Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕК ТЕРОРРИСТининг иқрорликлари Айни пайтда Тошкентдаг | Дайди ўқ

ЎЗБЕК ТЕРОРРИСТининг иқрорликлари


Айни пайтда Тошкентдаги тергов ҳисбхоналаридан бирида сақланаётган Шокир Шукуров 2016 йилда Суриядаги “Ҳаятул таҳрири шом” халқаро террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилган. Унга қадар 1 йилга яқин вақт давомида Туркияда диний экстремистик оқим ғояларига оид билимлар олган террорчи дарё сайтига интервью берибди.

Дастлаб 2016 йилда Илҳом исмли синфдошим мени ислом динига қизиқтирди ва Туркияга кетишимга сабабчи бўлди. У менга Тоҳир Йўлдошнинг видеоларини кўришни тавсия қиларди. Абдували қорининг маърузаларини эшиттириб, мени динга тобора қизиқтирарди. Жиҳод, ҳижрат масалаларини тушунтирарди. Синфдошимга диний илм олмоқчилигимни айтганимда Туркияга боришимни тавсия қилди.

“Сурияда жанга тайёрлашди”
2017 йилда Туркияда мадрасадаги устозларим тавсияси билан Сурия давлатидаги “Ҳаятул таҳрири Шом” халқаро террористик ташкилоти таркибидаги Туркистон-уйғур жамоатининг “Ғураба катибаси”га кетдим.

Ўзимиз яшаб турган минтақадан 5-10 километр масофада, овлоқ, ҳеч ким яшамайдиган жойда автомобилда кетаётганимизда номаълум шахслар бизни ўққа тутди. Шерикларим ўқ еб, ўша ерда вафот этди.
Менга ҳам тўртта ўқ тегди. Ўша ердан ўтаётган араблар қонга ботганимни кўриб, касалхонага олиб боришди. Ўқлар ҳаётий органларимга тегмагани учун тирик қолганман. Аммо танамнинг чап томони ногиронга айланди. Бир ўқ чап қўлимга тегган. Яна бири юрагим остидан тешиб ўтган. Қолганлари буйрак усти ва ўпкамга тегган. Ўпкамга чуқур санчилгани учун бир ўқ ҳали ҳам ичимда. Шифокорлар уни олиб ташлашнинг иложи йўқлигини айтишди.

“Яна Туркияга қайтдим”
Яралангач, касалхонада 6 ой даволандим. Икки ой давомида Суриядан қочишга уриндим. Ва араблар ёрдамида яширин йўллар орқали, чегарани бузиб, Туркия ҳудудига киришга эришдим. Бундан хабар топган турк ҳарбийлари мени қўлга олишди ва Мажбурий депортация марказига олиб боришди. У ерда 6 ой қолиб кетдим. Орада Суриядаги террорчи шерикларим билан алоқага чиқиб, моддий ёрдам сўрадим. Аммо ҳеч қандай ёрдам беришмади. Кейин оилам билан боғланиб, бошимдан кечирганларимни айтиб бердим. Пул юборишларини сўрадим ва моддий ёрдам олгач, марказдан чиқдим.
Кейин “Ўзбекистонга қайтсам, қамалиб, ўлиб кетаман”, деб ўйладим. Қайтишни истамадим ва Истанбулда асли келиб чиқиши самарқандлик бўлган Содиқ Самарқандий деган шахснинг мадрасаси борлигини эшитдим. Унинг олдига бориб, моддий томондан қийналганим ва илм олишни исташимни айтдим. Чунки у одамда соф илм бўлса керак, деб ўйлагандим. Содиқ Самарқандий мени қабул қилди, катта шогирди Нозимжонга топшириб, “шу йигитга сен дарс берасан”, деди. Ўша мадрасада 5-6 ой ўқидим. Кўрдимки, у ерда мафиялашган жамоат бор эди.
Содиқ Самарқандий
Интернетда ҳозир кўпчилик Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг диний маърузаларини эшитади. Аммо уларнинг диний экстремизм ва терроризмга алоқадор одамлар эканини билишмайди. Масалан, Абдуллоҳ Зуфар жиҳод ёки ҳижрат ҳақида бирданига гап бошлаб кетади. Содиқ Самарқандий эса инсонларни секин-асталик билан, босқичма-босқич тайёрлайди. Умуман олганда, улар биринчи босқични тайёрлаб беришади. Иккинчи босқичда шахслар диний террористик ташкилотлар воизларига эргашиб кетаверишади. Содиқ Самарқандий пайшанба ва якшанба кунлари умумий дарслар ўтказарди. У ерга 100 кишидан 250 нафаргача ёшлар тўпланарди.
Содиқ Самарқандий ва унинг атрофидагилар 250 нафар одамдан камида 80-100 нафари “жиҳод”га кетишини ёки Суриядаги террористик гуруҳлар сафида бўлиб қайтганини билади. Лекин уларни бу йўлдан қайтармайди. Туркияда Содиқ Самарқандий мухлисларнинг 30-40 фоизи террористик фикрдаги шахслар.
Содиқ Самарқандийнинг Истанбулдаги мавзеда 20 тадан ортиқ мадрасалари бор. Содиқ Самарқандий ташқаридаги мухлисларига ўзини оппоқ кўрсатишни хоҳлайди. Ўз атрофидагилари билан ҳам жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Суриядаги террористик ташкилот ёки Истанбулда юрган Суриядаги террористик ташкилот аъзолари билан эҳтиёткорона муомала қилади. Унинг Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи бошлиғи Абдулазиз домла деган шахс билан ҳам телефон орқали ёки билвосита алоқаси бор деб эшитганман.