Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз портали: Америкадаги путинпарастлардан чарчадим Ассалома | ELTUZ

Элтуз портали: Америкадаги путинпарастлардан чарчадим
Ассаломалекум Туз оға,

Ман 8 йилдан бери Америкада яшайман.

Қизиқ воқеларга дуч келяпман охирги пайтларда.

Америкада яшовчи ўзбекларнинг телеграм каналлари фейcбук группаларини кузатиб бораман. Украинада уруш бошланганидан бери бу ердаги ўзбеклар ҳам икки фронтга бўлинди - инглиз тилини билмайдиган путинпарастлар ва биладиган демократия тарафдорлари.

Ҳайрон қоламан одамларга. Ойида 10-15 минг доллар пул ишлаётиб нуқул Американи ёмонлайдиган ва уни ич-ичидан ёмон кўрадиган одамлар кўплигини кўриб ҳайрон қоламан, тўғриси.

Ҳай-ҳай демасанг, Путин мани дадам, дейди. Ҳа Американи ёмон кўрсанг, нега унда Америкада ишлаб яшаб юрибсан, дедим.

Улар менга: “Ризқни менга Америка эмас Худо беряпти. Мен пулимни ҳалол меҳнат қилганим учун оляпман. Агар ҳозир Россия Украинани босиб олмаса, Америка у ёққа кириб олади ва ҳамма жойни ЛГБТ босиб кетади,” дейди.

Ҳа мана миллионлаб мусулмонлар яшаб юрипти-ку Америкада бола чақаси билан десам,“ бу ердаги мусулмонлар узига яраша, дейди.

Хуллас, онги пастлар билан тортишишдан чарчадим, тўғриси. Ундай десам, бундай дейди, бундай десам ундай дейди.