Get Mystery Box with random crypto!

22-23 июнь куни ўзбек шарқшуносларининг энг кўзга кўринган вак | ELTUZ

22-23 июнь куни ўзбек шарқшуносларининг энг кўзга кўринган вакили, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов етакчилигидаги олимлар гуруҳи тайёрлаган “Ал-Қомус: арабча-ўзбекча энциклопедик луғат”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Неъматуллоҳ Иброҳимов ўнлаб илмий асарлари, юзлаб мақолаю рисолалари билан дунёдаги энг йирик арабшунос-шарқшунослар сафига кирган.

Яқинда бу академикнинг бевосита раҳбарлиги остида 11 йиллик узлуксиз машаққатли меҳнат самараси ўлароқ 4 жилдлик арабча-ўзбекча қомусий луғат чоп этилди.

“Ал-Қомус: арабча-ўзбекча энциклопедик луғат” нинг илк икки жилди 2017 йили Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилди.

Учинчи жилди 2019 йили дунё юзини кўрган бўлса, охирги 4-жилди 2022 йили нашр этилди.

Луғат 100 мингдан ортиқ, балки бир неча юз минг сўз ва иборани ўз ичига олади.

Тасаввур қилинг, бундай фундаментал ишни бажариш учун профессор Неъматуллоҳ Иброҳимов раҳбарлигида арабшунос-шарқшунослар Абдулҳаким Арипов, Акмалжон Икромжонов ва Абдулҳамид Зайриевлар 11 йил давомида тинмай тер тўкканлар.

Бир сўз билан айтганда, бунақа фундаментал иш Ўзбекистон тарихида бўлмаган ҳали.

Наинки Ўзбекистонда, балки Собиқ Совет республикаларининг бирортасида қилинмаган.

Академик Н.Иброҳимов раҳбарлиги ва таҳрири остида тузилиб, чоп этилган мазкур луғат давлат мукофотига тавсия этилган.

Муддаога ўтсак, шу нуқтада ўзбек олими бюрократик тўсиқларга дуч келмоқда.

Ўзбекистон президенти администрациясидаги Элтуз манбасига кўра, Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳаттоки бармоғини қимирлатишни истамаётир.
Илмий асарларни давлат мукофотига тавсия этиш комиссияси раиси бўлган бу шахс, Элтузга номаълум сабабларга кўра, Неъматулло Ибрагимовни давлат мукофотига тавсия этишни ўзига эб кўрмаётир.
Тавсиянома Абдужаббор Абдувоҳидовнинг столидан икки марта ортга қайтарилган.
Аслида Неъматулло Ибрагимов мансабу унвонларга зор шахс эмас.

Бу академик икки карра Имом ал-Бухорий халқаро мукофоти соҳиби (1996, 1999 й.й.), Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазизнинг таржималар бўйича халқаро мукофоти совриндори (2012), Қоҳира араб тили академияси (Миср) ҳақиқий аъзоси, Япониянинг Фукусима префекторияси фахрий элчиси, кўплаб нуфузли халқаро университетлар фахрий доктори бўлиб, Ўзбекистон шарқшунослиги, арабшунослиги соҳасини жаҳон миқёсига олиб чиққан ва ўзига хос мактаб яратган атоқли олим сифатида эътироф этилган.

Салкам икки ойдан кейин шарқшунос олимни муборак 77 ёшга киради.

Бир ўзбек олими бу табаррук ёшда пенсия гаштини суришни ўрнига ўзбек халқи учун 4 жилдик қомусни ўн йилдан ортиқ умрини бағишлаб чоп қилсаю, ҳеч бўлмаганда бу китоб тақдимотини ташкил қилиш ва мукофотлашга презедентнинг давлат маслаҳатчиси бефарқ қараса, Эркин Воҳидов мисралари ёдингга тушади:

Юлгич азиз бўлиб, билгич хор бўлса, пайтаванинг салла бўлгани шудир!