Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2022-06-22 16:19:03
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи ватандошлар! Эҳтиёт бўлинг қаттиқ ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
11.7K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-06-22 16:17:00
Озарбайжон президентининг матбуот котиби Азер Гасимов Хоразмда ўзбекистонлик хизматдошини учратиб қолди.
12.7K views13:17
Ochish/sharhlash
2022-06-22 16:13:30 Россияда ҳинд дўконлари тармоғини очиш бўйича музокара олиб борилмоқда — Путин. @eltuz Энди ўрис аёллари сари кийишга ўтишади.
10.4K views13:13
Ochish/sharhlash
2022-06-22 16:12:29 Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати мансабдорлар томонидан маданий мерос объектларига 6 миллиард сўмлик зарар етказилганини аниқлади. @eltuz Яхшиям Хива минораларининг ғилдираги йўқ. Бизникилар ўшаниям пуллаворишарди. Қуръон мусҳафини пуллаганлари каби...
10.4K views13:12
Ochish/sharhlash
2022-06-22 16:10:11
''Washington Post'' газетасининг ёзишича, АҚШ Россиянинг Марказий осиёдаги таъсирига путур етказиш учун разведка ресурсларини тўплашга қарор қилган.
10.6K views13:10
Ochish/sharhlash
2022-06-22 15:15:51 Финляндия Россия Федерацияси ҳужум қилган тақдирда унга қарши курашишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Тимо Кивинен маълум қилди.
11.1K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-06-22 15:13:28
Чехия томонидан Украинага берилган йигирмата RM-70 MLRдан бири
11.0K views12:13
Ochish/sharhlash
2022-06-22 14:52:36 22-23 июнь куни ўзбек шарқшуносларининг энг кўзга кўринган вакили, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов етакчилигидаги олимлар гуруҳи тайёрлаган “Ал-Қомус: арабча-ўзбекча энциклопедик луғат”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Неъматуллоҳ Иброҳимов ўнлаб илмий асарлари, юзлаб мақолаю рисолалари билан дунёдаги энг йирик арабшунос-шарқшунослар сафига кирган.

Яқинда бу академикнинг бевосита раҳбарлиги остида 11 йиллик узлуксиз машаққатли меҳнат самараси ўлароқ 4 жилдлик арабча-ўзбекча қомусий луғат чоп этилди.

“Ал-Қомус: арабча-ўзбекча энциклопедик луғат” нинг илк икки жилди 2017 йили Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилди.

Учинчи жилди 2019 йили дунё юзини кўрган бўлса, охирги 4-жилди 2022 йили нашр этилди.

Луғат 100 мингдан ортиқ, балки бир неча юз минг сўз ва иборани ўз ичига олади.

Тасаввур қилинг, бундай фундаментал ишни бажариш учун профессор Неъматуллоҳ Иброҳимов раҳбарлигида арабшунос-шарқшунослар Абдулҳаким Арипов, Акмалжон Икромжонов ва Абдулҳамид Зайриевлар 11 йил давомида тинмай тер тўкканлар.

Бир сўз билан айтганда, бунақа фундаментал иш Ўзбекистон тарихида бўлмаган ҳали.

Наинки Ўзбекистонда, балки Собиқ Совет республикаларининг бирортасида қилинмаган.

Академик Н.Иброҳимов раҳбарлиги ва таҳрири остида тузилиб, чоп этилган мазкур луғат давлат мукофотига тавсия этилган.

Муддаога ўтсак, шу нуқтада ўзбек олими бюрократик тўсиқларга дуч келмоқда.

Ўзбекистон президенти администрациясидаги Элтуз манбасига кўра, Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳаттоки бармоғини қимирлатишни истамаётир.
Илмий асарларни давлат мукофотига тавсия этиш комиссияси раиси бўлган бу шахс, Элтузга номаълум сабабларга кўра, Неъматулло Ибрагимовни давлат мукофотига тавсия этишни ўзига эб кўрмаётир.
Тавсиянома Абдужаббор Абдувоҳидовнинг столидан икки марта ортга қайтарилган.
Аслида Неъматулло Ибрагимов мансабу унвонларга зор шахс эмас.

Бу академик икки карра Имом ал-Бухорий халқаро мукофоти соҳиби (1996, 1999 й.й.), Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазизнинг таржималар бўйича халқаро мукофоти совриндори (2012), Қоҳира араб тили академияси (Миср) ҳақиқий аъзоси, Япониянинг Фукусима префекторияси фахрий элчиси, кўплаб нуфузли халқаро университетлар фахрий доктори бўлиб, Ўзбекистон шарқшунослиги, арабшунослиги соҳасини жаҳон миқёсига олиб чиққан ва ўзига хос мактаб яратган атоқли олим сифатида эътироф этилган.

Салкам икки ойдан кейин шарқшунос олимни муборак 77 ёшга киради.

Бир ўзбек олими бу табаррук ёшда пенсия гаштини суришни ўрнига ўзбек халқи учун 4 жилдик қомусни ўн йилдан ортиқ умрини бағишлаб чоп қилсаю, ҳеч бўлмаганда бу китоб тақдимотини ташкил қилиш ва мукофотлашга презедентнинг давлат маслаҳатчиси бефарқ қараса, Эркин Воҳидов мисралари ёдингга тушади:

Юлгич азиз бўлиб, билгич хор бўлса, пайтаванинг салла бўлгани шудир!
11.2K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-06-22 14:52:25
Юлгич азизу билгич хор бўлганда...
10.6K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-06-22 14:46:43
Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

Ҳужжатни Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов ва Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов имзолади.

Бундан ташқари, икки давлат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Битимлар Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган.
10.8K views11:46
Ochish/sharhlash