Get Mystery Box with random crypto!

Қўшма Штатлар Россия билан қарама-қаршиликнинг иккинчи жабҳаси | ELTUZ

Қўшма Штатлар Россия билан қарама-қаршиликнинг иккинчи жабҳаси - Сурияда пайдо бўлишидан қўрқади

Украинадаги жанговар ҳаракатлар туфайли бу давлатдаги рус ҳарбийлари сони камайгани ҳақидаги хабарларга қарамай, нафақат Туркия, балки Россия ҳам Суриядаги амалиётларини кучайтирди.

Қўшма Штатлар Сурия ҳудудида Россия Федерацияси билан юзага келиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри тўқнашувдан хавотирда, деб ёзади World Street Journal.

Сўнгги кунларда Россия ҳарбийлари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия қуролли мухолифатига қарши бир неча операция ўтказди.

Хусусан, Суриянинг жанубий минтақасидаги базага ҳаво ҳужумлари уюштирилди. Россия режалаштирилган зарба ҳақида АҚШ ҳарбийларини хабардор қилди, ӯшунинг учун қурбонлар йўқ.

Аммо АҚШ ҳарбийлари Россия томони билан алоқалар узилиб қолса, Сурияда АҚШ ва Россия ўртасида қасддан бўлмаган қуролли можаро келиб чиқиши мумкинлигидан хавотирда.

Ҳозирда 900га яқин америкалик аскар Сурияда мамлакатнинг жанубий ва шарқий минтақаларидаги базаларда қолмоқда.