Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanaldagi mavzular:
Контакти
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.66K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 184

2022-01-07 15:40:48
@quvvatuz — жисмингиз ва оилангизни қувватлантирувчи саҳифа!

Канал муаллифлари айримлар учун табу ҳисобланган жинсий ҳаёт мавзусига таҳлилий ёндашишга, асосли манбалар ҳамда мутахассис тавсияси асосида соғлом ҳаёт тарзи тўғрисида фикр билдиришга ҳаракат қилишади.

Эр-хотинлик масалалари, оилавий муносабатлар ҳақида психолог-сексологлар томонидан юритиладиган ўзбек контентидаги ягона каналга уланинг: @quvvatuz
16.9K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2022-01-07 13:23:14
“Бизни тинчлик музокараларини ўтказишга чақиришмоқда. Қандай бемаънилик. Қотиллар билан қандай музокаралар олиб бориш мумкин? Террорчиларни йўқ қилиш керак. Ва биз шундай қиламиз".

"Огоҳлантирмасдан ўт очишга буйруқ бердим", — деб баёнот берди Тоқаев.

@burchakostida
17.0K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-01-07 10:31:35 Қозоғистондаги воқеалар мутлақ кутилмаган “сюрприз” бўлди. Ҳали бу воқеалар ўзининг хотимасидан узоқ. Лекин, бу воқеаларнинг минтақа учун оқибатлари ўта жиддий, анча салбий бўлади.

Қозоғистон – Ўзбекистоннинг энг биринчи қўшниси: 1) Ўзбекистоннинг энг узун давлат чегараси, айнан Қозоғистон билан; 2) Ўзбекистон ва Қозоғистон МО минтақасининг асосий икки йирик давлатлари ҳисобланади.

Бу икки давлат бир томондан ўзаро рақобатда. Бошқа томондан, минтақанинг геосиёсий мустақиллиги, айнан мана шу икки давлатнинг геосиёсий мустақиллиги билан белгиланади. Бу воқеалар натижасида, Қозоғистон жиддий шаклда ўзининг геосиёсий мустақиллигини қисқартириб улгурди. Кейинги уч йилда эришилган нисбий геосиёсий мустақилликни тиклаш учун яна кўп уринишлар ва йиллар керак бўлади.

1. Қозоғистон ҳукумати ҳам, мухолифати ҳам, ўзаро келишишдан кўра, давлат суверенитетини таҳдидга қўйишни, ёки давлат суверенитетини қисман сотишни ўзлари учун қулайроқ кўришди. Ҳукуматнинг “мухолифат четдан туриб ҳеч нарса қила олмайди”, деган ишончи нақадар хато эканлиги ўзининг исботини топди. Аблязов ва бошқалар йиллар давомида ушбу намойишларни маънавий-сиёсий асосларини парваришлаб келишди. Ва кутилмаганда, вазият издан чиқди.

2. Президент Тўқаев тезда ҳукуматга истеъфо бериб, вазиятни фақат алангалатди. Демократия – бу мувозанатга интилиш. Жамиятнинг талабларига доим эътибор бериб бориш керак. Лекин, агар сиёсий вазият янада қалтислашишига сабабчи бўлса, вазминлик кўрсатиш ва намойишчиларга мўътадил муносабатда бўлиш – мақсадга мувофиқ. Демократик давлатларда ҳукуматлар намойишчиларни отишмайди, лекин, уларни алангалатишга ҳам имкон беришмайди.

3. Қозоғистон ҳам 2005 йилда Ўзбекистон йўл қўйган хатога қўл урди. Ўзини қутқариш учун, давлат суверенитетини қисман сотиб, ташқи қўллов олишга интилди. Ўзбекистон намойишчиларни оммавий отди. Ва бу билан катта хато қилди. Қозоғистон бошида намойишчиларни кутилмаганда янада илҳомлантирди: ҳукуматни тарқатиб юборди, нархларни пасайтирди. Лекин, орадан кунлар ўтиб, намойишчиларни “террорист” деб аташ бошланди, ўлганлар сони кўп эканлиги айтилмоқда.

Вазмин муроса ва музокаралар бўлмади. Намойишлар чоғида, бир томондан вазиятни демократлаштириш – яъни, намойиш ҳуқуқини таъминлаш, бошқа томондан, давлат барқарорлигини таъминлаш – муҳим вазифа. Шунинг учун, давлат, вазминлик билан, эҳтиросларни оҳиста пасайишига эришиши керак эди. Бунга мисол – Россиянинг Хабаровск намойишлари, Франциядаги “сариқ нимталилар” намойишлари ва ҳ.к. Яъни, давлат намойишлардан қўрқиб кетмайди, уларни олдини ҳам олмайди, уларни янада авжланишига ҳам имконият бермайди.

Қозоғистон жамияти авторитаризмдан демократияга “сакраб” ўтмоқчи эди. Демократияга эришгач эса, геосиёсий мустақиллигини тўлиқ ўз қўлига олмоқчи эди. Лекин “сакраш” жараёнида йиқилиб тушди. Эркинлик учун сакраб, бор эркинлигига ҳам путур етказди. Геосиёсий мутсақиллик истаб, кутилмаганда, геосиёсий қопқонга тушди. Дунё давлатлари ва минтақаларида ўзига хосликлар кўп.

Бизнинг, Марказиё Осиёнинг ўзига хослиги шундаки, ёнимизда ички сиёсий инқирозлардан жуда унумли фойдаланиб, ўз исканжасига олишни истови оч геосиёсий махлуқ мавжуд. Давлат ҳикмат билан иш қилиши керак. Жамият ақл билан иш қилиши керак. Ўзбекистоннинг иттифоқчи давлати бўлмиш Қозоғистон камида кўп йилларга ўзининг геосиёсий мустақиллигини жиддий бир шаклда ерга тушириб юборди. Бу эса, Ўзбекистон ва МО учун ҳам, жуда ёмон хабар.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
18.3K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-01-07 07:53:55
Наманган вилоятида банк ходими мижознинг картасидан 45 миллион сўмни ўмарди

Наманган вилояти ИИБга Чуст туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро мурожаат қилди. Унга кўра, номаълум шахс унинг банк картасидан 45,6 миллион сўмни олиб қўйган. Маълум қилинишича, карта «Агробанк» АТБ томонидан очилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланувчининг банк картасидаги пул маблағларини Янгиқўрғон туманида яшовчи 31 ёшли банк ходими ечиб, ўғирлаганини аниқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.‌‌

@fayzboguz
18.0K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2022-01-07 05:54:20 Сўнгги пайтларда юртимизда хушхабарлар оқими тўхтамаяпти.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида табиий газ экспортини тўхтатди. Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон томони Россияга табиий газ экспортини режалаштирмаган.

Бундан ташқари, биржада пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толаси нархи пасайди. Долларнинг расмий курси ҳам пастлашда давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда одамлар свет ва метан газ борасидаги муаммо ҳам ижобий ечилганини ёзишмоқда.

Чёта тушунмадим, бирор нарсани ўтказвордимми, дейманда

@fayzboguz
19.4K views02:54
Ochish/sharhlash
2022-01-06 20:27:10 Дўконда касса олдида турибман. Тўловни пластикда амалга оширмоқчи бўлиб, картани кассирга узатдим. У картани терминалга қўйди-да, мендан: "Коди неччи?" деб сўради. Мен тушунмагандай атрофга алангладим, у эса мендан кўзини узолмай ўтирарди. "Коди неччи?" —…
13.8K viewsedited  17:27
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:03:46
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров талаба-ёшлар ўртасида онлайн олимпиадалар ҳафталигини эълон қилди

Маълум қилинишича, мазкур олимпиада 7 кун давом этади ва ҳар бир кун ғолиблари iPhone 13 Pro телефони билан мукофотланадилар. Бунинг учун @jonlitestbot'дан рўйхатдан ўтиб, қуйидаги мавзуларда тест ечиш кифоя. Иштирок этиш эса мутлақо бепул!

7 январь
– аниқ фанлар (математика, физика)
8 январь – ўзбек тили ва адабиёти
9 январь – Ўзбекистон ва жаҳон тарихи
10 январь – инглиз тили
11 январь – мантиқий саволлар ва психология
12 январь – IT билимдони
13 январь – дунё харитаси

Шунингдек, олимпиадада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ОТМлар талабалари ғолиб деб топилади. Яъни тестларни исталган шахс ечиши ва турли балларни топлаши мумкин, фақат бош совринни айни пайтда талаба бўлганларгина қўлга киритади (талабалик гувоҳномаси асосида).

Батафсил маълумот: https://t.me/AANazirov/176
19.0K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:14:41 КХШТнинг Қозоғистондаги тинчликпарвар амалиёти тахминан бир ой давом этиши мумкин

Бу ҳақида Давлат думаси мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари Александр Шерин маълум қилди.

"Тинчликпарварлар Қозоғистондаги погромларни қўзғатувчиларни зарарсизлантиришга ёрдам беради", - деди у.

@burchakostida
14.0K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:52:25
«Назарбоев кетди, биз хоҳлаган нарсамизга эришдик».

Оқтовда намойишчилар митинг тугаганини эълон қилди.

@fayzboguz
18.4K views09:52
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:07:12
Ҳеч нарса тинчликка етмайди

Қозоғистондаги вазият оддий халқ норозилигидан, катта жанжалга айланиб кетди. Бу энди протестчилар эмас, зўравонлар, мародерлар, бандитларнинг ҳаракатига айланиб кетди. Бундан ким ютади? Аниқ халқ ютмайди. Нотинчлик, нобарқарорлик ортидан иқтисод жиддий зарар кўради. Иқтисод зарар кўриши эса, якунда оддий халқнинг қийналишига олиб келади.

@fayzboguz
18.0K views09:07
Ochish/sharhlash