Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-13 21:24:02
4.4K views18:24
Ochish/sharhlash
2023-05-13 14:09:31
Динимизни энг кўп пеш қиладиган, динимизга энг кўп амал қилмайдиган БИЗМИЗ!

Мусулмонлармиз. Шукр. Аммо... Афсуски...

Соқоли кўксига тушган, елкалари тарвуздай йигит савдо устида ҳар сўзига “Аллоҳ” деб жимжима беради. Айтгани бўлмаса, оғзидан чиққанини эшитган шайтон хижолат.

Хорижга тирикчилик учун бориб мўлтираб турганларни “Биз мусулмонмиз, ўзингникимиз” деган ҳамюртимиз биринчилардан бўлиб сотади, абгор қилади.

Бундай мисоллар етарлича. Дин энг кўп ундаган илмдан, маърифатдан узоқлашиб кетилган. Жоҳиллик, шафқатсизлик урчиган.

Қизиғи, дунё кезинг “Мен христианман”, “Мен буддавийман” деб деб иш битирганга кўз тушмайди.

Яхшики мусулмонлик даъво қилиб, динга зарар етказувчилар кўп эмас. Лекин ози ҳам кўпда...

Аброр Зоҳидов

Дайди.ўқ доимо сиз билан, бунда сиз Фейсбук саҳифасига жойланмаган постларни https://t.me/daydi2021 канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.
6.2K viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash
2023-05-13 06:56:57 Ўқитувчи аёлнинг эри, ҳижобли аёл билан қўлга тушди.

Дилоромхон, Тошкент вилоятидаги ўрта мактаблардан бирида тарих фанидан дарс бериб келади. Уйдагиларнинг қистови билан ўқимаган бир йигит билан турмуш қурган, 3 нафар фарзандли зиёли аёллардан.

Эри Абдувосит, аввалига таксичилик, кейинчалик Оҳангарондаги хусусий цехлардан бирида ишчи бўлиб ишлай бошлайди.

Оила, Дилоромнинг оладиган маошига кун кўрадиган деярли “эркаги йўқ” ҳолатга тушиб қолиб, жуда кўп оилавий ишларни унинг гарданига тушиб қолади.

Бунга сабаб, Абдувоситнинг динга ружу қуйиши, ҳар қандай ишдан ва иш беревчидан топадиган пулини ҳалол-ҳаромга ажратишни бошлагани билан боғлиқ.

Эркак рўзғорни ҳам болаларни ҳам унутиб, шаърий ҳаётга муккасидан кетади. Хотинини ҳижобга киришга кўндира олмаганидан кейин унинг ахмоқона қарашлари янада авж олади. У ўзини тамомила Шаърий йўл-йўриқда яшайдиган “ҳаппа-ҳалол мўмин” деб ҳисоблай бошлайди.

Эмишки, Дилором ҳижоб ўраб уйда ўтириши, болалари эса қуръонни ёд олиши шарт экан. Рўзғор ғамичи дейилса, Худо ризқимизни беради бир кун деб жавоб қайтаракан.

Хуллас, Абдувоситнинг шаърий манқуртлашиб кетгани, Дилоромни бутунлай адо қилади. Аёл ҳам ўқитувчилик ҳам қўшимча равишда одамларни уйларини “уборка” си билан шуғулланиб, болаларни ва эрини боқа бошлайди.

Кунлардан бир кун, қўшнилар Дилоромга, У ва болалари мактабдалигида уйига қандайдир ҳижобли аёл келиб-кетаётганини айтишади.

Аввалига ҳайрон бўлган аёл, дарсларни бошқа ўқитувчига топшириб уйига боради.

Видеода Дилоромнинг, қанчалик босиқлик ва сабр билан муомиласи акс этган. Ўқитувчи ҳатто эрини ушлаб олса ҳам ўзини зиёли эканлигини унутмабди

Ҳолат Абдувоситнинг, болаларига тегишли уй-жойни суд орқали иккига ажратиш буйича давоси билан давом этмоқда. Агар уй иккига бўлинса, манқурт ва танбал эр шаърий хотини билан яшашда давом этмоқчи.

https://t.me/daydi2021
7.8K viewsedited  03:56
Ochish/sharhlash
2023-05-12 14:40:25
Аёллар ва болалар кўрмасин

Араблар бизга ўз динини олиб кириб, шарқона шарм-ҳаёмизни олиб кетишганми дейман

Бинойидек юрган ўзбекларимизга нима бало урди-а ?

Сексни шу даражада диний легаллаштириб олишдики, бошида ўз ҳайвоний ҳирсларини кўп хотинлик билан қондира бошлашуди. Энди вақтинчалик (бир соатлик) мута никоҳлари билан никоҳланиб ҳирсий уйинлар уйнашмоқда

Ёшлар фикрини бузиб юбордику бу арабқуллар

https://t.me/daydi2021
2.0K views11:40
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:44:06 Араблар кийимини кияман деб кўп ўзингизни қийнаманг азизлар. "Авратни берикитиш" бўйича айтилган гаплар мавзусига қаттиқ киришдим ва "аврат" сўзи маъноси, этимологиясини ўргандим. Ушбу сўз аниқ ва тиниқ жинсий аъзони билдирар экан. Радикалист жинсдошларим, агар аёллар/қизларнинг оқ билагини кўриб ўзингизни йўқотиб қўяётган бўлсангиз, муаммо айни СИЗДА валлоху алам.

Азимов Ёрқинжон

Фейсбукда саҳифаси борлар постга ўз фикрини билдириши мумкин https://www.facebook.com/100085096026087/posts/pfbid0DYbfGZQS63sGmSy1ktP5KPmAjQPDww4nQZ3mxn69GeBkGQ8iftPgUZWgirmiSfNFl/?mibextid=cr9u03

https://t.me/daydi2021
3.3K views10:44
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:59:04
Олмалиқлик таксист, замонавий кийинган қизни ўлдирмоқчи бўлди.

Қиз, ўз дугоналари билан олмалиқ шаҳри кўчалари буйлаб қувноқ ҳолда юриб борарди, унинг замонавий кийингани, шўх-шодонлиги, радикал руҳда яшаётган маҳаллий таксистлардан бирини ғазабини қўзғайди.

Аввалига қизлар олдига келган таксичи, улардан нега ҳижоб ўрамаганини, номаҳрамлар олдида баданини кўз-кўз қилаётганини жаҳл билан айтиб, зудлик билан рўдапога ўранишларини талаб қилади.

Яқин атрофдаги кийимлар дўконига киришга мажбурланган қизлар, яқинларига қўнғироқ қила бошлашади. Ҳолатни кузатиб турган радикал таксист қизлардан бирига ташланиб, унга жиддий тан жароҳати етказади.

Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси суриштурув бошлаган. Таксистга эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танлангани ҳақида ИИВ баёнот бериш арафасида.

https://t.me/daydi2021
7.9K viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:39:03
Камолиддин Раббимовнинг ушбу постидаги ҳайратли рақамларга қараганда, яқин келажакда 500 га яқин ёшлар нашида тарқатганлиги учун қамоққа олинар экан

Бу аниқ рақамли далилларни “псевдо сиёсатчи” қаердан олган ? Нимага асосланиб диний-маърифий соҳага бурнини суқаяпти ?

Ҳукуматда одами борми ёки радикал тўдаларга алоқадор шахсми ?

Халқ орасида ваҳима кўтаришдан қандай манфаати бор унинг?


Ўзидан изоҳ кутамиз ….

https://t.me/daydi2021
7.6K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2023-05-10 13:40:11
Диний мультфильмлардан эҳтиёт бўлинг ! Нашида тарқатиб қамалган йигит, шунчаки манқуртга айланмасди, ота-онаси боласи кўраётган ва эшитаётган медиа контентларига эътибор қаратишганда.

Бу мультик ҳам болаларни тўғридан тўғри ўлимга чорлайдиган медиа контент. Бундай видеоларни кўрадиган болалар аста-секин манқуртлашиб бориб, ўзини ва бошқалар ҳаётига суиқасд қилишгача боради.

https://t.me/daydi2021
8.3K views10:40
Ochish/sharhlash
2023-05-10 11:53:02 ИИББ баёноти !

2022 йилнинг октябрь ойида Тошкент вилояти ИИББ томонидан терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар давомида 2002 йилда туғилган, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро “У.Ж.” ижтимоий тармоқлар орқали тақиқланган диний материалларни тарқатиб келиш билан шуғулланаётганлиги хусусида тезкор маълумотлар олинган.

Аниқланишича, мазкур шахс Сурияда фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилот жангарилари томонидан тайёрланган маърузаларни интернет орқали тинглаши давомида уларнинг ғоявий таъсирига тушган ва ушбу ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни бошлаган.

У, халқаро террористик ташкилот тарафдорлари сонини орттириш мақсадида Интернет орқали “жиҳод” ва “шаҳидликка чорлов" маърузаларини ўзига таниш бўлган шахслар ва яқинлари орасида тарқатиш билан шуғулланиб, “Шахид бўлиб кетсак рози бўлингиз” номли нашидани ўзбек тилида “мужоҳид бўлиш насиб қилгани, карвондан қолмасдан уларга эргашиш кераклиги, шаҳид бўлиб кетиш орзулари экани, Аллоҳ берган жонни Аллоҳга сотишлари, Аллоҳ йўлида қурбонлик қилишлари, тоғутларга қарши курашиш ва мужоҳид бўлиб уларга эргашиш керак экани” мазмунидаги чорлов сўзлари келтирилган.

Ушбу жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлсада, унинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атворини инобатга олган ҳолда, ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда, белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ бўлган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

https://t.me/daydi2021
7.4K views08:53
Ochish/sharhlash
2023-05-10 09:10:57
Барча хотин-қизлар ниқоблантирилгач, толиббаччалар қўғирчоқлар билан никоҳланишмоқда

@daydi2021
7.3K views06:10
Ochish/sharhlash