Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-05-31 14:50:29
—Эна, ҳув анови даврада бизни овулимиздан чиққан гуножин!
—Эна, айримлар ўйлайди; молга рўмол ўраса ўзгаради! Шу гапга нима дейсиз?..

—Энанг айлансин, болам-а! Рўмол бир оддий мато. Уни ичидаги ўзгармаса, латта ўзгартирармиди…

jurnalistuz

https://t.me/daydi2021
10.5K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-05-18 14:58:58
Давлатнинг дини бўлмаслиги керак.
Давлат тизимида дин бўлмаслиги керак. Давлат структураси оёқда соғлом қолиши ва барқарорлаши учун бугунги замон талаби ва шартлари асосида фаолият юритиши шарт. Эътиқод масаласи ҳар кимнинг виждон эркинлигидир. Бу умуман бошқа масалага киради. Ва юртимиз сиёсатчилари бунга имконсиз, мустаснолар. Диний қарашларни ҳимоя қиладиган нодавлат жамоат ташкилотлари бор. Кимни ҳимоя қилиш ёки танқид қилиш керак бўлса, фақат улар маъсул бўлиши мумкин. Ҳеч ким шахсий, диний эътиқоди сабабли бошқа ватандошдан устун эмас. Дин масаласи дея, қул ҳаққини еб юрганлар эса алоҳида кулгули мавзу.
Миллат ризқини кесиб, дин номи билан ҳар ерда бир балолар қилиб юрганлар ниманинг савобини ўйлаб, қайси диндан гапириб юради?

Муҳаббат Назар

https://t.me/daydi2021
2.5K viewsedited  11:58
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:07:43
Сальто қилиш учун энг маъқул жой бу- ҳижобли аёллар ўтирган туй

https://t.me/daydi2021
3.9K viewsedited  10:07
Ochish/sharhlash
2023-05-18 12:58:44
ИШИДЧИ САЙФУЛЛА 8 карра умрбод қамоқ жазоси олди.


Сайфулла Соипов 2017 йил 31 октябр куни Нью-Йоркдаги машҳур велосипед йўлагида юк машинасини одамлар устига ҳайдаган. 
Соипов Нью-Жерсида юк машинасини ижарага олган, уни Ҳадсон дарёси бўйидаги йўл бўйлаб бошқарган ва Жаҳон савдо маркази яқинида мактаб автобусига бориб урилишдан олдин бир нечта велосипедчиларни босиб кетган. Шундан сўнг у қўлида ов милтиғи ва пейнтбол тўппончаси билан юк машинасидан тушган. Шунда полиция уни ўқотар қуроллар билан таслим қилган.
Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар оғир жароҳат олди, жумладан, бир аёл икки оёғидан ажралди.
Соипов 2010 йилда Ўзбекистондан қонуний равишда АҚШга кўчиб ўтган ҳамда Оҳайо, Флорида ва Нью-Жерсида яшаган.

манба: kun.uz

https://t.me/daydi2021
4.0K views09:58
Ochish/sharhlash
2023-05-18 12:50:21
Туркманистон ва Тожикистонда “энасини этагидек” қилиб ўстирилган соқол башараларни “отдель”га олиб, мажбурлаб қиртишлашни бошлашибди.

Офарин

Шамоли бизда ҳам эсиб қолса керак…

https://t.me/daydi2021
4.4K views09:50
Ochish/sharhlash
2023-05-18 10:36:33
Рустам домлага савол беришибди.
-хурматли Домла. Мабодо ўғирлик килиб. Ўша ўғирланган пулга Умра сафарга бориб тавба килса нима бўлади. Рустам домла жавоб берибди. -бизни турагенликдан борсангиз тавбангиз кабул бўлади.
Бошқа турагентликдан борсангиз гуноҳқор бўласиз. Икки алкаш қайф килиб ўтиришибди. Биринчи алкаш-эшитдингми? Кичкина ўғри ва ёлғончи, афиристларни Макка ва Мадинага саёҳати ёпилиб. Катта ўғриларни саёҳати бошланибди. Иккинчи алкаш. -нима қўчангдаги хокимни кариндош уруғи кетяптими?
Каердан билдинг?

https://t.me/daydi2021
5.2K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-05-18 09:48:33 Мурғакларнинг қотилига айланаётган жамиятнинг муаммоси динми ёки динсизликми ?

Ўз болаларини бешафқатларча ўлдираётган мараз ота-оналар қилмиши, кундалик янгиликларга айланиб бораяпти.

Ҳар биримиз ўз тирикчилигимиз билан бандмиз. Норасида болаларни азоблаётган, қийнаётган ва ўлдирилган “катта”ларни жиноятини ўқиймизда, буни бизга дахли йўқдек бошқа кўнгил очар хабарларни ўқишда давом этамиз.

Канал ва гуруҳларнинг бири олиб, бири қуйиб жирканч жиноятни биринчилардан бўлиб тақдим этиш ва ўз аудиториясини кенгайтириш билан овора. (Аксарият канал админларининг билими ва савияси ўзига яраша)

Ишхоналарда, жамоаларда ва яқинлар даврасида бундай қабиҳ турдаги жиноятларни нари борса 2-3 минут муҳокама қиламизда, бир-биримизга ҳазил-ҳузил қилиб, ўз ҳаётимизда давом этаверамиз…

Чунки ўлдирилган болакайлар бизга бегона, ўзи жинни эканда ўз боласини 9-этаждан ташлаб юборибди, хотинига кучи етмаганидан аъламини болаларини қийнаб ўлдириб олибдида деб гангиб яшайверамиз.

Бизда, қайсидир радикал мутаасибнинг “тўшак” ҳақидаги маърузаси диққат билан тингланадиган, тобора ота-онага ҳурмат йўқолаётган, болаларга ғамхўрлик қилиш каби инсоний фазилатлар бизни тарк этиб бораётган жамият шаклланганини тан олмаймиз…

Ҳа азиз обуначилар биз араблашаяпмиз, Араблашаяпмизки, қаҳри қаттиқ, шариати хотинни авратидан бошқа нарсани билмайдиган, еб-ётадиган танбал, бемеҳр ва тошбағир араблардан ҳам ўтиб бораётирмиз…

Бир профессор, “биз таълимдан шариатни суғуриб олдик” деб хайп қилганди, мана таълимга ҳам тарбияга ҳам шариат тиқиштирилгач, инсон фазилати йўқолди, аёл қадри синди, болалар хор бўлди, эркаклар хотин-қизларга меҳр билан эмас секс объекти сифатида қарайдиган бўлишди, аллоҳ розилиги учун норасида фарзандлар қурбон қилина бошланди…

https://t.me/daydi2021
5.1K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:15:21
Навқиронлик пайтида хотинлар сонини кўпайтирган мутаасиблар, қариб ҳеч нарсага ярамай қолишганда, ёш хотинлари “юриб кетгани” ҳақида гаплар юради.

40-50 ёшида 18-20 ёш қизларга уйланган радикаллар вақт ўтиб, тўшак деса ўзини олиб қочадиган трусга айланади. Қирчиламма даври келган ёш аёлга эса “ўша нарса” шарт бўлади. Ҳаётни маззасини энди тушуна бошлаган ёш аёл шаърий муносабатдаги эрига тупуриб ўзига ёш жазман истайди.

Шундай экан бор куч ва имконни бир оилага, бир аёлга, бир турмушга сарфланг эркаклар. Барчаси вақтинча меҳр абадий.

https://t.me/daydi2021
7.6K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-05-16 21:44:15 Инсон интеллекти фикрлаш даражаси, муаммоларни ҳал қилиш, мавҳум фикрлаш, ғояларни тушуниш тил ва ўрганиш қобилияти каби сифатларга эга. Интеллект ҳар бир инсоннинг ақл-идрок сифатини белгилаб беради.

Ижодкорлик, индивидуал хусусият, характер, билимдонлик, таълим олишдаги ютуқлар бевосита инсон яшаётган муҳитга боғлиқ.

Айтайлик, диний муҳит исканжасида қолган инсондан ҳеч қандай ақл-идрокли одам чиқмайди. Ундайлар жуда ҳам тор доирадаги фикрлаш қолипига солиб қуйилиб, дунёни фақат динда ёзилгани каби кўришга мажбурланадилар.

Ўз навбатида, худони борлигини инкор қилувчи атеистик муҳитларда яшаётганлардан ҳам ақл-идрокли одам чиқмайди. Чунки улар инсониятни ҳозирги мукаммал ҳолатига олиб келган барча воқеа-ҳодисаларга, эволюцион назар билан қарайдиган муҳит маҳкумларидир.

Диний догматик ва атеистик назариядан чиқиб кета олмайдиганлар тоифасига мансуб одамларни бир жамиятда яшаши доим зиддиятларни келтириб чиқаради. Чунки ҳар икки тоифа ҳам инсонийликни тан олмайдиган махлуқотлар саналади. Улар муаммони инсонга хос ақл-идрок билан эмас балки ҳайвонларга хос рақибни мажбурлаш, жисмонан қийнаш, ўзидан қўрқитиш ва ўлдириш каби агрессив усуллар билан ҳал қилмоқчи бўладилар. Яна ҳам аниқроқ айтганда, диний догматиклар атеистлар ўлимидан, атеистлар диний догматиклар қирилиб кетишидан манфаатдор.

Диний догматиклар, инсонга хос шахсий ҳуқуқларни буткул тақиқлаб, ҳатто унинг фикрлашига ҳам хўжайин бўлгилари келади. Уларнинг муддаоси хотин-қизларни иккинчи сорт одам сифатида кўриш, дунё фақат уларнинг мияларидаги қоидалар буйича бошқарилиши каби хоҳишлардан иборатлиги ҳақидаги талаблардан иборат

Атеистлар эса, худоси йўқ дунёда барча нарсалар уларнинг мутлоқ хоҳиши учун муҳайё бўлиши керак деб ҳисоблашади. Уларга қуйиб берилса, инсон наслининг бир жинсли никоҳлари ва инсон гўштини ейиш каби ноинсоний жиҳатлар табиий жараён ҳисобланади.

Дунёдаги 2500 та диннинг бари ўз худоси ёки худоларидан бошқасини тан олмайди. Кам аудиторияли динлар, имкон қадар инсонлар жамияти билан музокарада бўлишга интилади.

Кенг қамровга эга, эътиқод қилувчилари сони миллиардларни ташкил этадиган катта динлар эса инсонлар жамиятида мутлоқ устунликка эга бўлишни исташади. Бу доимий қарама-қаршиликларни келтириб чиқарсада, динларнинг жамиятда устун бўлиш ҳаракати чекланмай келаяпти.

Юқорида ёзилган барча фактларни, ер юзидаги барча муаммоларга солиштирилса, бутун инсоният мактаб ўқувчиларининг iq даражасида яшаётганини билиб оласиз. Бу эса тўлиқ ривожланиш учун ҳали ўнлаб асрлар кераклигини, илм-фан инсон тараққиётининг муҳим омили эканлигига далилдир.

Инсон ёши ёки саломатлиги бирорта динга ҳам атеистик муҳитларга ҳам боғлиқ эмас. Инсоннинг узоқ ва соғлом умр кўриши тўғридан тўғри ривожланаётган фанларга аниқроғи тиббиётга боғлиқ. АҚШнинг ҳозирги президенти Жо Байден шунчаки синов тариқасидаги лойиҳа. Яъни унинг 80 ёшда (қўғирчоқ бўлиб) давлат бошқариши, келгусида инсон ақл-идрогини 100 ёшларгача ишлайдиганини билиш экспременти холос.

Шайхи ҳам қориси ҳам Маркс, Энглс, Ленин ва Энштейнлари ҳам шунчаки инсонлар холос.

Мана ҳозир ҳам шу матнни ўқиб чиқиб, асосий масала нима эканлигини барибир тушунмадингиз.

https://t.me/daydi2021
7.0K viewsedited  18:44
Ochish/sharhlash
2023-05-16 16:24:53
ШУКУРУЛЛО ДОМЛА ПРАВ

Ўзининг кескин диний маърузалари билан танилган имом Шукурулло домла, ДАЙДИ ЎҚнинг нишонига ҳам айланган.

Унинг кўплаб чиқишлари миллатни улуғлашга, илм-фанни ўрганишга ҳамда ёшларимизни ўзга элатлар қўлида хор бўлишини олдини олишга қаратилганини кўпчилик англайвермайди.

Мигрантлар ҳақидаги маърузасида домла ҳақиқатни айтган. Ўқи илм эгалла, ҳунар эгалла ўзимизда ўзингни кўрсат деб жуда тўғри гапирган.

Домланинг гаплари нақадар ҳақлигини билиш учун меҳнат бозоримиздаги энг кўп ҳақ тўланадиган ишларни кўриб чиқинг. Ўқиган ва ҳунар билганларнинг камлиги туфайли улар сўраётган нархлар ҳушингиздан айиради.

Маълумот учун Россиянинг ўзида юрган миллионлаган ёшларимизнинг, ҳеч қандай билими ҳам ҳунари ҳам йўқлигидан 10-15 йиллаб умри оғир меҳнатларни қилиб ўтмоқда.

Дайди ўқ, Шукурулло домланинг гапини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Қул бўлиб юргандан кўра, ўқинг, чет тилларни ўрганинг, дунёвий билим эгалланг !!!

https://t.me/daydi2021
8.0K viewsedited  13:24
Ochish/sharhlash