Get Mystery Box with random crypto!

Расмий Кремлнинг кейинги ҳафталардаги янги геосиёсий ва ҳарбий | Файзбоғ (ТемурМалик)

Расмий Кремлнинг кейинги ҳафталардаги янги геосиёсий ва ҳарбий-сиёсий фаоллиги Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун бир қанча сигналларни беради.

1. Бундан кейин РФ томонидан Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо қилиш борасидаги босимлар фақат кучаяди. Ўзбекистон бу иттифоққа аъзо бўлиши биланоқ, ОДКБга – Россия назоратидаги ҳарбий-сиёсий блокка аъзо қилишга ундовчи ҳаракатлар кучаяди. Ўзбекистон ҳозир ЕОИИ ташкилотида кузатувчи мақомида. Ўзбекистон қонунчилиги ЕОИИ стандартларига мувофиқлаштирилмоқда, бир қанча лойиҳаларига қўшилиб бормоқда.

2. Владимир Путин 2024 йилда ҳокимиятдан кетмайди. У: “Тарихни кучли одамлар ва кучли давлатлар ёзади. Кучли одамлар жамоатчилик фикридан қўрқмаслиги керак. Сиёсатчи қанча узоқ ҳокимиятда қолса, келажакда уни шунчалик тан олишади”, деб ишонади. Путин учун ижобий тарихий шахс – бу Сталин. Путин бошлаётган геосиёсий лойиҳа, уни 3 йилдан кейин ҳокимиятда кетишини эмас, яна узоқ муддат ҳокимиятда қолишини тақозо қилади. Путин бу лойиҳани бошқаларга ишона олмайди.

3. Ўз геосиёсатини очиқ агрессив мақомга ўтказаётган Россия, Ўзбекистонда ва МОда демократик ислоҳотларга норасман, лекин жиддий бир кўринишда қаршилик қилади. У билан ишончли муносабатда бўлган МО давлат раҳбарларини конституцион муддати тугаса ҳам, ҳокимиятда қолиши учун, жиддий сиёсий босимлар ва воситалар қўллашга мойил.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz