Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-07 09:10:06 Дарвоқе, оқтепа лаваш ва яна қандайдир радикаллашган овқатланиш тармоқлари эгаларига қўшиб уларнинг мутаасиб ишчи-ходимларини ҳам қамоққа олиш керак.

Сабаби айнан мана шундай бизнес эгаларининг террорга мойиллиги кучли бўлади. Улар эгалик қилаётган бойликлар, ҳар қандай террористик ячейкани молиявий қўллаб туриши бир неча марта исботини топган.

Дайди ўқнинг инсайдерларига кўра, “тақво” услубидаги бизнес билан шуғулланаётганлар орасида аллақачон мутаасиб-радикаллар йиғилиб бўлган.

Милиса амақила қатга қаравоссила

https://t.me/daydi2021
14.7K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-06-07 07:59:58
ҚОРА РУЙХАТ йўқотилганди, аммо уни тиклашга зарурат пайдо бўлмоқда.

“Ҳижоб ва соқолга рухсат беринглар бўлди, бошқа ишларга аралашмаймиз” деганлар қанисилар ?

Бундай шалтоқларингизни зудлик билан йиғиштириб, қисиб юрингларда энди.


https://t.me/daydi2021
14.1K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-06-07 07:47:09
Кеча ДАЙДИ ЎҚ, икки нафар шахснинг жиходга тарғибот қилиб жиноий чиқиш қилгани ҳақида ёзган эди.

Бугун Тошкентдаги ҳуқуқ тартибот органлари, бу иккала мутаасибларни топиб товбасига таянган ҳолатини намойиш этишибди.

Д ва М исмли шахслар, мактабни битиришгач тайин иш ва тайин ҳунарга эга бўлмасдан интернетдаги исламистларнинг ғоявий таъсирига тушиб қолишади.

Улар аввалига синфдошлари ва ўз яқинларининг гуруҳларига, кейинчалик оммавий равишда жиход қилишга тарғиб қила бошлашади. Уларнинг жиноий ҳаракатларига мойиллиги бўлган OQTEPA LAVASH корхонаси ўз брендини реклама қилган ҳолда уларга радикал тарғиботлар учун имкон яратиб беради.

Ушбу жиноий контентлар, дайди ўқда пост қилинмасдан аввал 6 ойлар давомида тик-ток, инстаграм ва телеграмда сузиб юргани билан ҳайратимни оширди

Хуллас энди бу мишқилар ота-онасини адои-тамом қилиб, узоқ йилларга қамалиб кетишлари мумкин.

Фарзандларга эҳтиёт бўловрасилар.


https://t.me/daydi2021
13.8K views04:47
Ochish/sharhlash
2023-06-06 20:09:48
Икки нафар шахс, радикал исламистларга хос жиҳодни тарғиб қилиб, OQTEPA LAVASH бренди фонида жиноий чиқиш қилишган.

Авваллари хуфиёна тарзда олиб борилган жиходий тарғиботлар, энди оммавий тус ола бошлабди.

Бу мутаасибваччаларнинг очиқ-ойдин террорни тарғиб қилишига қараганда, ён-атрофимиз бундай турдаги манқуртларга тўлиб бўлган.

Фикримча, битта жаслиқ қамоқхонаси камлик қилади буларни жамиятдан йиғиштириб олишга.

https://t.me/daydi2021
6.8K views17:09
Ochish/sharhlash
2023-06-06 09:11:26
Кўп радикал кўрган бу қамоқ,
Барчасига гувоҳ темир панжара.
Манқуртларга бўлмасму сабоқ,
Бетон девор ичра ётган тасқара.

https://t.me/daydi2021
6.1K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-06-05 17:59:41
Жамиятнинг кўр-кўрона динлашуви қандай салбий оқибатларга олиб келганини ҳаммамиз яхши биламиз.

Аввал бошидан давлат тартиб-таомилига қарши чиққан, шариатчи шарлатанларнинг, пала-партиш ҳаракатлари, кўпчилик қизларни ҳижобга ўрантиргани рост.

Лекин ҳижоб, айрим қизлардаги енгилтак хусусиятни йўқота олмади. Натижада бошқа диндорларни ҳам шубҳа остига қўйиб қуйишди.

Ёш йигитлар аросатда қолишди. Ҳижоб ўраганларнинг соат сайин тарқалаётган беҳаёликлари ва беандишаликларидан ҳамма безиди.

Халқ! ўқимишли, одобли, чет тилларни биладиган, соғлом фикрли ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилишни биладиган замонавий қизларни қадрлай бошлади.

https://t.me/daydi2021
7.2K viewsedited  14:59
Ochish/sharhlash
2023-06-04 18:08:36 Олдинлари эркак кишининг бойлиги ва пуллари ҳеч кимни қизиқтирмаган. Эр ҳам хотин ҳам мактабни битирган болалар ҳам ишлик бўлишган. Одамлар диндор бўлмасада, ҳаром пуллардан ҳазар қилишган. Муҳташам уйлар, виқорли кийинишлар, тилла нарсалар тақиш фақат манипулянт савдогарлар, райком, обкомдагиларнинг танноз хотинчаларида бўлган. Бунақа ҳаромдан бойиганлар билан ҳалол одамлар бир жойда ўтиришмаган. Улар билан қуда-андаликдан қочишган.

Ҳозирги маросимларга пулга борадиган диний нотиқлар ароқ бизнесменини ошига ҳам ақиқасига ҳам югуриб боришади. Ўзлари халққа ўрнак бўлишиб кўп хотин олишади. Хотинни уйда ўтқизиб фақат жинсий майлини қондирадиган бола туғадиган машина сифатида фойдаланади.

Яна, ёшлар динга кўр-кўрона амал қилади жуда кўпчилиги порно кўриб, ўзини мастурбация қилишга ўтиб кетган. Маҳалласида ҳамма хотин-қиз арабча рўдапога бурканиб олганидан, шаҳарга чиқса, ҳижоб ўранмаган хотин-қизларга сўлаги оқиб юради. Шунақа тақво йигитларга хотин бўлганлар айтсин эри ўша уятсиз кинолардаги энг иркит ишларни қилади.

Ҳижоб ўраган мактабда яхши ўқимаганлар бир амаллаб бой-бадавлат кишиларга эрга тегиб олиш илинжида экан. Товба товба эркакни ёши ҳам қанақа қилиб пул топиши ҳам қизиқтирмайди-я.

Ҳамма тайёрига ошиқ бўлиб қолган, ҳеч кимни ўқигиси, ҳунар ўрганиб пул топгиси келмай қолган. Кўпчилик ахмоқ бўлиб болаларини ёшлигидан динга шўнғитади натижада бола ақлини таниганда ғирт каззоб ва фаҳшга берилиб кетади.

https://t.me/daydi2021
7.9K views15:08
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:40:51 Содиқ Самарқандийнинг тагида “иномарка” машиналари, тўрттадан аёллари бор. Яқинда, 2022 йилда 18 ёшли қизга уйланганини эшитдим. Ваҳолан.ки, ўзи 50 ёшдан катта одам. Унинг атрофидаги 20-30 киши ҳеч қаерда ишламайди. Лекин ўзининг шахсий машиналари, уйлари, иккитадан тўрттагача аёллари бор. Буларни кўрганман ва гувоҳи бўлганман. Уларга Корея, Америкадан, Ўзбекистондан пул оқимлари бориб туради. Ўзбекистондан пул юборадиганлар асосан фарзандларини соф диний таълим олиш учун Туркияга жўнатган ота-оналардир. Ва шуниси ҳам ажабланарлики, Содий Самарқандий мадрасаларида фақат бой инсонларнинг болалари ўқийди.
“Афсусдаман”
Суриядаги жиҳодни жиҳод демайман. Уларнинг бари ёлғон. Ёшлар Истанбулдаги Содиқ Самарқандий ёки бошқа динни нотўғри кўрсатаётганларга ишонмасликларини истардим. Асл ниятим соф ислом динини ўрганиш бўлганди. Динимга амал қиламан деган ниятим тўғри эди. Аммо ёмон инсонлар нотўғри йўлга олиб киришган. Алданиб қолдим. Афсусдаман. Бу йўлнинг хатолигини тушуниб етдим.

Манба daryo uz

https://t.me/daydi2021
7.7K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:40:51 ЎЗБЕК ТЕРОРРИСТининг иқрорликлари


Айни пайтда Тошкентдаги тергов ҳисбхоналаридан бирида сақланаётган Шокир Шукуров 2016 йилда Суриядаги “Ҳаятул таҳрири шом” халқаро террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилган. Унга қадар 1 йилга яқин вақт давомида Туркияда диний экстремистик оқим ғояларига оид билимлар олган террорчи дарё сайтига интервью берибди.

Дастлаб 2016 йилда Илҳом исмли синфдошим мени ислом динига қизиқтирди ва Туркияга кетишимга сабабчи бўлди. У менга Тоҳир Йўлдошнинг видеоларини кўришни тавсия қиларди. Абдували қорининг маърузаларини эшиттириб, мени динга тобора қизиқтирарди. Жиҳод, ҳижрат масалаларини тушунтирарди. Синфдошимга диний илм олмоқчилигимни айтганимда Туркияга боришимни тавсия қилди.

“Сурияда жанга тайёрлашди”
2017 йилда Туркияда мадрасадаги устозларим тавсияси билан Сурия давлатидаги “Ҳаятул таҳрири Шом” халқаро террористик ташкилоти таркибидаги Туркистон-уйғур жамоатининг “Ғураба катибаси”га кетдим.

Ўзимиз яшаб турган минтақадан 5-10 километр масофада, овлоқ, ҳеч ким яшамайдиган жойда автомобилда кетаётганимизда номаълум шахслар бизни ўққа тутди. Шерикларим ўқ еб, ўша ерда вафот этди.
Менга ҳам тўртта ўқ тегди. Ўша ердан ўтаётган араблар қонга ботганимни кўриб, касалхонага олиб боришди. Ўқлар ҳаётий органларимга тегмагани учун тирик қолганман. Аммо танамнинг чап томони ногиронга айланди. Бир ўқ чап қўлимга тегган. Яна бири юрагим остидан тешиб ўтган. Қолганлари буйрак усти ва ўпкамга тегган. Ўпкамга чуқур санчилгани учун бир ўқ ҳали ҳам ичимда. Шифокорлар уни олиб ташлашнинг иложи йўқлигини айтишди.

“Яна Туркияга қайтдим”
Яралангач, касалхонада 6 ой даволандим. Икки ой давомида Суриядан қочишга уриндим. Ва араблар ёрдамида яширин йўллар орқали, чегарани бузиб, Туркия ҳудудига киришга эришдим. Бундан хабар топган турк ҳарбийлари мени қўлга олишди ва Мажбурий депортация марказига олиб боришди. У ерда 6 ой қолиб кетдим. Орада Суриядаги террорчи шерикларим билан алоқага чиқиб, моддий ёрдам сўрадим. Аммо ҳеч қандай ёрдам беришмади. Кейин оилам билан боғланиб, бошимдан кечирганларимни айтиб бердим. Пул юборишларини сўрадим ва моддий ёрдам олгач, марказдан чиқдим.
Кейин “Ўзбекистонга қайтсам, қамалиб, ўлиб кетаман”, деб ўйладим. Қайтишни истамадим ва Истанбулда асли келиб чиқиши самарқандлик бўлган Содиқ Самарқандий деган шахснинг мадрасаси борлигини эшитдим. Унинг олдига бориб, моддий томондан қийналганим ва илм олишни исташимни айтдим. Чунки у одамда соф илм бўлса керак, деб ўйлагандим. Содиқ Самарқандий мени қабул қилди, катта шогирди Нозимжонга топшириб, “шу йигитга сен дарс берасан”, деди. Ўша мадрасада 5-6 ой ўқидим. Кўрдимки, у ерда мафиялашган жамоат бор эди.
Содиқ Самарқандий
Интернетда ҳозир кўпчилик Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг диний маърузаларини эшитади. Аммо уларнинг диний экстремизм ва терроризмга алоқадор одамлар эканини билишмайди. Масалан, Абдуллоҳ Зуфар жиҳод ёки ҳижрат ҳақида бирданига гап бошлаб кетади. Содиқ Самарқандий эса инсонларни секин-асталик билан, босқичма-босқич тайёрлайди. Умуман олганда, улар биринчи босқични тайёрлаб беришади. Иккинчи босқичда шахслар диний террористик ташкилотлар воизларига эргашиб кетаверишади. Содиқ Самарқандий пайшанба ва якшанба кунлари умумий дарслар ўтказарди. У ерга 100 кишидан 250 нафаргача ёшлар тўпланарди.
Содиқ Самарқандий ва унинг атрофидагилар 250 нафар одамдан камида 80-100 нафари “жиҳод”га кетишини ёки Суриядаги террористик гуруҳлар сафида бўлиб қайтганини билади. Лекин уларни бу йўлдан қайтармайди. Туркияда Содиқ Самарқандий мухлисларнинг 30-40 фоизи террористик фикрдаги шахслар.
Содиқ Самарқандийнинг Истанбулдаги мавзеда 20 тадан ортиқ мадрасалари бор. Содиқ Самарқандий ташқаридаги мухлисларига ўзини оппоқ кўрсатишни хоҳлайди. Ўз атрофидагилари билан ҳам жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Суриядаги террористик ташкилот ёки Истанбулда юрган Суриядаги террористик ташкилот аъзолари билан эҳтиёткорона муомала қилади. Унинг Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи бошлиғи Абдулазиз домла деган шахс билан ҳам телефон орқали ёки билвосита алоқаси бор деб эшитганман.
7.5K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:09:43
Кўплаб телеграм каналлар @daydi2021 каналини қўллаб-қувватлаб, хайриҳохлик қила бошлашди.

ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашиб келади ва бу кураш мунтазам давом эттирилади.

Барча ўзбек тилидаги телеграм каналларни, юртимиздаги сохта диндорларни фош этишда биз билан ҳамкорлик қилишга таклиф этамиз.



https://t.me/daydi2021
6.9K viewsedited  14:09
Ochish/sharhlash