Get Mystery Box with random crypto!

Олмалиқлик таксист, замонавий кийинган қизни ўлдирмоқчи бўлди. | Дайди ўқ

Олмалиқлик таксист, замонавий кийинган қизни ўлдирмоқчи бўлди.

Қиз, ўз дугоналари билан олмалиқ шаҳри кўчалари буйлаб қувноқ ҳолда юриб борарди, унинг замонавий кийингани, шўх-шодонлиги, радикал руҳда яшаётган маҳаллий таксистлардан бирини ғазабини қўзғайди.

Аввалига қизлар олдига келган таксичи, улардан нега ҳижоб ўрамаганини, номаҳрамлар олдида баданини кўз-кўз қилаётганини жаҳл билан айтиб, зудлик билан рўдапога ўранишларини талаб қилади.

Яқин атрофдаги кийимлар дўконига киришга мажбурланган қизлар, яқинларига қўнғироқ қила бошлашади. Ҳолатни кузатиб турган радикал таксист қизлардан бирига ташланиб, унга жиддий тан жароҳати етказади.

Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси суриштурув бошлаган. Таксистга эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танлангани ҳақида ИИВ баёнот бериш арафасида.

https://t.me/daydi2021