Get Mystery Box with random crypto!

Қаёққа шошяпмиз? Конституцияга ўзгартиришлар ва лойиҳаларни к | ELDOR BLOG

Қаёққа шошяпмиз?

Конституцияга ўзгартиришлар ва лойиҳаларни кўриб чиқар эканман, ичида тўғри нарсалар билан фойдасиз, тушунарсиз, абсурд ва зарарли матнларга дуч келяпман. Шошма-шошарлик аломатлари шундоқ кўриниб турибти. Муаллифлари кўп ва бир бири билан мувофиқлашмасдан ишлашган, ва конституция ғояси турсин, оддий мантиқий фикрлашни билмайдиганларнинг қўли бор.

Ўзгартириш/тузатишларни тузиш учун жуда кам вақт берилган, аҳолининг 20 мингдан ортиқ таклифлариини қандай ўрганиб чиқишди экан?!

Оддий аҳоли турсин, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа бефарқ бўлмаган фаоллар Конституцияга ўзгартириш киритиш ва лойиҳа матнларни ўрганиб, муносабат билдиришлари учун ниҳоятда оз вақт берилган.

Унинг устига, фақат байрам кунида эсланадиган Конституция нима эканлигини катталар унутиб қўйган бўлса, ёшлар эса жорий хужжатни қўлларига олиб кўришмаган!

Қаёққа шошяпмиз?! Ахир бу тарихий ҳужжатку. Абсурд, зарарли, тушунарсиз қоидаларга тўла хужжатни қабул қилиб, кейинги авлодимиз ва қўшниларимиз, ҳамкор давлат-жамиятлар ўртасида шарманда бўлмаймизми?

Хулосам: Лойиҳанинг бу ҳолатида ва одамларнинг тайёр бўлмаслиги вазиятида референдумни бошлаб бўлмайди .

Таклифим: Конституцияга тузатиш ва ўзгартириш лойиҳасини таклиф қилиш ва муҳокама қилишни бир ярим ёки икки йилга узайтириш керак.

@eldor_24