исталган шахс ечиши ва турли балларни топлаши мумкин, фақат бош совринни айни пайтда талаба бўлганларгина қўлга киритади (талабалик гувоҳномаси асосида).

Батафсил маълумот: https://t.me/AANazirov/176
19.0K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:14:41 КХШТнинг Қозоғистондаги тинчликпарвар амалиёти тахминан бир ой давом этиши мумкин

Бу ҳақида Давлат думаси мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари Александр Шерин маълум қилди.

"Тинчликпарварлар Қозоғистондаги погромларни қўзғатувчиларни зарарсизлантиришга ёрдам беради", - деди у.

@burchakostida
14.0K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:52:25
«Назарбоев кетди, биз хоҳлаган нарсамизга эришдик».

Оқтовда намойишчилар митинг тугаганини эълон қилди.

@fayzboguz
18.4K views09:52
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:07:12
Ҳеч нарса тинчликка етмайди

Қозоғистондаги вазият оддий халқ норозилигидан, катта жанжалга айланиб кетди. Бу энди протестчилар эмас, зўравонлар, мародерлар, бандитларнинг ҳаракатига айланиб кетди. Бундан ким ютади? Аниқ халқ ютмайди. Нотинчлик, нобарқарорлик ортидан иқтисод жиддий зарар кўради. Иқтисод зарар кўриши эса, якунда оддий халқнинг қийналишига олиб келади.

@fayzboguz
18.0K views09:07
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:46:45
Марказий Евросиё Тадқиқотлар Жамияти асосчиси Жен Б. Муртазашвили ўз twitter саҳифасида Қозоғистондаги вазият юзасидан фикр билдирди:

«Қозоғистоннинг табиий ресурслари ҳамда иқтисодий ислоҳотларни қабул қилиши унга минтақадаги кучли иқтисодиётга эга бўлиш имконини берди. Бироқ мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини ёрдамга чорлаши минтақа лидери сифатидаги қудратига путур етказади. Ўзбекистонда ташкилотдан ташқари мамлакат сифатида лидерлик ролини эгаллаш имкони мавжуд».

@fayzboguz
18.0K views07:46
Ochish/sharhlash
2022-01-06 09:23:34
Олмаотада айни дамда шундай вазият ҳукмрон. Бундан икки йилча олдин қуролланган оломонни террорчига чиқариб, уларга қарши қўшин тортиш мумкинлигини АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўз мисолида дунёга кўрсатиб берганди, энди бу "шпаргалкадан" исталган ҳокимият фойдаланиши мумкин.

Митинглар бошланган пайт, мен буларнинг барчаси тинч йўл билан ҳал бўлмаслигини билардим, чунки қирғиз билан қозоқлар белорус ё русларга ўхшаб тинч митинг ўтказишмайди, улар кўчага чиқса бўлди — бу ёғи ё ҳаёт, ё мамот. Аммо, Қирғиз маъмуриятидан фарқли равишда, Қозоғистондагилар оломонга қарши урушга киришди, қуролга қарши қурол билан жавоб қайтарди. КХШТни (ОДКБ) мамлакатга киритди. Шуниси кутилмаган ҳолат бўлди мен учун.

Ҳозирда Олмаотадаги Республика майдонини 50 га яқин зирҳли транспортёрлар, зирҳли техникалар ва қуролли хавфсизлик кучлари бўлган ҳарбий юк машиналари ўраб олган.

Қозоқ элитаси ўз жойини осонликча бўшатиб бергиси йўқ, йиллар давомида қурилган катта салтанат урушсиз таслим бўлмаслиги аниқ.

@fayzboguz
18.4K viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2022-01-05 21:42:02 Қозоғистон президенти оммавий норозилик намойишларини бостиришда КХШТга мурожаатни “ўринли ва ўз вақтида” деб ҳисоблашини айтди.

@burchakostida
2.9K views18:42
Ochish/sharhlash