Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-05-08 10:25:47
Янгиланган Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон – суверен демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, деб қатъий белгилаб қўйилгани тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

"Биз уч минг йиллик давлатчилик тарихига, бой ва бетакрор маданиятга эга бунёдкор халқмиз. Қирқ миллионга яқинлашиб бораётган аҳолимизнинг тақдири ва истиқболи, фаровон ҳаёти учун масъул ва жавобгармиз.

Шу сабабдан юртимизда тинчлик ва барқарорликни асраш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади", - деди давлат раҳбари.

Ушбу мақсадда миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини оширишга қаратилган ишлари янги босқичга олиб чиқилиши, “Хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла”, “хавфсиз кўча” концепциялари жадал амалга оширилиши айтилди.

Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда тинчликсевар ташқи сиёсат давом эттирилиши, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари, барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ривожлантирилиши таъкидланди.

https://t.me/daydi2021
6.8K views07:25
Ochish/sharhlash
2023-05-08 10:24:58 Ва ниҳоят айтилди

Президент:

“Ўзбекистон эркин, демократик ва дунёвий мамлакат. Диний радикализм, экстеримизм ва сепаратизмнинг ҳар қандай шаклига қарши муросасиз кураш олиб борилиши ҳар томонлама таъминланади” деб айтди.

Шу билан бирга ҳуқуқ тартибот органларига диний-маърифий масалаларда қатъиятли бўлиш вазифаси юкланиб, дунёвий давлатчиликка раҳна солишга уринаётган ҳар қандай тузилма ва шахсларга қарши кескин кураш олиб бориш жадаллашади.

https://t.me/daydi2021
8.9K viewsedited  07:24
Ochish/sharhlash
2023-05-08 09:19:05
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланди.

Бугун, Президентимиз томонидан, барчанинг диққат-марказидаги масалага узил-кесил нуқта қуйилиши айтилмоқда.

https://t.me/daydi2021
6.8K views06:19
Ochish/sharhlash
2023-05-08 08:02:54
#ана_бўмасам

Ҳали турмуш қурмаган, ажрашган, биттасига қониқмаётган жуфтликлар учун “ҳалол уй” бир суткалик квартиралар пайдо бўлди.

Манови ҳижобли маклер аёл, бир-бири билан қовушиш истагидаги мўмин ва мўминалар учун бир суткага, пули кўплар учун ҳохлаган муддатга “ҳалол уй” топиб бераман деяпти

Лозим бўлганда, бир суткалик, бир ҳафталик, бир ойлик вақтинчалик мутъа никоҳларни ўқиб қўядиган қориваччалар ҳам бор экан.

https://t.me/daydi2021
7.0K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-05-08 07:54:10
Яқиндагина ҳожи мақоми билан Ўзбекистонга қайтган ва аввалги фирибгарлик ишларини давом эттираётган сохта ҳожиларга юбориб қуйинг видеони. Хасан бой ҳожи аниқ куриши керак буни.

https://t.me/daydi2021 каналга ҳожиларни барисини обунага чорланг азизлар, улар билишсин улар ҳақида рост маълумотлар ҳам борлигини.
6.8K viewsedited  04:54
Ochish/sharhlash
2023-05-07 07:53:11
Дин, фақат “эр-хотинлик муносабатларидан иборат” ми ?

99 фоиз қилинаётган диний маърузада, “кўп хотинлик”, “хотиннинг эрнинг олдидаги мажбурияти”, эр хоҳлаб қолса “туяни устида”, “қизиган тандир ёнида”, “чўлда”, “сувда”, ҳатто “эмизикли бола олдида” секс қилишга добро берилганини қайта қайта эслатишмоқда.

Бунга сабаб эса, 62 марта аёллар эслаб ўтилган қуръон китобининг деярли 90 фоиз сураларидаги, аёлларнинг фақат эрига итоат қилишларига урғу берилганидадир.

Интернетдан қуръон китобининг таржимаси ва шарҳларини топиб ўқинглар, муқаддас китобда ОНАни улуғлаш уни хотиндан устунлигини исботловчи бирорта далил (сура) топа олсангиз уни бизга юборинг.

https://t.me/daydi2021
7.7K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-05-06 09:54:55
ДИҚҚАТ ЧЕЛЕНЖ !!!
#арабқул_бўлмай_ўла
Хештегини оммалаштириб, арабларга тақлид қилаётган манқурт, алдаркўса, иккиюзламачилар тоифасидаги соқолтой ва ҳижобашкаларни фош этиб, бунақа типларни жамиятдан супуриб ташлашга бирлашайлик халқ!

Бунинг учун аптини жун босган патак соқолдан, бошига латта ўраб олган ниқоб, бурқа ва ҳижоблилардан шаҳодат калимасини келтиришини сўранг, ҳолатни видео тасвирга олиб бизнинг фейсбук саҳифамизга юборинг. https://www.facebook.com/profile.php?id=100089015206097&mibextid=LQQJ4d

Миллион фоиз аминманки, 99% диндор қиёфани кийиб олганлар, ўз динини яхши билмайди.

Қани кеттик….
#арабқул_бўлмай_ўла

https://t.me/daydi2021
9.1K viewsedited  06:54
Ochish/sharhlash
2023-05-06 07:08:55
Азиз ва қадрли обуначилар!
Ушбу видеога жиддий эътибор беринг. Ватанимиз байроғини табаррук билиб, оёқ ости бўлишига чидай олмай, байроғимизни асраётган бу ҳазрати инсонларга қаранг

Байроғимизни ерда ётганини кўра била туриб,парвойи-фалак, босиб ўтаётган ёшларга аҳамият беринг

Агар ерда ётган нарса, араб ёзувига эга қандайдир қоғоз бўлса шу ёшлар дарҳол энкайиб, ўша қоғозни чўнтагига солиб олишади. Ҳаттоки ўша қоғоз шунчаки бирор маҳсулотнинг этикеткаси бўлса ҳам фарқи йўқ, араб тилида ёзув бўлса бўлди. Табаррук ҳисоблашади

Миллий байроғимизга эса

Мана сизга араблашган жамият, ана сизга ёшларимизни ватан рамзларига бўлган муносабати.

Миллатнинг маънавий-маърифий юксаклиги қаерда қолди ? Ватанпарварлик арабпарварликка алмашдими ? Миллатни ёт ғоялардан асрайдиган бюджет ташкилотлари тирикмисизлар ?

https://t.me/daydi2021
8.1K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-05-05 22:11:22
Мўмина олди айфон,
деди “буюрди шайтон”.
Кўкрагини балқитиб,
расмга тушди шодон.

Бошда ҳижоб бўлса бас,
баданлари кўринмас.
Ибо-ҳаё шу эрур,
Зато, учи билинмас.

https://t.me/daydi2021
8.4K views19:11
Ochish/sharhlash
2023-05-05 19:32:55 Қиз, ўзи турмушга чиқаётган йигитга бор ҳақиқатни очиб ташлади.

Ҳижобли қизга уйланиш кўпчилик йигитларни иккилантириб баъзида шубҳалантириб қуймоқда.

Жумладан Мансур исмли Сурхондарёлик йигит, Тошкент шаҳрида асли янгийўллик бўлган Махсума исмли қиз билан инстаграмда танишиб, унга кўнгил қуйиб, уйланишни ният қилади.

Маълум бўлишича, қиз ўзининг инстаграм саҳифасига ҳижобда тушган расмларини жойлаб, исломий сўзлар билан постлар қуйиб, дин-диёнатли солиҳа кўринишида намоён бўлади.

Мансур, Тошкентда ишлаб чиқариш фирмаларининг бирида ишчи бўлиб ишлаб, намозни канда қилмайдиган соқолтойлардан бўлиб, яхши солиҳа қизлардан бирига уйланишни кўнглига тугиб юрган экан.

Хуллас инстаграмда, мўмин ва мўмина образида кўринган бу икковлоннинг” ўзига хос” ўтмишга эгалиги, жамиятни бир манқурт оиладан асраб қолади.

Инстаграмдан, телефонга, телефондан ҳаётга кўчган суҳбатлар давомида, йигит бир неча маротаба ўғирлик қилиб чиққан намозхон, қиз авваллари спа салонларда массажистка бўлиб ишлаган “солиҳа” эканлиги аён бўлади.

Қиз, Мансурнинг ашаддий рецедивист эканлигидан қўрқиб, ўзини бывший массажисткалигини айтиб узр сўрайди. Йигит уни бир умрга ҳаётидан блоклаб, солиҳа қиз излашда давом этмоқда…

https://t.me/daydi2021
8.4K views16:32
Ochish/sharhlash