Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-05-02 15:23:55
7.5K views12:23
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:05:16 Бугун биздакаларни кофирликда айблаётганлар эртага тошбўрон қилишмасликларига ким кафолат беради?! Кафеда алохида жойлар, автобусда алохида жойлар бу радикализмнинг бошланиши эмасми ?

Олтинчи босқичига етмагагунича тўхташ зарур. Совет қулаганидан кейин 90-йилларни эслийман. Мендан анча ёшлар билмаса керак. Эски шахар тарафга қизлар боришга қўрқишарди, чунки ўғил болалар ўзини динга уриб шим кийган қизларни сочини юлиб, қора колготка кийган қизларга оёғига писка(лезвие) отиб оёқларини кесишни бошлашган эди.

Афғонистонни аёлларни хуқуқини чекловчи 2023 йилда чиқарилган қонунларини хам интернетдан топсангиз бўлади. Сизга бу қонунлар ёқса унда билмадим тағин. Хулоса сиздан .

Ва хамма нарсага диний ёндашманглар, Аллоҳ ақлни, илмни нимага берган?! Саудиядан бошка Араб мамлакатларига бориб кўринглар, таққослаб кўрасизлар.

Колаверса пайгамбаримизни Хадисларини чукуррок укинглар.
Шундай ҳадис бор:
«Олим аъломи, Обид аъломи?» деган саволга Пайгамбаримиз с.а.в. «Олим аъло» деб жавоб берган эканлар. «Чунки Обид ибодат килса , ўзини охиратига фойда. Лекин Олим яратган кашфиётдан минглаб одамлар манфаат топади»

Аёлларни ажратгандан кўра, эркакларимизни, ўғилларимизни тўғри тарбиялаш керак деб ўйлайман. Агар эркак киши ўзига тўғри бўлса, уйда севувчи аёли бўлса , қизларим манга қараб эркак киши шундай бўлиши керак деб хавас қилса хозиргидек чала-муллалар дунёда камроқ бўлади.

Эркакларимизни мард , жонкуяр, сабрли, мехрибон , олижаноб ва иймонли қилиб тарбияласак яқин келажакда бизни қиз авлодимиз бизга рахматлар айтади ва дуо қилади.


С.Х.

https://t.me/daydi2021
12.5K views05:05
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:05:16 Ушбу пост, муаллифнинг розилигисиз кўчириб босилмоқда. Ҳурматли муаллиф, постингизга анча ўзгартиришлар киритиб, барча тушунадиган қилиб бошқатдан ёздик. Сиздек фикрловчи ўзбегим тўмарисларининг борлиги бизни қувонтиради.

Ўзбегимнинг зиёли аёллари диққатига!

Ижтимоий тармоқларда диний тўқнашувларни ўқиётганимда, “ОВЕРТОН ОЙНАСИ” деган ибора ёдимга тушади у олти босқичли бўлиб, бирор бир ахмоқона бошқарувнинг жамият онгига таъсир ўтказиш усулларидан иборат кетма кетликни ташкил этади.

1. Босқичда “ақлга сиғмас” бўлиб туюладиган қоидалар ташланади.
2- босқичда “радикал ҳатти-ҳаракатлар” бошланади.
3-босқичда “жамият аста секин қабул қилаяпти” деб тушунилади.
4-босқичда “оқилона ҳаракатлар” деб тушунилади.
5-босқичда “оммавий кўникиш ва бажариш” авж олдирилади.
6-босқичда “давлат сиёсати” сифатида шарт қилина бошланади.

Масалан ҳозирда кўпчилингиз бефарқ бўлган “Ҳижобни кийишни ё киймасликни нимаси ёмон? кафе, мактаб,транспортда аёллар эркаклардан алоҳидаланса, нимаси ёмон ? ” деб ўйлайдиганлар, қуйидаги матнни синчиклаб ўқиб чиқинглар.

ОВЕРТОН ОЙНАСИ” қоидалари акс этаётган шариат тизимига асосланган жамиятининг биздаги ҳолати.

1-босқич амалга ошиб бўлинди.
2016 йилдан бошланган ҳижоб ўраш ва соқол қуйишга бўлган талаблари, жамоат жойларида аёллари бурқа ва ниқобга, эркаклар яктак ва рўдапо кийиб юришгача эришишгача борди. Мактаб, лицей ва олий ўқув юртларида ҳижоб билан бориш орқали ва бадбашара соқол қуйволиб, бозорлар ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда омма кўзини ўргатилди. Шариат қоидаларини радикал фикрловчи эркаклар, аёлларга баъзида мулойим овозда, баъзида ўдағайлаб сингдиришга харакат қилишмоқда.

2- босқич амалда. Кеча, очиқ-сочиқ юриш гуноҳ деб ноғора чалиб юрган одамлар, бугун “аёлларнинг кўчага кундузи чиқиши гуноҳ” дея хотин-қизларини жамоат ишларида ишлатаётган ва ўқитаётган эркакларни даъюс деган шариатча тамға босиб, обрўсизлантириб, ундайларни ўз сафларига қўшмаслик бошланган.

3- босқич ҳам бошланиб бўлди. шариатчи эркаклар, хар доим аёлларни қўл остида ушлашга харакат қилишган. Ёқса ёқмаса бу факт. Бугун эриз “Асалим , бирам хижоб сизга ярашган” деса, эртага қизингизга эри “ишламийсан , ишхонангда эркаклар бор, хижобда бўлсанг хам” дейди, индинига неварангизнинг эри “ховлидан кўчага хижобда бўлсанг хам чиқсанг оёғингни синдираман” деб шарт қуйиш бошланади.

4-босқич ҳам кўзга ташланмоқда. Водийда, Тошкентнинг айрим ҳудудларида автобус ва кафеларда аёллар жойи деб белгилаш бошланган. Аёлларни ажратиш секин секин магазинларга, кино ва театрларга кейин эса кўчагача хам бориши муқаррар бўлиб бормоқда.

Бешинчи ва олтинчи босқичларга бир баҳя қолган шариат тузумига сиздек зиёли хотин-қизларнинг бефарқлиги, жамиятни чулғаб олаётган радикал муаммоларга панжа ортидан қараётганингиз сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида бугуноқ қайғурмасангиз, эртага жуда кеч бўлади.

Афғонистон хам бир кунда қизларини 9-12 ёшдан 60 ёшлик эркакларга турмушга бериш даражасига келиб қолмаган. Бу каби жаҳолатли тизимга Афғонистон аста-секин қадам босиб, 30-40 йил ичида келган.

Бизда динни умуман нотўғри талқин қилиниши радикал эркакларнинг марраси, чунки хотин-қизларни ҳохлаганча эксплуатация қиладиган тизим бу шариат тизими. Чунки улар хоҳласа 10 талаб хотин олишига, хоҳласа 13 ёшли қизни зўрлашига, хоҳлашса чилим чекиб танбал бўлиб яшашига шариат йўл очиб беради. Диндан у бу нарсани ўрганган лўттивозлари оммани лох қилиб қўйларни бошқарган чўпондек яшайверади.

Биз араблар эмасмиз, биз ТУРКИЙ халқмиз. Бизнинг момоларимиз хеч қачон қора бурка кийишмаган, чунки туркий халқларда қора ранг мотам рамзи хисобланган.

Арабларда бурка иқлимга мос холат, буни бир араб уламмоси хам ўзи айтиб чиққан. Қум ва қуешдан сақланишига ёрдам беради. Момоларимиз рўмолни орқага чигиб , устидан оқ дока рўмол ташлаб юришган.

Рўмол ўранг, фақат чиройли ўранг, рангли матолар, атлас-адраслар кийинг, одамнинг кўзи қувнасин кўринишингиздан. Лекин ўранмаганларни камситманг, уларнинг денё қарашини хурмат қилинг. Мен хижобликлар , чала-муллалар хижобсизларни кофирликда айблаётганларга қаршиман.
13.2K viewsedited  05:05
Ochish/sharhlash
2023-04-30 19:55:02
Кийиш ёки киймаслик - мана нимада савол...
Азимов Исломжон

https://t.me/daydi2021
7.9K views16:55
Ochish/sharhlash
2023-04-30 17:12:33 Сергели 8-мавзесида 9-этаждан учта норасида боласи ва ўзини ташлаган марҳуманинг шаърий никоҳдаги эри, Равкат Шарахматов профилини очиб, ижтимоий тармоқларда мутассил равишда кўп хотинликни тарғиб қилувчи постлар жойлаб, солиҳа ва мўмина аёлларнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида шаърий тарғиботлар қилиб келган.

Шунингдек унинг биринчи оиласидан икки нафар фарзанди, 9-этаждан ўзини ташлаб ўлган марҳумадан уч нафар фарзанди, учинчи аёлидан эса ҳали туғилмаган фарзанди бўлган.

Бундан ташқари, Равкат Шарахматов, “танишув” ва “совчилар” гуруҳларида ўзининг тадбиркорлигини мақтаниб, иккинчи рўзғорга “муслима аёл” излаётгани ҳақида кўплаб постлар қолдириб келган.

Дайди ўқнинг фейсбукдаги саҳифасига юборилаётган мурожаатларга кўра, у ҳали турмушга чиқмаган қизларга ҳам уй-жой ва машина олиб беришини ваъда қилиб, ўзи билан вақтинчалик шаърий никох (муъта никох) га кўндирмоқчи бўлган.

Дайди ўқ, терговга оид бошқа маълумотларни ошкор этмайди.

P.S. Пост, қонуний никоҳга беписанд қараётган, ўз ор-номусини қуруқ ваъдаларга ишониб (шаърий никох) топшираётганларнинг кўзини очиш учун деб тушунилсин.

https://t.me/daydi2021
10.5K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2023-04-29 21:14:24
Баъзида уйлаб қоламан, диний эркинлик бўлмасидан олдин бунча мутаасиб ва иккиюзламачилар қандай кўринишда бўлишган экан деб.

Нега биз ён атрофимиздаги маска тақиб юрган лицемерларни танимаган бўлсак, наҳот улар билан шунча йилни бирга ўтказиб, уларда яширинган “солиҳ” ва “солиҳалар”ни сезмадик…

Ҳозир ҳеч нарсадан қўрқмасдан “энамни этагидек” соқол қуйиб, бошдан-оёқ латта-луттага ўраниб, ҳаётни шариатдан иборатлигини таъкидлайдиганлар, ўша даврдаги “эзилганлардан” ми , ўша тизимдан қўрқиб бекиниб юрган қўрқоқларданми ?

Диний эркинлик, эркин ибодат эмас, эркин фахшга айланиб кетдику

https://t.me/daydi2021
3.5K views18:14
Ochish/sharhlash
2023-04-29 14:06:36
Қиз бола бўла туриб, оилали эркакка, иккинчи хотин бўлиш нимадан далолат биласизларми ?

- Ўз ор-номусини қадрини билмайдиган, ўз тенгдошларига нисбатан ўта қолоқ фикрлайдиган, чаласавод ва иславод қизлар тоифаси кўпайиб кетаётганидан далолат.

Дайди ўқ, иккита ёки кўп хотинликнинг абсурдлиги, бу шунчаки ҳайвоний ҳирсини бошқаролмайдиган жонзотларнинг жинсий майлини дин билан хаспўшлаётгани ҳақида ўз каналида бонг уриб келади.

Жамиятимизда “иккинчи сорт” бўлиш истагидаги хотин-қизларни кўпайиб бораётганидан афсусдамиз…

https://t.me/daydi2021
5.8K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:30:24 Статистика агентлиги берган хабарга кўра, Ўзбекистонда никоҳни қонуний расмийлаштириш пандемия давридаги коэффициентга тушиб кетибди.

Ажралиш ва туғилиш сони эса бир неча баробарга ортганлиги айтилаётган ушбу ҳисоботни мен, жуда ташвишли диний тарғибот натижаси сифатида баҳолайман.

Интернетдаги икки ёки ундан ортиқ хотинга уйланиш тарғиботи сабаб, қонуний эр-хотинликдан кўра “шаърий жуфтлик” муносабати авж олган.

Ўз навбатида мажбурий ижро органларида 425 мингдан ортиқ алимент ундиришга қаратилган ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу умумий ҳисобда миллионлаган болалаларнинг алиментга куни қолганлигини англатади.

Аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлиги йўқлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари оқибатида, қонуний никоҳлар камайиб, шаърий никоҳлар кўпайиб, етим болалар сони ошиб бормоқда.

Маълумот учун, Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга маъсул бўлган давлат идорасидир. Демак аҳоли ўртасида қонунчилик тарғиботи сустлашиб, ҳай баракаллачилик кучайган. Оила, оналик ва болаликка маъсул ташкилотлар эса шунчаки ойликхўр, кераксиз тизимларга айланишган

https://t.me/daydi2021
6.6K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:54:01
Бир яқин танишимнинг боласи уйланмоқчи бўлиб, яхши қиз суриштириб юрган экан. Узоқроқ қариндошлари, уларга Ханифа деган тақводор қизни тавсия этишибди. Қиз кўринишидан ҳижобда, эркакка тик қараб гапирмайдиган, 5 маҳал намозини канда қилмайдиган, ҳар гапида пичирлаб алхамдиллулах деб қўядиган “солиҳа”лардан экан.

Ханифани кўрган танишимни боласи, аввалига ундаги самимий диндорликка шубҳа билан қарабди. Кейин интернетга кириб ДАЙДИ ЎҚ каналини кўриб, ҳайратдан қотиб қолибди. Чунки у уйланмоқчи бўлаётган “мўмина” қизнинг асл юзи шу каналда фош этилган эканда.

Хуллас у бола ота-онасига қатъий шарт қуйибди. «Менга ҳеч қандай ҳижобга ўранган қизнинг кераги йўқ! Ўқиган, замонавий фикрлайдиган, фақат эътиқодини кўз-кўз қилмасдан, ҳаётнинг паст-баландини англайдиган, дин ва дунёни бир хил тушунадиган қиз бўлса топинг, бўлмаса ўзим топаман» деб ҳаракатда юрган экан.

https://t.me/daydi2021
6.2K views05:54
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:37:14 Хуллас Ироқдаги “сиделка” лар охирги муддатигача ўтиради. Умрбод жазолангани умрбод, 20 йилга қамалгани 20 йил ўтиради.

Бизга сенлардака қонхўр террорчиларчиларнинг умуман кераги йўқ. Ўзбекистонни бутунлай тарк этиб, шаърий давлатда яшашга онгли равишда кетдингми баттар бўл энди.

Ўшанда бегуноҳ одамларнинг боши танасидан жудо қилинаётганлигини, мурғак гўдакларни, ишид ҳайвонлари хўрлаётганини кўра била туриб кетдиларинг. Сендака ифлос, манқуртлар ўша ерларда ўлиб кетганинг яхши.

Ўзбекистон халқи, ҳазар қилади сендайлардан.

https://t.me/daydi2021
6.1K views05:37
Ochish/sharhlash