Get Mystery Box with random crypto!

Кеча икки нафар амалдорни роса маддоҳлик қилгани ҳақидаги хаба | ELDOR BLOG

Кеча икки нафар амалдорни роса маддоҳлик қилгани ҳақидаги хабарга кўзим тушиб қолди:

Баъзан ўйлайман, туйилади, ўз кўргиликларимизга ўзимиз сабабчидекмиз гўё. Атрофимиздаги маълум амалдор ёки шахсларни, лагамбардорлик, иккиюзламачилик, тилёғламалик, маддоҳликлари эндигина ботқоқдан чиқиб, юз қўлимизни артмоқчи бўлганимизда қайта шу ботқоққа бош билан шўнғишимизга ундайди, одамни ачинтиради.

Сиз амалдорсиз, хоҳлайсизми-йўқми Ўзбекистон тарихида кичик, аҳамиятсиз бўлсада ўрниз қолади, ўзингизни босинг, ўтириб мулоҳаза қилинг, маддоҳлик қилманг, фойдангиз тегмаяптими, зарарингиз ҳам тегмасин. Сиз билан бир ишни уддалаш шундоқ ҳам қийин, илтимос, маддоҳлик қилманг, борлигизни умуман сездирмай, ойлигизни олиб, юраверинг, сизсиз ҳам амаллашади.

@eldor_24