Get Mystery Box with random crypto!

Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом к | ELDOR BLOG

Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом каби пайғамбарлар қадамлари етган ерга қадам қўйганда, Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васаллам ўз кўзлари билан кўрган Каъбаи муаззамага кўзи тушганда ич-ичидан йиғи отилиб чиқиб келади, Расули акрам ўз қўллари билан ушлаган Каъбага қўли текканда қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтади, буни ифода этишга сўз ожиз.

Бу ҳис-туйғуларни фақат ва фақат ўша жойларга борган, ўша ибодатларни қилган одамларгина тушунадилар. Бошқа одам бу ибодатларни лаззатини билмайди. Ақлли одамлар билмаган нарсалари тўғрисида гапирмайдилар.

Ҳаж ёки Умрадан келаётган одамларни кутиб олгани аэропортга чиқиб, кутиб турганда кўзимизда ёш билан Аллоҳдан бизга ҳам Байтуллоҳни тавоф қилишни насиб этгин деб сўраганмиз.

Масжидда фалончи-фалончилар Ҳажга кетмоқда, келинглар уларни ҳаққига дуо қилайлик дейилганида кўзимизда ёш билан кузатиб, дуолар қилганмиз. Қалбимизда ҳавас ва соғинч билан, кўзимизда ёш билан йиллар давомида дуода бўлганмиз.

Қаерда ёши улуғ одамни кўрсак, қаерда аҳли-имлни кўрсак, дуо сўраганмиз. Холис ният билан сўраб қилган дуоларимизни ижобат қилган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин.

Айтмоқчи бўлганим, Ҳажга борма уни қил, Умрага борма буни қил дйиш ўрнига, холис ният билан сўрайлик, ўзини Байтига такрор-такрор бориб тавоф қилишни насиб этсин.

Ҳожиларимизни дуолари ижобат бўлиб, элу-юртимизга файз ва баракот ёғилсин. Балолар кўтарилиб, тинчлик-хотиржамлик, офиятда яшаш насиб этсин.

Ҳавас қилган, ният қилган ҳар бир мўмин-мусулмон бандага Аллоҳ ўз Байтини тавоф қилиш бахтини насиб этсин.

@eldor_24