Get Mystery Box with random crypto!

Содиқ Самарқандийнинг тагида “иномарка” машиналари, тўрттадан | Дайди ўқ

Содиқ Самарқандийнинг тагида “иномарка” машиналари, тўрттадан аёллари бор. Яқинда, 2022 йилда 18 ёшли қизга уйланганини эшитдим. Ваҳолан.ки, ўзи 50 ёшдан катта одам. Унинг атрофидаги 20-30 киши ҳеч қаерда ишламайди. Лекин ўзининг шахсий машиналари, уйлари, иккитадан тўрттагача аёллари бор. Буларни кўрганман ва гувоҳи бўлганман. Уларга Корея, Америкадан, Ўзбекистондан пул оқимлари бориб туради. Ўзбекистондан пул юборадиганлар асосан фарзандларини соф диний таълим олиш учун Туркияга жўнатган ота-оналардир. Ва шуниси ҳам ажабланарлики, Содий Самарқандий мадрасаларида фақат бой инсонларнинг болалари ўқийди.
“Афсусдаман”
Суриядаги жиҳодни жиҳод демайман. Уларнинг бари ёлғон. Ёшлар Истанбулдаги Содиқ Самарқандий ёки бошқа динни нотўғри кўрсатаётганларга ишонмасликларини истардим. Асл ниятим соф ислом динини ўрганиш бўлганди. Динимга амал қиламан деган ниятим тўғри эди. Аммо ёмон инсонлар нотўғри йўлга олиб киришган. Алданиб қолдим. Афсусдаман. Бу йўлнинг хатолигини тушуниб етдим.

Манба daryo uz

https://t.me/daydi2021