Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2022-06-18 12:07:55 Қўшма Штатлар Россия билан қарама-қаршиликнинг иккинчи жабҳаси - Сурияда пайдо бўлишидан қўрқади

Украинадаги жанговар ҳаракатлар туфайли бу давлатдаги рус ҳарбийлари сони камайгани ҳақидаги хабарларга қарамай, нафақат Туркия, балки Россия ҳам Суриядаги амалиётларини кучайтирди.

Қўшма Штатлар Сурия ҳудудида Россия Федерацияси билан юзага келиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри тўқнашувдан хавотирда, деб ёзади World Street Journal.

Сўнгги кунларда Россия ҳарбийлари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия қуролли мухолифатига қарши бир неча операция ўтказди.

Хусусан, Суриянинг жанубий минтақасидаги базага ҳаво ҳужумлари уюштирилди. Россия режалаштирилган зарба ҳақида АҚШ ҳарбийларини хабардор қилди, ӯшунинг учун қурбонлар йўқ.

Аммо АҚШ ҳарбийлари Россия томони билан алоқалар узилиб қолса, Сурияда АҚШ ва Россия ўртасида қасддан бўлмаган қуролли можаро келиб чиқиши мумкинлигидан хавотирда.

Ҳозирда 900га яқин америкалик аскар Сурияда мамлакатнинг жанубий ва шарқий минтақаларидаги базаларда қолмоқда.
12.4K views09:07
Ochish/sharhlash
2022-06-18 11:52:21
Россияда "Волга" ва "Победа" брендлари остидаги автомобилларни қайта тиклаш режалаштирилган.
11.6K views08:52
Ochish/sharhlash
2022-06-18 11:16:09 АҚШнинг Украинага тўртта «MQ-1C Grey Eagle» разведка дронларини сотиш бўйича режалари Пентагон жиҳозлар россиялик ҳарбийлар қўлига ўтиши мумкинлигидан хавфсираши сабабли тўхтатилди — Reuters.
11.7K views08:16
Ochish/sharhlash
2022-06-18 11:05:03
Хитойда мамлакатда ишлаб чиқилган «Фуцзянь» учинчи самолёт ташувчи кемаси сувга туширилди. У электромагнит катапульта билан жиҳозланган биринчи авиаташувчидир.
11.5K views08:05
Ochish/sharhlash
2022-06-18 10:50:02
Эркин Бозоровдан шедевр
14.5K views07:50
Ochish/sharhlash
2022-06-18 10:05:14 Элтуз портали: Америкадаги путинпарастлардан чарчадим
Ассаломалекум Туз оға,

Ман 8 йилдан бери Америкада яшайман.

Қизиқ воқеларга дуч келяпман охирги пайтларда.

Америкада яшовчи ўзбекларнинг телеграм каналлари фейcбук группаларини кузатиб бораман. Украинада уруш бошланганидан бери бу ердаги ўзбеклар ҳам икки фронтга бўлинди - инглиз тилини билмайдиган путинпарастлар ва биладиган демократия тарафдорлари.

Ҳайрон қоламан одамларга. Ойида 10-15 минг доллар пул ишлаётиб нуқул Американи ёмонлайдиган ва уни ич-ичидан ёмон кўрадиган одамлар кўплигини кўриб ҳайрон қоламан, тўғриси.

Ҳай-ҳай демасанг, Путин мани дадам, дейди. Ҳа Американи ёмон кўрсанг, нега унда Америкада ишлаб яшаб юрибсан, дедим.

Улар менга: “Ризқни менга Америка эмас Худо беряпти. Мен пулимни ҳалол меҳнат қилганим учун оляпман. Агар ҳозир Россия Украинани босиб олмаса, Америка у ёққа кириб олади ва ҳамма жойни ЛГБТ босиб кетади,” дейди.

Ҳа мана миллионлаб мусулмонлар яшаб юрипти-ку Америкада бола чақаси билан десам,“ бу ердаги мусулмонлар узига яраша, дейди.

Хуллас, онги пастлар билан тортишишдан чарчадим, тўғриси. Ундай десам, бундай дейди, бундай десам ундай дейди.
12.0K views07:05
Ochish/sharhlash
2022-06-18 08:35:52 АҚШ Украинага қурол етказиб бериш, Россияга қарши санкциялар ва унинг «дипломатик изоляцияси» можарони музокаралар орқали тугатишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Россия «Украинани юта олмаслиги» учун АҚШ расмийлари озиқ-овқат муаммолари ва ҳатто глобал рецессияга дош беришга тайёр — The Washington Post.
11.9K views05:35
Ochish/sharhlash
2022-06-18 08:23:38
Термизлик 12 ёшли болакай Ўзбекистон ёрдам бермагач Туркия Президентидан ёрдам сўради
12.8K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-06-18 07:54:06
Шавкат Мирзиёев янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашмоқда.
11.8K views04:54
Ochish/sharhlash
2022-06-18 07:51:46
Тайванда Хитойнинг ҳужум қилиш эҳтимоли фонида тинч аҳолини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш бошланди.
11.4K views04:51
Ochish/sharhlash