Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи аёлнинг эри, ҳижобли аёл билан қўлга тушди. Дилором | Дайди ўқ

Ўқитувчи аёлнинг эри, ҳижобли аёл билан қўлга тушди.

Дилоромхон, Тошкент вилоятидаги ўрта мактаблардан бирида тарих фанидан дарс бериб келади. Уйдагиларнинг қистови билан ўқимаган бир йигит билан турмуш қурган, 3 нафар фарзандли зиёли аёллардан.

Эри Абдувосит, аввалига таксичилик, кейинчалик Оҳангарондаги хусусий цехлардан бирида ишчи бўлиб ишлай бошлайди.

Оила, Дилоромнинг оладиган маошига кун кўрадиган деярли “эркаги йўқ” ҳолатга тушиб қолиб, жуда кўп оилавий ишларни унинг гарданига тушиб қолади.

Бунга сабаб, Абдувоситнинг динга ружу қуйиши, ҳар қандай ишдан ва иш беревчидан топадиган пулини ҳалол-ҳаромга ажратишни бошлагани билан боғлиқ.

Эркак рўзғорни ҳам болаларни ҳам унутиб, шаърий ҳаётга муккасидан кетади. Хотинини ҳижобга киришга кўндира олмаганидан кейин унинг ахмоқона қарашлари янада авж олади. У ўзини тамомила Шаърий йўл-йўриқда яшайдиган “ҳаппа-ҳалол мўмин” деб ҳисоблай бошлайди.

Эмишки, Дилором ҳижоб ўраб уйда ўтириши, болалари эса қуръонни ёд олиши шарт экан. Рўзғор ғамичи дейилса, Худо ризқимизни беради бир кун деб жавоб қайтаракан.

Хуллас, Абдувоситнинг шаърий манқуртлашиб кетгани, Дилоромни бутунлай адо қилади. Аёл ҳам ўқитувчилик ҳам қўшимча равишда одамларни уйларини “уборка” си билан шуғулланиб, болаларни ва эрини боқа бошлайди.

Кунлардан бир кун, қўшнилар Дилоромга, У ва болалари мактабдалигида уйига қандайдир ҳижобли аёл келиб-кетаётганини айтишади.

Аввалига ҳайрон бўлган аёл, дарсларни бошқа ўқитувчига топшириб уйига боради.

Видеода Дилоромнинг, қанчалик босиқлик ва сабр билан муомиласи акс этган. Ўқитувчи ҳатто эрини ушлаб олса ҳам ўзини зиёли эканлигини унутмабди

Ҳолат Абдувоситнинг, болаларига тегишли уй-жойни суд орқали иккига ажратиш буйича давоси билан давом этмоқда. Агар уй иккига бўлинса, манқурт ва танбал эр шаърий хотини билан яшашда давом этмоқчи.

https://t.me/daydi2021