Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади 14 | Davlat xizmatchisi

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди.

Бунда:

яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Президент эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланишини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook