Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ имтиёзи дегани: сенинг ўрнингга бошқаси қўшиб солиқ тўла | ELDOR BLOG

Солиқ имтиёзи дегани: сенинг ўрнингга бошқаси қўшиб солиқ тўлайди, дегани.

Бошқасининг гарданига тушган қўшимча солиқ ёки солиқдан қочиш йўлларини қидиришга ундайди, бўлмаса иқтисоди синади, рақобатлаша олмайди.

Натижада солиқлар етарли тушмайди. Қонунбузарлик ортади. Ташқи ва ички қарзлар ўсади...

Жабрини бутун жамият ва авлоди тортади...

Имтиёз берилиши фақат ва фақат Парламент чиқарган қонунлар остида бўлиши ва имтиёзнинг зарурийлигини очиқ исботлаб берилиши ва имтиёзчи қўшимча ҳисобдорлик олиб, очиқ ҳисоботлар бериши керак. Имтиёзи жамият манфаатлари учун ҳизмат қилмаса, имтиёзи тортиб олиниши керак.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/05/30/tax-incentives/?fbclid=IwAR1Fu1_cvDzFZfufQhJqowYS_R3DMR05ophiBkofFnSSLCmXA_OgCz3XSyY