Get Mystery Box with random crypto!

ELDOR BLOG

Telegram kanalining logotibi eldor_24 — ELDOR BLOG E
Telegram kanalining logotibi eldor_24 — ELDOR BLOG
Kanal manzili: @eldor_24
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.57K
Kanalning ta’rifi

Сўз эркинлиги бор жамиятда ривожланиш жуда юксак бўлади!
Сўз эркинлигига қарши чиқувчилар эса халқ душманлари дейишимиз тўғри бўлади!
Кулгу!
Сиёсат!
Дунёвий ғоялар сари
Perfluence
Мурожаат: @lordfrenk

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-30 19:14:26 Метро учун ўқиб келаётган китобим – Артур Хейлининг Банкирлар (the Moneychangers). Тугатиб фикрларим билан бўлишмоқчи эдим. Энди тугаб қолмасайди, деб ўқияпман! "Аэропорт" асаридан қолишмайди. Воқеалар динамикаси, деталларга эътибор ва ўта қизиқарли маълумотлар, нуқтасига урадиган долзарб хулосалари билан китоб ўқувчини қўйиб юбормайди.. Кейинчалик зўр иқтибосларни келтираман, ҳозир бунга қаранг:

"Бойларга энг кичик фоизли кредит берилади. Катта фоизни камбағаллар тўлайди".

@eldor_24
117 views16:14
Ochish/sharhlash
2022-06-30 03:22:52 Қаёққа шошяпмиз?

Конституцияга ўзгартиришлар ва лойиҳаларни кўриб чиқар эканман, ичида тўғри нарсалар билан фойдасиз, тушунарсиз, абсурд ва зарарли матнларга дуч келяпман. Шошма-шошарлик аломатлари шундоқ кўриниб турибти. Муаллифлари кўп ва бир бири билан мувофиқлашмасдан ишлашган, ва конституция ғояси турсин, оддий мантиқий фикрлашни билмайдиганларнинг қўли бор.

Ўзгартириш/тузатишларни тузиш учун жуда кам вақт берилган, аҳолининг 20 мингдан ортиқ таклифлариини қандай ўрганиб чиқишди экан?!

Оддий аҳоли турсин, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа бефарқ бўлмаган фаоллар Конституцияга ўзгартириш киритиш ва лойиҳа матнларни ўрганиб, муносабат билдиришлари учун ниҳоятда оз вақт берилган.

Унинг устига, фақат байрам кунида эсланадиган Конституция нима эканлигини катталар унутиб қўйган бўлса, ёшлар эса жорий хужжатни қўлларига олиб кўришмаган!

Қаёққа шошяпмиз?! Ахир бу тарихий ҳужжатку. Абсурд, зарарли, тушунарсиз қоидаларга тўла хужжатни қабул қилиб, кейинги авлодимиз ва қўшниларимиз, ҳамкор давлат-жамиятлар ўртасида шарманда бўлмаймизми?

Хулосам: Лойиҳанинг бу ҳолатида ва одамларнинг тайёр бўлмаслиги вазиятида референдумни бошлаб бўлмайди .

Таклифим: Конституцияга тузатиш ва ўзгартириш лойиҳасини таклиф қилиш ва муҳокама қилишни бир ярим ёки икки йилга узайтириш керак.

@eldor_24
112 views00:22
Ochish/sharhlash
2022-06-13 14:38:29 Асака шаҳар хокими бизга алоқага чиқди!

Бу ёзилган таклифий ишлар бўйича кўриб чиқаётгани янгидан янги режалар ўйлаб ҳалқ фаровонлиги учун хизмат қилишини ва ижобий амалда бўладиган ишларни хамкорликда ишлашга чорлади!

П.С/: Хамкорлик масаласида ишламаймизку чунки (нейтрал позиция) да турган яҳшироқ, аммо агарда ижобий Асака шаҳрини ривожлантириш йўлида яҳши ишлар олиб борса бе миннат ёритиб беришга таййормиз.

@eldor_24
125 views11:38
Ochish/sharhlash
2022-06-13 14:37:15 Жамиятдаги муаммолар ечими ёки унинг ривожи фақат бир одамга боғлиқ эмас. Мамлакат, юрт ҳаммамизники, унинг фаровонлиги учун бирдек масъулмиз.

Президент топшириқ, қарорлари ижросини йўналишлар бўйича текшириб бориш керак, сўраш керак, суриштириш керак.

Бу топшириқлар нечоғлиқ сифатли бажарилди, нечоғлиқ бажарилмади, қай даражада турибди? Мана шу саволлар жавоблари билан жамоатчиликка эълон қилиб борилиши керак.

Ана шунда одамлар қарорлар қоғозда қолиб кетмаётганига ишонади, яхшиликдан оз бўлса-да умид қилади.

@eldor_24
127 views11:37
Ochish/sharhlash
2022-06-13 10:41:09
Танишинг бу Асака шаҳар хокими!
Асака шахар хокимлик лавозимига сайланган куни, эртасига фуқароларни қабул қилиб ишга олиб кириш масалаларини кўмаклашиб ёрдам кўрсатибдилар матбуотни хабар беришича!

Энди савол? Лавозимга сайланиб 1 кунда Асака шаҳрини билмай туриб, ташкилот, тадбиркор у хам майли бўш иш ўринларини билмай туриб қандай ёрдам кўрсатиш мумкин? Агар эски маълумотга таяниб иш кўраётган бўлса, бу одамни хоким эмас қўғирчоқ деб аташ мумкин бўлади?

Масалан янги келган хоким шахар инфра тузилмаларини ўрганиш керак, уй махалла домларда юриб фуқаролар камчилигини ўрганиб тахлиллаши керак ва шахар ривожига хисса қўшадиган амалий ишлар қилиши керак эмасми?

Азиз фуқаролар хозир мен янгиман эски рўйхатга ишонмайман кўз билан кўриб қулоқ билан эшитиб иш кўраман дейишга духи етмасмикан?

Хуллас буни борлиги хам йўқлиги хам билинмайди, агар гаплашишни билмаса туман хокимидан ўрганиб олсин, любойини кинналаб ташлайди гап сохасида фақат гап сохасида амалда эса йўқ!

@eldor_24
98 views07:41
Ochish/sharhlash
2022-06-06 08:59:45 Солиқ имтиёзи дегани: сенинг ўрнингга бошқаси қўшиб солиқ тўлайди, дегани.

Бошқасининг гарданига тушган қўшимча солиқ ёки солиқдан қочиш йўлларини қидиришга ундайди, бўлмаса иқтисоди синади, рақобатлаша олмайди.

Натижада солиқлар етарли тушмайди. Қонунбузарлик ортади. Ташқи ва ички қарзлар ўсади...

Жабрини бутун жамият ва авлоди тортади...

Имтиёз берилиши фақат ва фақат Парламент чиқарган қонунлар остида бўлиши ва имтиёзнинг зарурийлигини очиқ исботлаб берилиши ва имтиёзчи қўшимча ҳисобдорлик олиб, очиқ ҳисоботлар бериши керак. Имтиёзи жамият манфаатлари учун ҳизмат қилмаса, имтиёзи тортиб олиниши керак.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/05/30/tax-incentives/?fbclid=IwAR1Fu1_cvDzFZfufQhJqowYS_R3DMR05ophiBkofFnSSLCmXA_OgCz3XSyY
98 views05:59
Ochish/sharhlash
2022-06-04 23:18:57 Кеча икки нафар амалдорни роса маддоҳлик қилгани ҳақидаги хабарга кўзим тушиб қолди:

Баъзан ўйлайман, туйилади, ўз кўргиликларимизга ўзимиз сабабчидекмиз гўё. Атрофимиздаги маълум амалдор ёки шахсларни, лагамбардорлик, иккиюзламачилик, тилёғламалик, маддоҳликлари эндигина ботқоқдан чиқиб, юз қўлимизни артмоқчи бўлганимизда қайта шу ботқоққа бош билан шўнғишимизга ундайди, одамни ачинтиради.

Сиз амалдорсиз, хоҳлайсизми-йўқми Ўзбекистон тарихида кичик, аҳамиятсиз бўлсада ўрниз қолади, ўзингизни босинг, ўтириб мулоҳаза қилинг, маддоҳлик қилманг, фойдангиз тегмаяптими, зарарингиз ҳам тегмасин. Сиз билан бир ишни уддалаш шундоқ ҳам қийин, илтимос, маддоҳлик қилманг, борлигизни умуман сездирмай, ойлигизни олиб, юраверинг, сизсиз ҳам амаллашади.

@eldor_24
100 views20:18
Ochish/sharhlash
2022-06-01 23:17:14 Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом каби пайғамбарлар қадамлари етган ерга қадам қўйганда, Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васаллам ўз кўзлари билан кўрган Каъбаи муаззамага кўзи тушганда ич-ичидан йиғи отилиб чиқиб келади, Расули акрам ўз қўллари билан ушлаган Каъбага қўли текканда қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтади, буни ифода этишга сўз ожиз.

Бу ҳис-туйғуларни фақат ва фақат ўша жойларга борган, ўша ибодатларни қилган одамларгина тушунадилар. Бошқа одам бу ибодатларни лаззатини билмайди. Ақлли одамлар билмаган нарсалари тўғрисида гапирмайдилар.

Ҳаж ёки Умрадан келаётган одамларни кутиб олгани аэропортга чиқиб, кутиб турганда кўзимизда ёш билан Аллоҳдан бизга ҳам Байтуллоҳни тавоф қилишни насиб этгин деб сўраганмиз.

Масжидда фалончи-фалончилар Ҳажга кетмоқда, келинглар уларни ҳаққига дуо қилайлик дейилганида кўзимизда ёш билан кузатиб, дуолар қилганмиз. Қалбимизда ҳавас ва соғинч билан, кўзимизда ёш билан йиллар давомида дуода бўлганмиз.

Қаерда ёши улуғ одамни кўрсак, қаерда аҳли-имлни кўрсак, дуо сўраганмиз. Холис ният билан сўраб қилган дуоларимизни ижобат қилган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин.

Айтмоқчи бўлганим, Ҳажга борма уни қил, Умрага борма буни қил дйиш ўрнига, холис ният билан сўрайлик, ўзини Байтига такрор-такрор бориб тавоф қилишни насиб этсин.

Ҳожиларимизни дуолари ижобат бўлиб, элу-юртимизга файз ва баракот ёғилсин. Балолар кўтарилиб, тинчлик-хотиржамлик, офиятда яшаш насиб этсин.

Ҳавас қилган, ният қилган ҳар бир мўмин-мусулмон бандага Аллоҳ ўз Байтини тавоф қилиш бахтини насиб этсин.

@eldor_24
99 views20:17
Ochish/sharhlash
2022-06-01 23:17:14 Ҳажга борган афзалми ёки Ҳажга бориш учун тўплаган пулини эҳсон қилган афзалми?

Баъзи бир одамлар Ҳажга бориш ўрнига шу пулни эҳсон қилган яхши деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда шундайми?

Нега энди хайр-эҳсон албатта Ҳаж ҳисобидан бўлиши керак? Бир маҳалладан бир йилда битта ёки кўпи билан иккита одам Ҳажга боради. Шу йилни ўзида 20 ёки 30 та одам спиртли ичимликлар қўйиб, дабдабали тўй қилади.

Нега ҳамма шу бир дона Ҳажга борадиган одамга Ҳажга борма, эҳсон қил дейди, лекин ҳеч ким 20 ёки 30 та одамга тўйни ихчамроқ қилиб, тежалган маблағни эҳсон қил демайди?

Бир маҳалладан бир йилда бир одам Ҳажга борса, шу бир йил ичида 10-15 та одам ундан кўп маблағ сарфлаб, Дубайга, Туркияга, Бали ёки Малайзияга боради. Нега одамлар Ҳажга борма, эҳсон қил дейди лекин, Балига борма, эҳсон қил демайди?

Нега эҳсон ҳам, йўлни таъмирлаш, кўприк қилиш, сув чиқариш, кўчани асфальт қилиш ҳам айнан Ҳажга бормаслик эвазига бўлиши керак?

Одам нима қилса, қилсин Ҳажга бормаса бўлдими? Фалон-фалон ҳаром ишларни қилаётган одамлар, шу ишларни қилманглар, шуни ўрнига эҳсон қилинглар дейдиган биронта ҳимматли одам борми?

Ҳажга кетаётган одам ҳар сафар машинасига бензин ёки газ қуйганида, йўл солиғини тўлайди. Қонун бўйича кўчалар мана шу пул ҳисобидан асфальт қилиниши керак. Ҳажга борма, кўчани асфальт қил дейишга журъати етган мард шу йўлни асфальт қилишга мутасадди бўлган одамга, эй ҳаромхўр, халқни пулини ўз жойига ишлат, йўлни асфальт қилиб қўй дейишга нега журъати етмайди?

Нега бутун оламларни яратган Аллоҳ фарз қилган амалга қарши гапиришга журъати етадиган одамни бугун бор, эртага йўқ бўлган бир кичкина амалдорчага қарши гапиришга журъати етмайди?

Ҳажга борма, у қил, Ҳажга борма бу қил дейишга журъат қилаётган одамлар Кимга ва нимага қарши гапираётганини бир тафаккур қилиб кўришлари керак. Ҳажни ким жорий қилган? Сени Ҳажга борма дейишга ҳаққинг борми?

Ҳажга ёки Умрага борган одам дуолар шак-шубҳасиз қабул бўладиган жойларда дуо қилади. Бир ўзини дуо қилмайди. Оиласини, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қуда-анда, қариндош-уруғ, элу-юрт, ҳамма-ҳаммани дуо қилади. Ана ўшалар қаторида сени ҳам дуо қилади. Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуолар барокатидан юртга барака келаётгандир? Қаердан биласан, эҳтимол айнан шу дуо сабаб сени бошингдан биронта бир бало аригандир?

Ҳажга борма у қил, Ҳажга борма бу қил дейиш ўрнига, Ҳожи ака, дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг деганинг ўзинг учун яхшироқ эмасми?

Миллиард-миллард доллар пули бор одамлар бор, дининг нима десанг, ислом дейди, лекин пешонаси сажда кўрмаган. Аллоҳ ўзи суйган бандасига пешонасини саждага қўйишни насиб қилади. Ибодат бу мажбурият эмас, ибодат бу бахт. Бу бахтга эришган одамларни кўрганда уларни ҳавас қилиш керак. Ё Аллоҳ, менга ҳам шундай бахтни насиб қилгин деб Аллоҳдан чин ихлос билан сўраш керак.

Ҳар бир иш чин ихлос билан, ишонч билан қилинган ниятдан бошланади. Ният қилишдан аввал ҳавас қилинади. Ҳаж ёки Умрага бориб келган одамларга ҳавас билан қараш керак.

Гап пулда эмас. Яна айтаман, миллиард-миллиард доллар пуллари бор, мусулмонликни даъво қиладиган одамлар бор, Каъбани бориб кўришни, тавоф қилишни қўйинг, ҳатто телевизорда қачон кўргани ҳам эсида йўқ. Агар пули бор одам борадиган бўлса, улар ҳар йили борар эди, ваҳоланки, бирон марта Каъбатуллоҳни тавоф қила олмай ўтиб кетишяпти.

Ҳажга ҳам, Умрага ҳам бойлик билан борилмайди. Таниш-билиш билан борилмайди. Насиб билан борилади. Ният билан борилади. Ихлос билан борилади.

Шундай ҳис-туйғулар борки, уларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Сўз ожиз. Мўмин-мусулмон одам Мадинаи-Мунавварага бориб, Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламни масжидларида бошини саждага қўйиб йиғлаганида, қалби Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васалламга бўлган муҳаббатга тўлиб-тошганида, руҳияти Расулуллоҳ Саллолоҳи алайҳи васалламнинг руҳоний олами билан боғланганида туйган туйғуларини сўз билан ифода қила олмайди.
78 views20:17
Ochish/sharhlash
2022-05-28 10:13:46 ЎЗБЕКСИМОНЛАР

Орамизда шундай бир тоифа борки, уни мен ўзбексимонлар (узбекообразные) деб атайман.

Ундай тоифага мансуб кишиларнинг миллати паспортида «ўзбек» деб кўрсатилган бўлса-да, кузатишимга қараганда, улар ўз миллатини, миллий ўзлигини билишмайди, на тилини, на динини танийди улар.
Миллий одобимиз, маънавиятимиз, урф-одат ва анъаналаримизни нафақат билмайди, балки бундай тушунчалардан ўзини нари тутади, ҳазар қилганча, ўзбеклигидан уялиб кетади.

Ўрислар ва ўзига ўхшаганлар даврасида ўзбекларнинг турмуш тарзидан турли мисоллар келтириб, даврани кулдиради, буларнинг барини «узбекская вонь» деб атайди, мазах қилади, ўрисларнинг «ишончини қозониш»га, улар орасида «ўзиники» бўлиб олишга уринади.

Миллатимиз менталитетига мутлақо зид келадиган ишлар қилиб, масалан, қулоғига ўрисларнинг йигитлари тақадиган сирғалар тақиб юради, авлиё Валентин кунини нишонлайди, 23 феврални, яъни ўлкамиз Туркистонни қонга ботирган «Ватан ҳимоячилари куни»ни шонли байрам деб билади, юртимизни босиб олганлар авлоди билан бирга авлиё Георгий тасмасини кўкраги ёки машинасига ғурур-ла тақиб юради, ўрис тилига иккинчи давлат тили мақомини беришни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қиладиганлар сафида бўлади.

Агар унга ўзбекча мурожаат қилинса, ё қўлига давлат тилида битилган ҳужжат тутқазилса, довдираб, гўё портлаб кетадиган хавфли нарса ушлаб тургандай ўзини йўқотиб қўяди.

Раҳбарият таркибига мансуб амалга ўтириб қолса борми, ишга фақат ўрислар ва ўрис тилида гапирадиганларни олиб, қўл остидаги ўзбекларга кун бермайди, ишга тааллуқли ҳужжатларни фақат ўрис тилида юритиб, ўрис тилида расмийлаштиради.

@eldor_24
99 views07:13
Ochish/sharhlash